Австря хбоб. Хвии–хвиии



Download 69,4 Kb.
bet2/7
Sana24.02.2022
Hajmi69,4 Kb.
#200591
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Avstrya imperiyasi

ХВИИасрохири – ХВИИИасрбошларидагиурушлар. Ўттиз йил-лик уруш ва Вестфал тинчлик сулҳи Австриянинг ташқи сиёсати ва халқаро обрўсига катта ўзгаришлар киритди. Ғарбий Европада янги ерларни босиб олишнинг мумкин эмаслиги яққол кўриниб қолди. Ўзининг асрий рақиби Франция билан рақобат кун тарти-бидан олиб ташланмаса-да, энди Австрия Шарққа, ҳукмронлиги борган сари кучсизланиб бораётган Усмонийлар империяси эгал-лаб турган ерларга ўз нигоҳини қаратди. 1664 йили Монтекукколи қўмондонлигидаги австрияликлар армияси турк қўшинлари усти-дан дастлабки йирик ғалабани қўлга киритди. Аммо Сен-Готард ёнидаги бу ғалаба ривожлантирилмади ва мустаҳкамланмади. Император Леополд И (1640 –1705) тинчлик сулҳини тузишга шо-шилди. Натижада вужудга келган имкониятдан турклар янги уруш-га тайёргарлик кўриш учун фойдаланди. Французлар томонидан гиж-гижлатилган Туркия 1683 йили уруш ҳаракатларини янги-дан бошлаб, ёмон қуролланган ва тайёргарлик кўрмаган Австрия қўшинларини мағлубиятга учратди ва 10 июль куни Венани қамал қилдилар. Австрия ҳалокат ёқасига келиб қолди. Польша қироли Ян Собеский қўшинларининг ёрдами Австрияни муқаррар ҳалокатдан қутқарибгина қолмасдан, турклар босқини хавфидан бутунлай халос қилди. «Муқаддас лига» (Ватикан, Венеция, Польша) томони-дан қўллаб-қувватланган Австрия энди бирин-кетин ғалабаларга эришиб, 1685 йили Буда ҳудудини ва Венгриянинг катта қисмини эгаллади, икки йилдан сўнг эса Трансилвания ва Сербия ҳудудига кириб борди. Туркия билан уруш қарийб 10 йил давом этди. 1697 йил ёш шаҳзода ва ўз даврининг қобилиятли саркардаси Евгений

Савойский1 Зента (Венгрия) ёнидаги жангда ҳал қилувчи ғалабага эришди. 1699 йилнинг бошида Карловитса тинчлик сулҳи имзола-ниб, унга кўра бутун Венгрия, Трансилвания ва Хорватия Габсбур-глар ҳукмронлиги остига ўтди


ХВИИИ аср бошларида Австрия бутун Европани қамраб ол-ган испан тахти учун бўлган урушда (1701–1714) қатнашди. Бу уруш Габсбурглар учун шуниси билан қийинлашдики, у венгер халқининг Австрия истибдодига қарши Ракотси ИИ бошчилигидаги қўзғолони (1703 –1711) билан бир пайтга тўғри келди. Уруш бош-ланганидан икки йил кейин Бавария билан Франциянинг бирлаш-ган қўшинлари Венгрия қўшинлари билан қўшилиш мақсадида Австриянинг Тирол провинциясига бостириб кирди. Фақат Тирол халқининг қаршилиги француз-бавар армиясини тўхтатиб қолди ва бу Австрия ҳамда Англия армиясига ҳужумга ўтиш имкониятини берди. 1704 йил 13 август куни шаҳзода Евгений ва Герцог Мал-боро қўмондонлигидаги Австрия-Англия қўшинлари француз-ба-вар армиясини тор-мор келтирди. Шу тариқа урушнинг боришида бурилиш ясалди. 1713 –1714 йиллари Утрехт ва Раштадтда тин-члик шартномалари имзоланиб, Италиянинг катта қисми (Неапол, Милан, Сардиния), Бельгия ва Рейннинг баъзи ҳудудлари (Фрей-бург) Габсбурглар империясига қўшиб олинди.
Орадан икки йил ўтгач австрияликлар туркларга қарши янги уруш бошлади ва ўзлари учун ниҳоятда фойдали бўлган Пожареватс сулҳини имзолашга туркларни мажбур қилди. Австрия Босния ва Сербиянинг бир қисмини (Белград шаҳри билан), Словения ва Валахиянинг катта қисмини, шунингдек, Банатни (Темешвар шаҳри билан) ўз таркибига қўшиб олди. Энг муҳими эса, Усмонийлар империясининг ҳамма ҳудудида божсиз савдо қилиш ва Дунай дарёси, Қора ва Ўрта Ер денгизларида Австрия кемаларининг эркин сузиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шундай қилиб, ХВИИИ асрнинг дастлабки ўн йиллигида Австрия ўз қудратининг чўққисига эришди.
Саноат, қишлоқхўжалигивасавдо. Ислоҳотларнингбошла-ниши.ХВИИИ асрга келиб жуда катта ҳудудни эгаллаган империянинг турли жойларида иқтисодий ва маданий ривожланиш даража-си ҳар хил эди. Феодал ер эгаларининг ҳукмронлиги ҳам мамлакат иқтисодининг ривожига тўсқинлик қилаётган эди. Тўхтовсиз олиб
1 ЕвгенийСавойский – (1663 –1736) шаҳзода, немис саркардаси, генралиссимус, келиб чиқиши француз.
борилган урушлар туфайли давлат бюджетидаги камомад ҳам йил сайин ўсиб борди. Давлат хазинасини тўлдириш мақсадида ХВИИИ аср бошларидан ҳукумат Чехия, Моравия, Силезия, кейин эса Венг-рияни талаш сиёсатини олиб борди. Бу ҳудудлар хазинага Австриянинг ўзига қараганда анча кўп солиқ тўлашга мажбур эдилар. Аммо на солиқларнинг оширилиши, на қўшимча пул чиқариш ва на сарой харажатларини чеклаш кутилган натижани бермади.
ХВИИ асрнинг 80-йилларидан Австрияда меркантилизм1 ғоялари тарқала бошлайди. Меркантилизмнинг Австрия мактаби намоянда-лари (улар камералистлар деб аталган) иқтисодий ислоҳотларнинг бутун дастурини олға сурдилар.
Ислоҳотлар дастури Иосиф И (1705 –1711) ва Карл ВИ (1711– 1740) даврида амалга оширилди. ХВИИИ аср бошида янги ташкил қилинган мануфактураларни молиялаш мақсадида Давлат банки ташкил қилинди. 1719 йили ҳукумат Фиум ва Триест портларини очиқ портлар деб эълон қилди ҳамда уларни мамлакатнинг ички ҳудудлари билан боғлайдиган йўллар қурилишини бошлади. Шу йиллари Адриатика денгизидаги Австрия флотига асос солинди. Ислоҳотлар саноатнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Эски мануфактуралар билан бир қаторда фабрика типидаги янги йирик мануфактуралар пайдо бўлди. Цех тузилишига қарши ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилди. 1725 йили император шо-гирдларнинг дипломсиз ва цехлардан ташқарида ҳунармандчилик билан шуғулланишига рухсат берувчи декрет эълон қилди. 1731 йили Карл ВИ томонидан чиқарилган декрет эса барча цехларнинг саноат фаолиятини маҳаллий ҳокимиятлар назорати остига қўйди.
ХВИИИ асрдаги иқтисодий юксалиш секинлик билан бўлса-да, қишлоқ хўжалигида ҳам юз берди. Картошка, беда, маккажўхори син-гари янги экинларнинг пайдо бўлиши, ўғитларнинг қўлланилиши, уч далали экиш тизимидан воз кечилиши хўжаликнинг интенсив ривожланишига олиб келди. Айни пайтда қишлоқда табақаланиш кучайиб, бой деҳқонлар ва мутлақо мулксиз камбағалларнинг сони
1 Меркантилизм (французчамерcантилисме, лотинчамерcанте – сотувчи, савдогар) – феодализмнинг инқирози ва капитализмнинг шаклланиши даврида савдо буржуазиясининг манфаатларини акс эттирувчи иқтисодий таълимот ва иқтисодий сиёсат. Меркантилист-лар бойликнинг асосий манбаи ишлаб чиқариш эмас, айланма капиталнинг кўплиги деб ҳисоблаганлар ва бойликни пул капиталининг кўплигида деб билганлар. Шу сабабли четга товар чиқариб, мамлакатда пулни (олтин ва кумуш) кўпайтириш фаровонликка хизмат қилади деган принципга асосланганлар.

ортиб борди. Ерсиз қолган камбағаллар ҳисобига қишлоқда ёллан-ма ишчилар сони ошди.


Австриятахтиучунуруш. 1740 йили Карл ВИ нинг вафотидан сўнг Габсбурглар сулоласида эркак киши қолмади. Буни олдиндан ҳисобга олган Габсбурглар 1723 йили Прагматик санкция деб ата-лувчи ҳужжат қабул қилади. Унга биноан тахт ворислиги жинсидан қатъи назар сулоланинг ёши катта вакилига ўтар эди. Бу ҳужжат шунингдек, Габсбурглар давлати чегараларининг дахлсизлиги ва биринчи навбатда Австрия, Чехия ва Венгриядан иборат ҳудуднинг бўлинмаслигини ҳам эълон қилди. Аммо бу ҳужжатни қўшни дав-латлар, айниқса Габсбургларнинг асосий рақиблари бўлган Пруссия ва Франциянинг дипломатик тан олиши оғир кечди.
1740 йили 23 ёшли Мария Тереза тахтга келганда Австрияга қарши Франция, Испания, Бавария, Савой ва Пруссиядан иборат ко-алиция ташкил қилиниб, улар Австрия тахтига Бавария курфюрсти-ни ўтқазиш ва империянинг асосий ерларини бўлиб олиш ҳақида келишиб олган эдилар. Шу тариқа Европада Австрия тахти учун уруш бошланди. Австриянинг иттифоқчилари бўлган Россия ва Буюк Британия деярли ёрдам кўрсата олмадилар (Россия Швеция билан урушаётган эди). Фақат 40 минг кишилик венгерлар армияси-гина Мария Терезани ва бутун империяни ҳалокатдан сақлаб қолди. 1748 йилги Аахен сулҳига кўра Мария Тереза тахтни ўзида сақлаб қолди, Бельгияни қайтариб олди, аммо Парма ва Италиянинг бошқа бир қатор ҳудудларини Испанияга, энг оғири эса Силезияни Пруссияга беришга мажбур бўлди.

Download 69,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish