3 Бошни беркитмоқ, бошга ёпмоқ, танғимоқ. Дуррача ўрамоқ. mm Хотин бошидаги жун рўмолини олди-да, бир-икки қоқиб, яна ўради. М. Исмоилий, Фарғонат. о.
4 Айлантириб, айланиб, атрофини тўсмоқ. Ҳовлини тахта девор билан ўрамоқ. Боғни панжара билан ўрамоқ. mm Зирклар тўрт тарафни девордек ўраб турар.. эди. П. Қодиров, Қора кўзлар. Атрофни осмонўпар тоғлар ўраб олган. К. Яшин, Ҳамза.
5 Атрофидан, устидан айлантириб банд қилмоқ, ичига олмоқ, беркитмоқ. Бўйинга шарф ўрамоқ. Ярани бинт билан ўрамоқ.
Пайтава ўрамоқ. mm Адолат.. индамай ётар, бош ва юзлари дока билан ўраб ташланган эди. С. Зуннунова, Олов. Писмиқ қопчиқнинг ичидан терига ўраб қўйилган бир тугунни олди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ.
6 Устидан бирор нарса билан маҳкамлаб боғламоқ, ичига олмоқ. Нарсаларни қоғозга ўрамоқ. mm Аҳён-аҳёнда тамаки ўраш учун ҳам қоғоз тополмай, диққинафас бўлади киши. Т. Рустамов, Мангу жасорат.
7 Қопламоқ, қуршамоқ. Кўкни ўраб олган қора булутлар ҳам тўс-тўсга бўлиниб, ой ҳам қора парда ичидан ярим юзини очиб, ер юзига мўралаб қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар...шамол энди бўронга айланиб, араваларни сариқ чанг ўрай бошлади. Мирмуҳсин, Меъмор.
8 кўчма Ишғол қилмоқ, банд этмоқ, эгалламоқ; босмоқ. Ҳозир унинг юрагини бошқа бир ҳақиқат тирнай бошлаган ва виждонини фақат шу масалагина ўраб олган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Унинг юрагини қарама-қарши ҳислар, кечинмалар ўради. Ойбек, Танланган асарлар.
Пилла ўрамоқ Пилла ҳосил қилмоқ (ипак қурти ҳақида). Курт пилла ўради. Оқ пилла ўрайдиган ипак қурти.6
Сўзга берилган изоҳга кўра ўрамоқ ҳаракати бирор нарсага, инсон аъзоларидан бирига нисбатан қўлланилади ва айлантириб, айланиб, атрофини тўсмоқ...атрофидан, устидан айлантириб банд қилмоқ, ичига олмоқ, беркитмоқ...устидан бирор нарса билан маҳкамлаб боғламоқ...қопламоқ, қуршамоқ...ишғол қилмоқ, банд этмоқ, эгалламоқ; босмоқ маъно тусларига эга. Ўрамоқ сленгининг юзага келиши айнан шу маъно туслари билан боғлиқ. Сленгга хос бўлган экспрессивлик эса ҳаракатнинг бирор предмет, инсон аъзосига эмас, инсон руҳиятига йўналтирилганидан келиб чиқади. Инсон руҳиятини бир предмет сингари айлантириб, айланиб, атрофини тўсмоқ...атрофидан, устидан айлантириб банд қилмоқ, ичига олмоқ, беркитмоқ...устидан бирор нарса билан маҳкамлаб боғламоқ...қопламоқ, қуршамоқ...ишғол қилмоқ, банд этмоқ, эгалламоқ; босмоқ эса нописандлик ва ўзига ишонч тусини яратган. Сленг яратилишида зарурий семаларни саралаб олиб ёрқинлаштириш, уларга урғу бериш, нозарурийларини орқа планга суриш усулидан фойдаланган.
Кўриб ўтилган мисолларда прагматик хусусиятнинг юзага чиқишида луғавий бирликларнинг умуммиллат лисоний онгида акс этган(шу туфайли изоҳли луғатга кирган) маъно туслари, имкониятлари асос бўлган. Аммо шундай сленглар борки(улар кўпчиликни ташкил этади), айнан сленг ташувчиларининг тил бирлигига баҳоси анъанавий қарашлардан фарқланиши уларнинг яратилиши учун асос бўлган. Масалан, туршак сўзини олсак:
Туршак сўзи сленг сифатида қуйидагича қўлланилади:
Кўримсиз, қишлоқи маъносида: Ҳов туршак, нима деяпсан?Ўзингку бир туршак, яна осмонга сапчийсан-а...
“Ўзбек тили изоҳли луғати”да кўрсатилишича, туршак сўзи қуйидаги маъно тусларига эга:
Do'stlaringiz bilan baham: |