Ёшлар нутқида айрим сўзларнинг прагматик тараққиётига доир мулоҳазалар
Азамат Меҳмоналиевич Тошпўлатов –
Қўқон давлат педагогика институти КИХИси
Аннотация: Ушбу мақола муайян ижтимоий гуруҳлар томонидан сўзларнинг прагматик туси ўзгартирилишига доир кузатишларга бағишланган. Айнан ёшлар нутқидаги сўзларнинг прагматик туслар касб этиш жараёни таҳлил этилган.
Калит сўзлар: прагматика, ёшлар нутқи, сленг, мулоқот атвори, ижтимоий омил, тил бирлиги баҳоси
Аннотация: Данная статья посвящена исследованию изменения прагматической оттенки слов определенной социальной группой. Анализирован процесс приобретения конкретными словами прагматического оттенка в молодежной речи.
Ключевые слова: прагматика, молодежная речь, сленг, поведение общения, социальный фактор, оценка языковой единицы.
Annotation: This article is dedicated to the observations concern the changing of a pragmatic tone of the words by means of certain social groups. The process of creating pragmatic tone of words in the youth speech is analyzed in the article, as well.
Key words: pragmatics, youth speech, slang, body language, social factor, the value of the language unit.
Прагматик тилшунослик жаҳон фанида барқ уриб ривожланаётган соҳа бўлса-да, бу соҳа энг ривожланган мамлакатлар тилшунослигида ҳам охирига етган таъриф ва таснифлар мавжуд дейишга ҳали эрта. “Ўзбек тилшунослигида эса лингвистик прагматика назариясига оид тушунчалар мавҳумий даражада эканлиги тадқиқотчи зиммасига кўп илмий-амалий масалалар юклайди. Айниқса, бу масалага оид муаммоларни системалаштириш, унинг лингвистик асоси - нуқталарини кўрсатиш ҳамда лингвистик материални семиологик аспектда таҳлил қилиш муҳимдир” .1
Йигирма-ўттиз йил тил тараққиёти учун арзимас фурсат. Аммо шундай даврлар ҳам бўладики, тилдаги ўзгаришлар ниҳоятда тезлашади. Ўзбек тилининг ўтган асрнинг етмишинчи, саксонинчи ва ҳатто тўқсонинчи йиллари билан қиёслаганда ҳам, бугунги ҳолатида сезиларли фарқларни кузатиш мумкин. Тилдаги фарқлар нафақат унинг қўлланилишига, балки ўз-ўзидан унинг ички имманент структурасига ҳам таъсир этиб боради(чунки ҳар қандай миқдор ўзгаришлари сифатга, сифат ўзгаришлари эса миқдорга таъсир қилади). Мулоқот шакллари ва атворидаги ўзгаришлар анча сезиларли бўлиб, бу ўзгаришлар аҳолининг барча қатламларини қамраб олган бўлса-да, айнан ёшлар нутқида яққол намоён бўлмоқда. Ушбу ўзгаришлар тилнинг барча сатҳларига тегишли. Хусусан, фонетикада айрим талаффуз услублари пайдо бўлди, лексик қатлам янги сўзларнинг пайдо бўлиши ва сўз ҳамда ибораларнинг янги маъно касб этиши билан характерланмоқда, энг қизиқарлиси, туркий тилларда морфологик категориялар юқори даражада шаклланган ёпиқ тизимлар бўлгани ҳолда2, морфологик бирликлар қўлланилишида ҳам муайян ўзгаришлар кузатилмоқда. Бу ўзгаришларнинг тавсифи ва баҳоси учун йирик тадқиқотлар талаб қилинади. Аммо уларнинг мавжудлиги аниқ, шундай экан уларни тадқиқ эта бошлаш лозим. Кейинги йилларда прагматика, шунингдек, татбиқий тилшуносликнинг айрим йўналишлари, хусусан, психолингвистикага бағишланган айрим тадқиқотларда бундай ўзгаришларга эътибор қаратилган. Бироқ, бизнингча, ушбу ҳодисанинг қамрови унга берилаётган эътибор даражасидан анча юқори. ХХ аср якуни ва ХХI аср боши ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга бой бўлди. Инсонларнинг фикрлаш тарзи, шу билан боғлиқ тарзда мулоқот атворига бу ўзгаришларнинг таъсири мислсиз бўлди. Узоқ йиллар сиқиқ муҳитда яшаган ва бошқача мулоқот усуллари билан тўқнашмаган тил ташувчилари бу қадар глобал ўзгаришлар олдида доим ҳам саралаш ва объектив баҳолаш йўлидан борди дейиш қийин. ХХI аср мулоқотнинг бу пайтгача кўрилмаган усули – интернет орқали мулоқотнинг ниҳоятда оммалашуви билан характерланади. Интернет орқали мулоқотнинг ўзбек миллий мулоқот атворига таъсирини баҳолаш ва тавсифлаш ҳам ўз тадқиқини кутмоқда. Биз айрим сўзларнинг қўлланилишида ёшлар нутқида кузатилаётган ўзига хосликлар – сленглар таҳлили орқали умуман сўз прагматикаси шаклланишига доир кузатишлар қилмоқчимиз.
““Сленг” атамаси инглизчадан таржима қилинганда:
1.Ижтимоий ёки касбий жиҳатдан жамланган гуруҳнинг адабий тилга қарама-қарши нутқи;
2.Сўзлашув нутқининг адабий тил меъёри билан мос келмайдиган(шунингдек, экспрессив бўёққа эга бўлган) вариантини билдиради”.3
Кўпроқ урфда бўлган жаргон атамасидан кўра сленг атамасини маъқул кўрдик. Тилшуносликда сленг, жаргон, арго, профессионализм, вулгаризм ва бошқаларнинг ўзаро муносабатлари борасида ягона тўхтам йўқ. Аммо сленг атамаси прагматикаси(!)да айнан ёшларга йўналганлик кучлироқ бўлгани(инглиз тилидан кирган(грек, лотин эмас), нисбатан янгилиги туфайли бўлса керак) учун, шу атама биз таҳлилга тортмоқчи бўлаётган масала моҳиятини кўпроқ акс эттиради деб ҳисобладик.
Бизнингча, ёшлар сленгининг пайдо бўлишига қуйидаги омиллар асос бўлади:
1.Психологик омил: ёшлигини таъкидлаш, бундан фахрланиш ва намойиш қилишга интилиш(ёши ўтганда ҳам сленглардан фойдаланувчилар ана шу психологик омил таъсирида бўладилар)
2.Ижтимоий омил: мулоқот жараёнининг тезлиги, глобаллиги сленглардан фойдаланиш заруриятини туғдиради ва уларнинг оммалашувини таъминлайди. Хусусан, 10-15 йил муқаддам ҳам аналоги кузатилмаган ижтимоий тармоқларнинг асосий фойдаланувчилари ёшлар бўлса, сленглар асосан яратиладиган соҳа ҳам айнан ижтимоий тармоқлар бўлиб қолмоқда.
3.Лингвистик омил: нутқни таъсирчан қилиш, унга прагматик тус бериш.
Бир неча мисоллар ёрдамида айнан учинчи – лингвистик – омил борасидаги қарашларимизни аниқлаштириб олсак: сўзнинг прагматик туси қандай шаклланади ёки ўзгаради? Бунинг қандай лингвистик асослари бор?
Сурмоқ сўзи сленг сифатида қуйидагича қўлланилади:
Дўқ қилиб ҳайдамоқ, кетишга мажбурламоқ маъносида: сур бўттан - кет бу ердан. (Қизиқки, бу ердан сўзини бўттан тарзида барча вилоят вакиллари талаффуз қилади. Ҳолбуки, бу хил талаффуз Тошкент шаҳри учун хосдир. Э.М.Береговскаянинг сленглар пойтахтда пайдо бўлиши борасидаги қарашлари, афтидан, асоссиз эмас.4 Шундай ҳолатлар, юқорида таъкидлаб ўтилгандек, ўзига хос фонетик услублар шаклланиб бораётганига ҳам далил бўлади ).
“Ўзбек тили изоҳли луғати”да кўрсатилишича, сурмоқ сўзи қуйидаги маъно тусларига эга:
Do'stlaringiz bilan baham: |