Лаборатория иши №1 Arduino контроллер тўпламининг таркиби ва имкониятларини ўрганиш Ишдан мақсад – Ўрнатилган Arduino плата асосида ўрнатилган тизимларни лойиҳалаш. Рақамли интерфейслар орқали объектларни бошқаришни ўрганиш.
АСОСИЙ НАЗАРИЙ МАЪЛУМОТЛАР Arduino Uno тизимининг тузилиши
Ўрнатилган аппарат платформаси сифатида электрон конструктор Arduino аппарат платформаси мисол бўлиши мумкин.
Arduino тизим осон ва тушунарли тузилишга эга ва оддий дастурлаш архитектурасини таъминлайди. Лекин функционал имкониятлари кенг қамровли.
Arduino - бу ўрнатилувчи аппарат платформаси бўлиб, асосан автоном интерактив объектларни ҳосил қилиш ва уларни тармоқ орқали, яқин ва узоқ масофадан бошқариш учун ишлаб чиқилган. Arduinoнинг Ethernet, Wi-Fi, CDMA, GSM каби деярли барча тармоқ модуллари ишлаб чиқилган бўлиб, исталган кўринишдаги ва тармоқ билан ишловчи бошқарув тизимларини яратиш мумкин.
Arduino платасига рақамли ва аналог сигналларни киритиш ёки чиқариш имконияти бор. Унинг аналог порти ихтиёрий қийматдаги рақамларни бериши ёки қабул қилиши мумкин, аммо унинг рақамли порти фақат икки хил турдаги (0- LOW, 1- HIGH) сигнални қабул қилиши ёки чиқариши мумкин.
Arduinoнинг аппарат қисмига тўхталадиган бўлсак, бугунги кунда бир неча версиялари ишлаб чиқарилган. Энг кўп тарқалгани Uno ҳисобланади. Arduino Uno ATmega32u4 микроконтролллери асосида қурилган. Шунингдек, бошқа Arduino тизимларида Atmel ATmega168, ATmega8, АТMega2560, ATmega2560 ва АРМ процессорлари қўлланилган.
Мавжуд Arduino тизимлари қуйидагилардир:
Due —32bit Cortex-M3 ARM SAM3U4E микропроцессори асосида ишлаб чиқилган Arduino ҳисобланади. Юқори тезликда маълумотни қайта ишлаш имконини беради. Шу сабабли, бугунги кунда кўпроқ видеокузатув тизимларида кенг қўлланилади.
Leonardo — ATmega32u4 микроконтроллери асосида ишлаб чиқилган энг сўнгги Arduino платформаси ҳисобланади. Тузилиш жиҳатидан Arduino Uno га ўхшаш тузилган.
Yun – янги плата бўлиб, ATmega32u4 ва Atheros AR9331 микроконтроллер тизимлари асосида ишлаб чиқилган WiFi ва Ethernet интерфейсига эга бўлган Embedded linux асосида ишловчи Arduino платформаси ҳисобланади.
Micro —ATmega32u4 асосида ишловчи кичик ўлчамли Arduino бошқарув тизими.
Uno — энг кўп тарқалган ва қўлланилувчи Arduino USB платформаси ҳисобланади. Кенг турдаги функционал кенгаювчи платалар ва модуллар тўпламига эга.
Arduino Ethernet — POE (Power over Ethernet)модулли Ethernet билан жиҳозланган тармоқ Arduino платформаси ҳисобланади.
Duemilanove — энг сўнгги Arduino USB Arduino платформаси ҳисобланади. Асосан сериал канал орқали алоқа қилиш имкониятига эга.
Nano — USB Mini-B асосида ишловчи кичик ўлчамли компакт Arduino платформаси ҳисобланади. Асосан кичик ўлчамли объектларга ёки объектлар ичига ўрнатилади.
Энг кўп қўлланиладиган асосий Arduino платформаси сифатида ушбу тизимларни кўрсатиш мумкин. Шунингдек, турли кенгайтириш платалари ҳам қўлланилади ва улар 4 фазали, 6 фазали ва бошқа каналли тизимларни бошқариш имконини беради. Бундай тизимларга қуйидаги аппаратларни мисол қилиш мумкин:
WiFi платаси - 802.11 b/g стандартидаги симсиз тармоқ билан алоқа қилиш учун қўлланилади;
Xbee Shield платаси -35 метрдан 90 метргача бўлган диапозонда бир неча қурилмалар ўртасида симсиз сенсор тармоқлар ташкиллаштириш учун қўлланилади;
Motor Shield –моторлар ва холат датчикларини бошқариш учун қўлланилади;
Ethernet Shield – турли Arduino платформаларини локал тармоққа улаш учун қўлланилади.
Ҳисобот тайёрлаш тартиби Ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: