-ий/-вий
аффиксли сўз билан
алмапггиришга эҳгиёж йўқ. Қолаверса, бундай модель асосида
ҳосил қилинган
инфекцион, эстетик, оригинал
каби сўзлар
ҳам предметнинг нисбат беришга асосланган белгисини бил-
диради. Демак, сўз ҳосил бўлишининг ҳар бир моделидан,
усулидан ўз ўрнида, унумли фойдаланишга ҳаракат қилиш
керак, холос.
-ий/-вий
аффикси оидпик, алоқадорлик, хослик, тааллуқ-
лилик каби маъноли нисбий сифатлар ясайди. Бу маънолар
асли бир умумийликка эга сўз ясалиш асосининг хусусияти
негизида маънодаги нозик фарқлар муайянлашади. Бундай
нозик фарқлар, ҳатто
-ий/-вий
аффикси билан ясалган айни
бир ясама сўзда ҳам баъзан бир хилда намоён бўлавермайди.
Қуйидаги уч мисолга эътибор беринг:
...бу меҳнатни таъна
қилмасдан, уни ҳаётий эҳтиёжлар самарасига айлантиришга
чақирди. ( „Туркистон“ газ. ) ...Бадиий сўз камолотининг
гултожи бўлиши адабиёт XV асрда сўнмаганлигини исботлади,
142
www.ziyouz.com kutubxonasi
унга ҳаётий куч бағишлади. ( „Туркистон“газ.) Чункисизнинг
ҳаётий тажрибангиз халққа керак. (Газетадан)
Кўриниб
турибдики, учала мисодцаги
ҳаётий
сўзи
ҳаёт
сўзидан
-ий
қўшимчаси ёрдамида тўғри ясалган. Лекин ҳар уч мисолдаги
ҳаётий
сўзининг маъносини бир хилда изоҳлаб бўлмайди.
Ҳатто шундай ҳоллар ҳам мавжудки, муайян бир сўздан
-ий / -вий
ёрдамида ҳосил қилинган ясама сўзнинг маъноси
аниқ сезилиб турса, баъзисининг маъносини илғаб олиш
қийин.
Дунёвий
сўзининг қуйидаги мисоллардаги маъносига
эътибор беринг:...
дунёвий анжуманлар, дилрабо куй-қўилиқлар,
кўргазмаларманзилгоҳига айланди. („Ўзб. овози“газ.) Ўзбекис-
тон эндимустақил ва суверен бўлган дунёвий давлатдир. ( „Халқ
сўзи“ газ.) Энди эса бунинг ҳаммасини, майда-чуйдасигача
дунёвий ҳисоб-китобга солиш керак бўлади. („Ўзб. адаб. ва
сан. “ газ.) Бунда жамоат мактаби, шубҳасиз, дунёвий тусда
бўлиши зурур. („ Ўзб. овози “ газ.) Катта дунёвий ҳақиқатларга
ўз / зақти соати билан етиб борармиз. ( „Халқ сўзи “ газ.) Бу
миллатни юксалтирмоқ, уни дунёвий халқлар сафига тезроқ
қўшмоқни истасак... . (,ўзб. овози“ газ. )
-ий/-вий
аффикси билан ясалган сифатларнинг таҳли-
лидан маълум бўлдики, бу қўшимчанинг асосий вазифаси,
маъноси нарса-ҳодисани сўз ясалиш асос билдирган нарсага
нисбатлаш, шу йўл билан унинг белгисини билдиришдир.
Ана шу хусусиятига кўра сифат ясовчи
-ги, -лик
аффикслари
билан бир гуруҳга киради. Лекин вақт ёки ўрин маъноли
сўзлардан эмас, балки, умуман, нарса-предмет маъноли
отлардан сифат ясаши билан
-ги
ва
-лик
қўшимчасидан ҳам
фарқланади. Умуман, нарса-предмет маъноли отлардан сўз
ясаши туфайли унинг ёрдамида ясалган сўзларнинг маъносида
муайянлик, муайянликнинг воқеланиши анча кучсиз бўлади
(мисолларни юқорида кўрдик).
-ий/-вий
қўшимчаси ёрдамида сифат ясалиши нисбатан
янги ҳодиса бўлгани сабабли у билан сунъий (меъёрга мос
бўлмаган) тарзда сўз ясалиш ҳоллари ҳам.учраб туради.
Буларга ўткинчи ҳодиса сифатида қарилиши керак.
Хуллас,
-ий/-вий
аффикси юзага келиши, унинг ёрдамида
сўз ясалиши бошланиши билан ўзбек тили сифат ясали-
шидаги бир бўшлиқ тўдцирилди.
-ма
аффикси. Бу аффикснинг от ва сифат ясаш учун
хизмат қилиши, ҳар иккала вазифада ҳам маҳсулли аффикс
эканлиги юқорида („От ясалиши" баҳсида) айтилди.
143
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ҳозирги ўзбек тили материаллари бу аффикснинг қуйи-
даги маъноли сифатлар ясаш учун хизмат қилаётганини кўр-
сатади:
1. Предметнинг сўз ясалиш асосидан (феълдан) англа-
шилган иш-ҳаракат билан характерланувчи белгисини билди-
радиган сифатлар ясайди:
айланма
(кўча),
қайрилма
(қош),
қайтарма
(ёқа),
улама
(соч),
қуйма
(олтин),
суюрма
(ер),
қотма
(йигит),
бурама
(мих),
ағдарма
(этик),
осма
(чироқ) каби.
2. Предметнинг сўз ясалиш асосидан англашилган иш-
ҳаракат билан юзага келишини, тайёрланишини — шу билан
характерланувчи белгисини билдирадиган сифатлар ясайди:
қайнатма
(шўрва),
чўзма
(лағмон),
қийма
(гўнгг) каби.
-ма
аффикси иштирокида кўплаб бирикма терминлар
ясалган ва бундай жараён давом этяпти. Масалан,
қўима сўз,
орттирма нисбат, ўзлаштирма гап; тиркама комбайн, осма плуг,
тилма эгат; чизма геометрия, иккиланма интеграл
ва бошқалар.
Ҳар бир бандда қайд этилган маъно ўзаро алоқадор (боғ-
лиқ) алоҳида-алоҳида маънолардир. Иккинчи бандца кел-
тирилган турдаги сўз (сифат)лар отлашиш хусусиятига эга,
биринчи бандда қайд этилган хусусиятли сифатлар деярли
отлашмайди.
-ма
қўшимчали отларнинг таҳлилидан кўрдикки, улар--
нинг маълум қисми шу қўшимча билан ясалган сифатларнинг
отлашуви натижасида юзага келган:
қатлама, сузма, димлама
кабилар.
-ма
аффиксли отларнинг ҳосил бўлиш йўли ҳар хил бўлга-
нидан айримларининг маъносини унинг таркибий қисмлари
маъносидан келтириб чиқариб бўлмайди (ясама от маъно-
сини унинг қисмлари маъноси билан асослаб бўлмайди).
-ма
аффикси билан ясалган деярли барча сифатларнинг маъно-
сини унинг таркибий қисмлари маъноси билан асослаш
мумкин. Бинобарин, бундай сифатларнинг ясалиши синхрон
(ҳозирги) сўз ясалишига оидцир.
-симон
аффикси предметнинг сўз ясалиш асосидан англа-
шилган нарсага ўхшашлигини, яъни „ўхшаш“, „ўхшайдиган“
маъносини билдиради:
шарсимон, найсимон, ҳалқасимон
ва
бошқалар.
Умуман,
-симон
аффиксининг, унинг ёрдамида ясалувчи
сифатларнинг хусусиятлари ҳақида қуйидагиларни айтиш
мумкин: 1) бу аффикс билан сифат ясалиши умумадабий
144
www.ziyouz.com kutubxonasi
тилда, айниқса, одций сўзлашувда жуда кам учрайди.
-симон
аффикси билан ясалган сўзлар у қадар кўп эмас, деган гап
нутқнинг ана шу соҳаларига нисбатан тўғри келади;
2) терминология соҳасида, айниқса, техника, айрим фан-
лар соҳасида бу аффикс ёрдамида ясалган сўзлар кўп миқ-
дорда, яъни бу соҳаларда
-симон
аффикси сифат ясовчи
сермаҳсул аффикс ҳисобланади. „Янги техника“ журналидан
олинган қуйидаги мисолларга эътибор беринг:
эгарсимон
(мослама),
бутасимон
(тут),
панжарасимон
(деворча),
яшиксимон
(таглик),
кубсимон
(помидор),
спиралсимон
(корпус),
қутисимон
(стол),
аррасимон
(тил),
қовурғасимон
(юза),
илмоқсимон
(қопқоқ),
ҳалқасимон
(пружина),
ғалтак-
симон
(экиш аппарати),
қувурсимон
(ҳалқа),
омбурсимон
(чангаллагич),
маймунсимон
( одам) ва бошқалар;
3)
-симон
аффикси рус тилидаги „образньга", „подобний,
„видннй“ сўзлари ёрдамида ясалувчи қўшма сифатларни
ў^бек тилига ўзлаштириш, ўзбекчалаштириш жараёнида
фаоллашди, маҳсулли аффиксга айланди:
шарообразньш —
шарсимон, трубовидньш — трубасимон, смолоподобний
—
смоласимон
ва бошқалар.
Нисбий сифат ясовчилар ва улар ёрдамида ясалган си-
фатларнинг таҳлилидан маълум бўлдики, бундай ясама
сифатларнинг ҳаммаси учун умумий бўлган хусусият — бел-
гини шу типдаги сўз ясовчилар қўшилган сўз англатган нар-
сага, ҳаракатга нисбатлаб ифодалаш, нисбатли (оидлик,
хослик каби) белгини биддиришдир. Демак, бунда „нисбий“
сўзи ўзбек тили сифат ясалишига оид ишларда қўлланаётган
„нисбий сифат“ терминидаги „нисбий“ сўзининг маъносини
билдирмайди, яъни у „аслий сифат“ терминидаги „аслий“
сўзига зид маънода қўлланаётгани йўқ. Умуман, ўзбек тили-
даги сифатларни „аслий“ ва „нисбий“ каби турларга ажратиш
илмий ва амалий жиҳатдан бирон аҳамиятга эга эмас. Сифат-
ларни бундай турларга бўлиш рус тилида сифатларни „качест-
веннне“ ва „относительньге“ каби турларга ажратишни ўзбек
тилига ҳам тадбиқ этишдан бошқа нарса эмас.
*
.
* '
' •
Do'stlaringiz bilan baham: |