55
МАЪРУЗА № 7
Микропроцессор қурилмаларининг киритиш ва чиқариш
интерфейслари
Р еж а :
1. Микропроцессорли қурилмаларнинг киритиш ва чиқариш интерфейслари
2. Унифицирланган БИС интерфейс қурилмаси.
3. Шина шакллантирувчиси, кўп режимли оралиқ регистри.
4. Катталикларни дастурлаш йўли билан киритиш ва чиқариш.
Таянч сўзлар: киритиш-чиқариш (КЧ), интерфейс,
операция, КИС,
унификация, процессор, регистр, дастурий, бошқариш, маълумот,
ахборот узатиш,
порт, протокол, ташқи қурилма, шина, магистал, буфер.
МПТ да ахборотни узатишни ташкил этилиши. Интерфейс.
МПТ ѐки микро ЭҲМ, бундан ташқари микропроцессор таркибига
қўлланилишига қараб бир қанча доимий ва тезкор хотира қурилмалари, периферия
қурилмалари, яъни, магнит дисклари ва ленталаридан иборат ташқи хотира
қурилмалари; киритиш–чиқаришнинг турли хил қурилмалари киради. Бу ҳолатда
ушбу қурилмалар орасида алоқа ва ўзаро ахборот алмашиш имконияти
таъминланиши керак.
Ахборотнинг процессордан ва хотирадан периферия қурилмасига
узатилиши
чиқариш операцияси, периферия қурилмасидан процессор ѐки хотирага
узатилиши
киритиш операцияси деб аталади.
МПТ қурилмалари бир-бири билан интерфейс деб аталувчи қаршиликлар
ѐрдамида боғланади.
Микропроцессорли тизим интерфейслари.
Интерфейслар – ҳисоблаш тизимини қуришда функционал модулларни
(қурилмаларни) ташкил этувчи микросхемалар орасидаги ўзаро боғланишни
ташкил этиш учун мўлжалланган. Шунга кўра ҳисоблаш
комплексларини ташкил
этишда ҳисоблаш машиналари орасида ўзаро боғланишни ташкил этиш учун ҳам
қўлланилади.
Интерфейслар – МПТ ларнинг барча функционал модуллари орасидаги
ўзаро ҳаракат қоидаларини регламентлайди, ахборот алмашуви тартиби ва
протоколларини аниқлайди ва ўзароҳаракатни ўрнатади.
Интерфейслар конфигурацияси қуйидаги талаблардан келиб чиқиб
ишлаб
чиқилган:
1) Ҳисоблаш тизими блоклари орасида стандарт ахборот алмашинувини
уларнинг тезкорлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда ташкил этиш ва керакли тезкор
ҳаракатнинг олиниши;
2) Микропроцессорли комплекс тузилишининг оддийлиги ва диагнозлаш
учун имконият
мавжудлиги;
56
3) Қўлланишнинг кенг соҳаси.
Микросхемалар чиқишларининг орасидаги электрик боғланишлар электрик
алоқалар ѐки линиялар билан амалга оширилади.
Бу линиялар тегишли функционал қўлланилишига қараб гуруҳланади ва
маълумотлар шинаси МШ, адреслар шинаси АШ ва бошқариш шинаси БШ ни
ташкил этади. Шиналар тўплами - магистрални ташкил этади.
Интерфейслар
функционал қўлланилишига кўра қуйидаги принциплар бўйича
классификацияланади:
- функционал модулларни яратиш усулига кўра;
- маълумотларни узатиш усулига кўра - параллел, кетма-кет ва кетма кет-
параллел;
- маълумотларни узатиш режимига кўра - бир ѐқлама, икки ѐқлама, бир вақтда
ѐки навбатма – навбат узатиш;
- ахборот алмашув принципига кўра – синхрон, асинхрон.
Do'stlaringiz bilan baham: