' ФЕЪЛЛАРНИНГ ЯСАЛИШИ
Ўзбек тилида феъл ясалиши тизими бошқа сўз туркум-
ларидаги сўз ясалишидан фарқланувчи ўзига хос томонларга
эга. , г. >■
.>•
!
10 — А. Ҳожиев
145
www.ziyouz.com kutubxonasi
Феъл ясалишида ҳам аффиксация усули асосий усул
ҳисобланади. Лекин ҳозирги ўзбек адабий тилида
-ла
ва унинг
иштирокида юзага келган
-лан, -лаш, -лантир, -лаштир
аффиксларигина маҳсулли феъл ясовчилар сифатида хизмат
қилади. Бошқа феъл ясовчилар эса ўз вазифасини тўхтатиб,
маҳсулсиз аффиксларга айланган (булар ҳақида сўз охирида
тўхталамиз).
-ла
аффикси. Феълдан бошқа барча мустақил сўз туркум-
ларига оид сўзлардан, ундов ва тақлид сўзлардан феъл ясайди.
Сўз ясалиш асосининг қайси туркумга оид сўздан бўлишига
ва маъно хусусиятига қараб, унинг ёрдамида турли типдаги
феъллар ясалади.
I.
От туркумига оид сўзлардан қуйидаги маъноли феъллар
ясайди.
1. Асбоб-қурол билдирувчи сўзларга қўшилиб, асосдан
англашилган асбоб-қурол билан бажариладиган ишни қилиш
маъноли феъл ясайди:
эговламоқ, арраламоқ, рандаламоқ,
молаламоқ, дазмолламоқ, қолипламоқ
каби.
-ла
аффикси рус тилидан ўзлашган сўзлардан ҳам шу
типдаги феъллар ясайди:
машинкаламоқ, чўткаламоқ, печат-
ламоқ
каби. Демак, бундай маъноли ясама феъллар сермаҳсул
сўз ясалиш типига киради. Бу типдаги феълларнинг ҳаммаси
объектли феъллардир.
2. Предметни сўз ясалиш асосидан англашилган нарса
билан таъминлаш, шунга эга қилиш маъноли феъллар ясайди:
мойламоқ, никелламоқ, асфалътламоқ, ўғитламоқ, мумламоқ
каби.
-ла
аффикси ёрдамида рус тилидан ўзлашган жуда кўп
сўзлардан ҳам шу типдаги феъллар ясалган:
минералламоқ,
электрламоқ, магнитламоқ, азотламоқ, хлорламоқ, мазут-
ламоқ, алифламоқ, миналамоқ
ва бошқалар.
-ла
аффикси ёрдамида ясалган бу типдаги феъллар ҳам
объектли феъллардир.
3. Предметнинг сўз ясалиш асосидан англашилган жой,
ҳолатга олиш маъноли феъллар ясайди. Бунда сўз ясалиш
асоси киши тана аъзоларини билдирувчи сўзлардан бўлади:
орқаламоқ, елкаламоқ, қучоқламоқ, қўлтиқламоқ} чангалламоқ
ва бошқалар.
4. Нарса-предметдан сўз ясалиш асоси англатган нарсани
юзага келтириш, ҳосил қилиш маъноли феъллар ясайди:
букламоқ, бурдаламоқ, ғарамламоқ, карчламоқ, зувалаламоқ,
146
www.ziyouz.com kutubxonasi
кукунламоқ
ва бошқалар. Ўзлашма сўзлардан ясалган бу
типдаги феъллар ҳам анчагина:
рулонламоқ, коллекцияламоқ,
силосламоқ, комплексламоқ
каби.
Бу типдаги ясама феълларнинг ҳаммаси объекгли феъл-
лардир.
5. Сўз ясалрпп асосидан англашилган нарсани, иш-ҳара-
катни қилиш, бажариш, юзага келтириш маъноли феъллар
ясайди:
даволамоқ, якунламоқ, жазоламоқ, ҳисобламоқ,
яганаламоқ, ҳозирламоқ, табрикламоқ, тарбияламоқ
ва б. Бу
типдаги феъл ясалишида
-ла
аффикси ниҳоятда сермаҳсул
бўлиб, ўзлашма сўзлардан ҳам кўпгина феъллар ясаган ва бу
жараён давом этмокда:
синтезламоқ, гарантияламоқ, судламоқ,
калькаламоқ, квоталамоқ
каби.
Бу типдаги ясама феълларнинг ҳаммаси объектли феъл-
лардир. Уларнинг сўз ясалиш асосидан (отлардан) ҳаракат-
ҳолат, жараён мазмуни сезилиб туради:
тарбия, табрик,
масхара, тайёр
каби.
-ла
аффикси худди шундай хусусиятга
эга бўлган отлардангина кўриб ўтилган типдаги феъллар ясай
олади.
6. Шахс ёки предметда сўз ясалиш асоси англатган нарса-
нинг юзага келиши, пайдо бўлиши маъноли феъллар ясайди:
Do'stlaringiz bilan baham: |