ЭЛЕКТР СИГНАЛИ ГЕНЕРАТОРЛАРИ
Бошқарувни ташкил қилишда ҳар хил ахборот сигналлари билан биргаликда стандарт электр сигналлари ҳам ишлатилади. Стандарт сигналлар даврий ва нодаврий бўлиши мумкин (1-расм).
1-расм
Ўз навбатида даврий сигналлар сигналнинг шаклига қараб, ўзгариш частотасига қараб бир неча турларга бўлинади. 1-расм, а да гармоник сигнал курсатилган. Бундай сигнал инфрапаст, паст, юқори частотали гармоник сигналларга булинади. 1-расм, б да тўғри тўртбурчакли даврий сигнал кўрсатилган. Ўнинг ўзгариш частотаси ҳам турлича бўлдиши мумкин. 1-расм, в да зина кўринишидаги нодаврий сигнал кўрсатилган. 1-расм, гда нодаврий импульс сигнали кўрстилган. Ҳар бир сигнал ўз параметри билан характерланади. Шу туфайли генератор қурилмаси ўзидан чиқаётган сигнални параметрларини маълум оралиқда ўзгаришини таъминлаш қобилиятига эга бўлиши керак.
Сигнал генераторларининг тузилиши.
Генератор қурилмаларини ишлаш принципи фақат чиқарилаётган сигнални шаклига боғлиқ бўлади. Маълум шаклдаги генераторни тузилиши сигнал табиатига боғлиқ бўлмайди. Кенг миқёсда ишлатиладиган сигнал генераторларнинг ишлаш принципи билан танишамиз:
1. Даврий тўртбурчакли гидравлик сигнал генератори. (2-расм).
2-расм
Бу генераторнинг ишлаши қуйидагича содир бўлади. Қурилмада шарти бажарилганда генератор сиғимини Hmax баландликка тўлиши маълум муддатни талаб қилади. Сиғим тўлиши билан суюқликни сифон орқали катта Q2M қиймат биланоқиб чиқиши содир бўлади. Бу оқиш сиғимидаги суюқлик сатҳини H0 қийматга тенглашиши билан маълум муддатга тўхтайди. Бу муддат даврида Н яна кўтарилади ва унинг қиймати Hmax сувни чиқишини яна қайтарилади. Кўриниб турибдики, бу сигнал генераторида чиқиш сигнали параметрларини (t, T, Q2) ўзгартириш имкони мавжуд. Масалан Q1 ни узгартириш орқали сигнал даври Т ни узгартириш мумкин.
2. Автомобил бурилишининг ёруғлик сигнализатор (3-расм).
3-расм
Маълумки бундай ёруғлик сигнализатори автомобилни бурилишини минутига 60-120 марта лампа Л ўчиб-ёниши орқали кўрсатади. Сигнализатор таркибига электромагнит ЭМ, якор 1, ток ўтказувчи тор 2 , ва контакт 3 киради. Қурилмани бошланғич ҳолатида (калит К узилган ҳолатида) ток ўтказувчи тор 2 ни тортиш кучи таъсирида контакт 3 узилган ҳолда туради. Бундай ҳолда калит К уланса, унда сигнализатор лампаси Л қурилманинг якори 1, тор 2, каршилик R ва ЭМ чулғам орқали манба E6 га уланади. Натижада лампадан паст ток IR маълум муддатгача ўта бошлайди. Бу муддат ичида ток ўтказувчи тор 2 қизийди ва ва оқибатда уни тортиш кучи Fe секин-секин камая бошлайди. Торнинг тортиш кучи электромагнит тортиш кучига тенг бўлганда контакт 3 уланади ва сигнализатор лампаси Л ни ташқи манбага электр ўтказувчи тор 2 ва қаршилик R сиз улайди. Натижада сигнализатор лампаси Л дан катта ток оқа бошлайди. Бундай ҳолат электр ўтказувчи тор 2 ни совиб улгуришигача сақланади. Тор совиб улгуриши билан унинг тортиш кучи тикланади ва контакт 3 ни узилишига олиб келади. Қурилмада юқорида баён қилинган ҳаракатлар яна қайтарилади.
U
Do'stlaringiz bilan baham: |