ХВИИаср 2-ярми – ХВИИИасрлардаВенгрия. Габсбурглар империяси таркибига кирган Венгрияда ХВИИ асрда товар ишлаб чиқариш ва товар-пул муносабатлари янада ривожланди. Бу Ев-ропа мамлакатларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши билан боғлиқ эди. Бироқ қишлоқ хўжалигидаги бу ўсиш илғор ишлаб чиқариш усулларини жорий қилиш эвазига
1 Гетто-яҳудийларнинг бошқалардан ажралган ҳолда яшашлари учун махсус ташкил қилинган ҳудуд.
эмас, асосан деҳқонларни эксплуатация қилиш эвазига юз берди. Кўплаб пул ва маҳсулот тарзидаги йиғимлардан ташқари деҳқонлар йилига 102 кунгача ер эгаси фойдасига ишлаб беришлари ҳам ло-зим эди. Бу қийинчиликлар Венгрияда протестантликнинг ҳар хил кўринишлари тарқалишига сабаб бўлди. Натижада лотин тили сиқиб чиқарилиб венгер тили ва маданияти ривожлана бошлади. Католиклар Австриясининг бу жараёнга қаршилик кўрсатганлиги сабабли Трансилвания ва Шарқий Венгриядаги миллий-озодлик ҳаракати католицизмга қарши ҳаракат билан уйғунлашиб кетди. Бу айниқса мафкура, маданият ва маърифат соҳаларида кескин намоён бўлди.
Венгрия миллий-озодлик ҳаракати ХВИИ асрдаги Ўттиз йил-лик уруш даврида анчагина муваффақиятларга эришди. Бу даврда Трансилванияга ҳукмдорлик қилган иқтидорли саркарда ва моҳир давлат арбоби княз Габор Бетлен (1613 –1629) Габсбургларнинг Ғарбдаги қийинчиликларидан фойдаланиб ва Франция, Швеция ҳамда Габсбургларнинг бошқа душманлари билан шартнома тузиб, австриялик генераллар устидан қатор ғалабалар қозонишга ва мамлакатнинг анча қисмини озод қилишга муваффақ бўлди. Аммо Г. Бетленнинг ворислари олиб борган кучсиз сиёсат натижасида ҳамда Австрия билан Усмонийлар империяси ўртасида имзоланган Варшава шартномасига (1663) биноан Венгрия яна 30 йил турклар қўл остида қолди.
1670 йили мамлакатнинг шарқий ҳудудлари ва Словакияда бошланган қўзғолон ҳам миллий-озодлик характерида эди. 1678 йили бу ҳаракат ташкилий тус олиб, унга Имре Тёкёли бошчилик қилгандан сўнг икки йил ичида Шарқий Венгриянинг катта қисми ва Словакия озод қилинди. Габсбурглар императори Леополд Ининг қарори билан 1681 йили Шопронда сейм чақирилди, губернаторлик бекор қилиниб, маҳаллий бошқарув органи сайланадиган бўлди, шаҳарларнинг ўз-ўзини бошқариши тан олинди ва протестантлик динига эркинлик берилди. Венгрия халқининг туркларга қарши миллий-озодлик ҳаракати охирги босқичга етди. Венгер, словак ва бошқа халқлар вакиллари кўмагида Австрия армияси мамлакатни озод қилишга киришди. Австрия-Туркия уруши Венгриянинг тўлиқ озод қилиниши (Тисса ва Марош дарёлари оралиғидаги ерлар ва Тимешваридан ташқари) ва 1699 йили Карловитсада тинчлик сулҳи имзоланиши билан якунланди. Айни пайтда Венгрияда Габсбурглар
16– Ш. Эргашев
ҳукмронлиги мустаҳкамланди. 1686 йили йиғилган Давлат кенгаши (сейм) Габсбурглар сулоласи эркак вакилларининг Венгрия тахти-га ҳуқуқини тасдиқловчи қонун қабул қилди. Қирол конститусияни бузган ҳолларда унга қарши қуролли қаршилик кўрсатиш ҳуқуқини берувчи «Олтин булла» деб аталувчи параграфдан венгер зодагонла-ри ўз ихтиёрлари билан воз кечдилар. Трансилвания дастлаб вассал князликка, 1690 йилдан эса Габсбургларнинг мулкига айлантирил-ди. Турклар зульмидан озод бўлган венгерлар яна узоқ вақт Габсбур-глар ҳукмронлиги остида қолди.
Венгер халқининг миллий-озодлик ҳаракати ХВИИ аср охири – ХВИИИ аср бошларида ҳам тўхтамади. Кўплаб ташқи ва ички уруш-лар натижасида Венгрия аҳолиси 150 йил ичида 1 миллион кишига камайиб кетди ва ХВИИИ аср 1-чорагида 3 –3,5 миллион кишини таш-кил қилди.
ХВИИИ аср бошларида, 1703 –1711 йиллари, Ракотси ИИ (Ференц) (1676 –1735) бошчилигидаги озодлик ҳаракати бир қатор муваффақиятларга эришган бўлсада, оқибат натижада мағлуб бўлди. 1711 йилги Сатмар тинчлик сулҳи Венгрияда Габсбурглар ҳукмронлигини яна узоқ йилларга расмийлаштирди.
Мария Тереза ва Иосиф ИИ нинг «Маърифатли абсолютизм» йил-ларида Венгрияда олиб борилган сиёсат венгерларнинг миллий дав-латчилиги ва маданиятини йўқ қилишга, ягона марказлашган Австрия давлатини тузишга қаратилган эди. Иосиф ИИ даврида Давлат кенгаши чақирилмай қўйди, маҳаллий зодагонлар ҳокимиятдан четлаштирилди, мамлакат 10 та округга бўлиниб, бюрократик аппарат ёрдамида бошқариладиган бўлди, немис тили давлат тили деб эълон қилинди. Буларнинг ҳаммаси венгер жамиятини ғазабга келтирди.
* * *
Шундай қилиб, ХВИИИ аср охирига келиб Габсбурглар империя-
сида олиб борилган ислоҳотлар натижасида крепостной ҳуқуқ бекор қилинган, кишиларнинг аҳволини яхшилашга қаратилган бошқа бир қатор ишлар амалга оширилган бўлсада, тўхтовсиз урушлар ва миллий озодлик ҳаракатлари империянинг қудратига путур етказ-ди. Айниқса Буюк Француз буржуа инқилобидан сўнг унинг таъ-сиридан қўрққан ҳукумат бир қатор ижобий ислоҳотларни бекор қилишга мажбур бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |