Режа
Автоматика техник воситалари ривожини ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришга таъсири.
Техник воситаларнинг тараққиёт босқичлари.
Интеграл схемалар ва микропроцессор қурилмаларнинг хусусияти.
Хабарчи қурилмалар, уларнинг турлари.
Хабарчи қурилмаларни ўлчов схемаларга улаш, уларнинг асосий кўрсаткичлари, бирламчи сигналларнинг тури.
Кучайтиргичлар, уларнинг турлари.
Ўзгармас ва ўзгарувчан ток сигналларини кучайтирувчи қурилмалар.
Сигнал генераторлари, уларнинг турлари, ишлаши ва фойдаланиш йўллари.
Саноатни автоматлаштиришнинг ахволи ва истикболларини бахолашда факат автоматик бошкариш тизимлари ва автоматиканинг техник воситалари тавсифномаси билангигина чекланиб колмасдан, балки, автоматлаштирилган ишлаб чикариш, бошкаришнинг тизим ва воситаларини ташкил этишнинг хамда иктисодининг узаро шартлашилган муаммолари кенг камровда караб чикилиши керак.
Технологик жараёнлар ва ёрдамчи хизматларни автоматлаштириш фақат ишлаб чиқариш техникасини такомиллаштиришнинг ва меҳнат шароитларини яхшилаш билангина эмас, балки ишлаб чикариш рентабеллигини ошириш, бирлик маҳсулотга кетадиган моддий ва мехнат харажатларини пасайтириб, унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини орттириш билан боғлиқ.
Саноатда қўлланилиши мумкин бўлган энг биринчи техник восита рус механиги И.И.Ползунов томонидан (1765 й.) яратилган. Бу қурилма буғ машинасининг буғ қозонидаги сув сатҳи баландлигини бир меъёрда, одам иштирокисиз сақлаб туришга мўлжалланган қурилма эди.
1784 йилда инглиз механиги Ж.Уатт буғ машинасининг айланиш тезлигини ростлай оладиган автоматик қурилма – регулятор яратди.
Бу икки техник қурилма ёрдамида ўша вақтдаги технологик машиналарнинг ишончли ва ўзгармас тезликда ишлаши бирмунча таъминланган эди. Ушбу автоматик қурилмаларда механик ростлаш усули қўлланилган.
XIX асрда электр ростлагични яратилиши электр лампаларни ишлаб чиқаришини автоматлаштиришга имкон берди.
1830 йилда электр релени кашф этилиши билан электромеханик ростлаш қурилмаларини яратишга имкон туғилди.
XVIII асрда Нартов А.К жахонда биринчи бўлиб суппортни яратди. Бунгача станокда кескич қўлда ушланган холда деталга ишлов берилар эди.
1880 йилда А£Ш да биринчи токарлик станокни Сенсор қурди.
Бундай автоматик қурилмаларнинг яратилиши ва саноатда қўлланилиши техника тараққиётининг иккинчи босқичи – ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш босқичини бошланиши бўлди.
Фан-техника тараққиётиннинг бу II даврида алоҳида объектлардаги суюқлик сатҳи баландлиги, технологик машиналарнинг айланиш тезлиги ва бошқаларни ростлаш каби энг оддий операцияларни автоматик бошқариш учун хизмат қиладиган, регулятор деб аталадиган техник қурилмаларни ҳисоблаш, қуриш масаласи ҳал қилинди; технологик жараёнларни автоматлаштириш учун хизмат қиладиган локал (маҳаллий) автоматик системаларнинг энг оддий турлари яратилди. Бу даврда ўзаро маълум тартибда боғланган, белгиланган мақсадга мувофиқ бир-бирига таъсир кўрсатадиган ва ўзининг асосий функциясини одам иштирокисиз бажарадиган, бошқаувчи (регулятор) ва бошқарилувчи (объект) қисмлардан иборат бўлган автоматик бошқариш системалари яратила ва такомиллаша бошлади.
Электрон лампалар ва ярим ўтказгичлар яратилиши билан янада даврий ва мураккаб автоматик бошқариш тизимлари ишлаб чиқиш мумкин бўлди.
1944 йилда ЭҲМ яратилиши натижасида жуда мураккаб технологик жараёнларни автоматлаштиришга шароит туғилди. Бунда хисоблаш жараёни, лойихалаш, режалаштириш, илмий - тадқиқот, ишлаб чиқариш каби ишлари автоматлаштирилди.
Сонли дастур ёрдамида бошқариш тизимлар дастурни тайёрлаш, уни бошқариш блокига киритиш қамда станок ва технологик жараёнларни бошқаришни мослашувчан қилди. Шунингдек ўзи мослашадиган бошқариш тизимларни яратилишга имкон туғилди.
Технологик жараёнларнинг мураккаблашуви ва жадаллашуви туфайли замонавий ишлаб чикариш корхоналарни бошкариш уларни микропроцессор техникаси ва бошқарувчи ҳисоблаш техникасини қўллаб кенг автоматлаштириш асосидагина самарали бўлишига эришилади.
Автоматиканинг техника воситаларига қуйидаги асосий элементлар киради:
Do'stlaringiz bilan baham: |