Автоматика асослари ва микропроцессор техникаси



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#128685
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   67
Bog'liq
avtomatika asoslari va mikroprotsessor texnikasi

Арифметик командалар: 
Арифметик командалар операндлар кодини иккилик сонлар ѐки иккилик-
ўнлик кодлар кўринишида қараб чиқади. Бу командалар 5 асосий гуруҳга 
ажратилиши мумкин: 
- аниқ танланадиган операция командалари (қўшиш, айириш, кўпайтириш, 
бўлиш);
- эркин танланадиган операция командалари (қўшиш, айириш, кўпайтириш, 
бўлиш);
- тозалаш командалари; 
- инкремент ва декремент командалари; 
- таққослаш командалари. 
Аниқ танланадиган операция командалари процессор регистрларидаги ѐки 
хотирадаги кодлар билан худи оддий иккилик кодлар билан ишланандек ишлайди. 
Қўшиш командаси (ADD) иккита код йиғиндисини ҳисоблайди. ҳисоблайди.
Айириш командаси (SUB) иккита коднинг фарқини ҳисоблайди. Кўпайтириш
командаси (МUL) икки коднинг ошишини ҳисоблайди. Бўлиш командаси (DIV) 
бир кодни иккинчисига бўлишдаги қисмини ҳисоблайди, чунки барча ушбу 
командалар белгили сонлар билан қандай ишласа, белгисиз сонлар билан ҳам
шундай ишлайди. 
Эркин танланадиган операция командалари сонларнинг тартиб билан ва 
мантисса (одатда бу сонлар хотиранинг иккита кетма-кет ячейкасини эгаллайди) 
билан кўрсатилиш форматларидан фойдаланилади. Замонавий процессорларда 
эркин танланувчи командалар тўплами фақат тўртта арифметик ҳаракат билан 
чекланиб қолмасдан, балки бошқа кўпгина мураккаб командалардан ҳам иборат 
бўлади (масалан, тригонометрик функциялар, логарифмик функцияларни 
ҳисоблаш, шунингдек овоз ва тасвирни қайта ишлашда зарур бўлган мураккаб
функциялар).
Тозалаш командаси (CLR) хотира ячейкаси ѐки регистрга иккинчи кодни 
ѐзиш учун қўлланилади. 
Бу командалар нолинчи кодни узатиш-кўчириш командалари билан
алмаштириши мумкин, лекин одатда махсус тозалаш командалари узатиш-жўнатиш 
командаларидан қараганда тезроқ бажарилади. Тозалаш командалари баъзида 
мантиқий командалар гуруҳи таркибига тегишли бўлади, лекин бу билан уларнинг 
асосий қиймати (моҳияти) ўзгармайди. 
Инкремент (бир бирликка ошириш, INC), ва декремент (бир бирликка 
камайтириш, DEC) командалари ҳам қўлланишга жуда қулай бўлади. Умумий 
принципга кўра уларни бир бирлик билан қўшиш ва бир бирлик билан айириш 
командалари билан алмаштириш мумкин, лекин инкремент ва декремент қўшиш ва 


 
64 
айиришдан кўра тезроқ бажарилади. Бу командалар бир вақтнинг ўзида чиқариш 
операнди ҳам бўлиб ҳисобланувчи битта киритиш операндини талаб этади.
Таққослаш командаси (СМР) икки киритиш операндларини таққослаш учун 
қўлланилади. Моҳиятига кўра бу команда ушбу икки операндларнинг фарқини
ҳисоблайди, лекин чиқариш операндини шакллантирмасдан, фақатгина бу айириш
натижасига кўра процессор ҳолатлар регистри (РSW) битларини ўзгартиради. 
Таққослаш командасидан кейинги команда (одатда бу ўтишлар командаси бўлади) 
процессор ҳолатлар регистридаги битларни таҳлил қилади ва уларнинг моҳиятига 
боғлиқ ҳолда ҳаракатни амалга оширади. Баъзи бир процессорларда хотирада
жойлашган икки кетма-кет операндларни занжирий таққослаш командалари
ишлатилади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish