Автоматика асослари ва микропроцессор техникаси


Куч, момент ва босимни сезувчи қурилмалар



Download 1,94 Mb.
bet25/61
Sana24.02.2022
Hajmi1,94 Mb.
#234390
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61
Bog'liq
avtomatika asoslari va mikroprotsessor texnikasi

1. Куч, момент ва босимни сезувчи қурилмалар.
Куч эластик стержень, халқа, балка ва пружина кўринишидаги қурилмалар ёрдамида, моментнивал ва бурилишга ишловчи пружина асосидаги қурилмалар ёрдамида, босимни мембрана, сильерон ва труба шаклидаги эластик қурилмалар ёрдамида сезилади.
2. Айланма ҳаракат тезлигини сезувчи қурилмалар. Бундай қурилмалар индукцион токнинг таъсирига ва марказдан қочма кучларнинг айланма тезлик билан боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
3. Тебранма ҳаракат тезланишини сезувчи қурилма. Бундай қурилмалар асосан қўзғалма нуқтага нисбатан ўлчаш имкони бўлмаган ҳолларда ишлатилади. Масалан автоматик агрегатларнинг тебраниши, катта қурилиш иншоотларини (кран, кўп қаватли иморат, кўприк ва бошқа иншоотлар) тебраниши бунга мисол бўла олади. Бундай шароитда тебранма ҳаракат тезланиши сейсмик сезги қурилмаси ёрдамида ўлчанади.
4. Температуранинг ўзгаришини сезувчи қурилмалар. Бундай қурилмалар температуранинг ўзгаришини механик ҳаракат шаклидаги сигналга айлантиради. Шу турдаги температурани сезувчи қурилмалар қаттиқ, суюқ ва газ кўринишидаги жисмларни иссиқлик остидаги ҳажмларининг ўзгариши билан боғлиқ равишда ишлайдилар.
Қаттиқ жисмларнинг температура таъсирида чўзилиши асосида икки хил сезувчи қурилмалар яратилган:
1. Биметалл сезувчи қурилмалар.
2. Дилагометрли сезувчи қурилмалар.
Юқоридаги келтирилган мисоллар асосида қуйидаги хулоса келиб чиқади:
1. Бошқариш жараёнини характерловчи ҳар қандай бошқариладиган физик катталик ҳар хил сезувчи қурилмалар ёрдамида чизиқли ёки бурчак ҳаракатга айлантириш мумкин экан,
2. Баъзи ҳолларда бошқариладиган физик катталик тўғридан-тўғри, яъни сезувчи қурилмаларсиз бирламчи сигналларга айлантириш мумкин. Буларга температурани, тезликни ўлчаш мисол бўла олади.
3. Биринчи хулоса асосида шу нарса маълум бўлдики, кўпчилик хабарчи қурилмаларни яратишда чизиқли ёки бурчак ҳаракат шаклида ноэлектрик бирламчи сигнални электр сигналига айлантирувчи ўзгарткич қурилмаларни ишлатиш зарурияти пайдо бўлар экан.
Ўзгарткичлар. Ўзгарткичлар бирламчи ноэлектрик сигналларни электр сигналига айлантириш учун хизмат қилади. Ноэлектрик сигналлар чизиқли ёки бурчак ҳаракат шаклида ҳамда иссиқлик ва ёруғликнинг ўзгариши кўринишида бўлиши мумкин:
Барча ўзгарткичлар икки турга бўлинади:
1. Параметрик ўзгарткичлар.
2. Генераторли ўзгарткичлар.
Параметрик ўзгарткичларнинг умумий хусусияти қуйидагича:
1. Параметрик ўзгарткич қандайдир ташқи электр манбасига уланган электр занжирида ўзгарувчан актив ёки реактив қаршилик кўринишида иштирок этади.
2. Ҳар қандай параметрик ўзгарткич ташқи ноэлектрик сигнал таъсирида (ҳар хил ҳаракат кўринишидаги ёки температурада, иссиқликнинг ўзгариши оқибатида) ўз қаршилигини ўзгартиради.
3. Ҳар қандай параметрик ўзгарткични киришдаги ноэлектрик сигнални қабул қилиши ҳар бир ўзгарткичнинг тузилиши билан аниқланади.
Параметрик ўзгарткичларга потенциометрик, тензометрик, терморезистив, фоторезистив, индуктив, сиғимли ва трансформаторли ўзгарткичлар киради.
Индуктив ўзгарткичлар ток занжирига уланган ва ташқи электрик таъсир остида ўз индуктивлигини ўзгартирувчи қурилмалар асосида тузилади.
Айланувчи трансформатор кўринишидаги индуктив ўзгарткич бурчакли ва айланма ҳаракатни ўлчаш учун хизмат қилади.
Электр сиғимли ўзгарткичлар чизиқли ва бурчакли ҳаракат кўринишидаги бирламчи ноэлектрик сигналларни электр сигналига айлантириш учун хизмат қилади.
Генераторли ўзгарткичлар киришдаги ноэлектрик сигналларни тўғридан тўғри чиқишида э.ю.к. шаклидаги сигналга айлантириб беради. Уларнинг иши кириш сигналларининг энергиясидан фойдаланишга асосланган.

Download 1,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish