Австря
ХБОБ. ХВИИ–ХВИИИАСРЛАРДА ГАБСБУРГЛАРИМПЕРИЯСИ
ХВИИ–ХВИИИ асрларда Габсбурглар сулоласига қарашли ерлар деярли тинимсиз кенгайиб борди ва Габсбурглар давлати Европанинг энг катта давлатларидан бирига айланди. Ўттиз йиллик уруш бу жа-раённи тўхтатган бўлсада, Габсбурглар нафақат «Герман миллати-нинг муқаддас Рим империяси императори» деган формал унвон-ни, балки майда давлатлардан иборат Германиянинг ички ишларига аралашиш ҳуқуқи ва шу минтақадаги сиёсий таъсирини ҳам сақлаб қолди. Империя ҳудудининг жуда катталигига қарамасдан унинг маркази ва сулола қудратининг манбаи Австрия ерлари, Чехия ва Силезия эди.
Австриянинг юксалиш сабабларидан бири шундаки, у яқин қўшниларидан олдинроқ абсолют монархияга асосланган марказ-лашган давлатни ташкил қила олди. Бу давлатга ҳали ХВИ асрдаёқ Максимилиан И (1459 –1519) ўтказган ислоҳотлар туфайли асос солинган ва ХВИИ асрда Фердинанд ИИ ва унинг ворислари томонидан мустаҳкамланган эди. Марказлашган давлатнинг ташкил топиши ва Австриянинг кучайишига яна бир сабаб, то ХВИИ асрнинг охиригача сақланиб турган Туркия босқини хавфи эди.
Бутун ХВИИ аср давомида юз берган қирғинбарот урушлар ҳамда савдо йўлларининг Ўрта Ер денгизи ҳавзасидан Атлан-тик океани томон силжиши Австриянинг иқтисодий ҳаётига сал-бий таъсир кўрсатди. Ҳунармандчиликдан мануфактура ишлаб чиқаришига ўтишнинг жуда секинлиги оқибатида саноатнинг бир пайтлар ўта ривожланган тармоқлари ҳам деярли тўхтаб қолди. Фақат қуролсозлик, тоғ-кон ва металлга ишлов бериш соҳалари ўз маҳсулотларини Голландия, Англия ва Россияга сотганлиги туфай-ли ривожланиш суръатини сақлаб қолдилар.
ХВИ асрдаги деҳқонларнинг қўзғолонлари бостирилгандан сўнг зодагонлар деҳқонлардан олинадиган солиқлар ва бошқа мажбури-ятларнинг миқдорини ошириш сиёсатини олиб борди. Аммо мамла-катнинг ғарбий ҳудудларида деҳқонларни қайтадан қарам қилишга зодагонларнинг қурби етмади. Улар озод ҳисобланар, бир қисмининг эса авлоддан-авлодга мерос қолувчи ерлари ҳам бор эди. Бундан ташқари ижарачи деҳқонлар, қирғоқ бўйларида жойлашган эргаш деҳқонлар ҳам мавжуд эди. Австриядаги деҳқончиликнинг Венгрия,
Силезия ва Чехиядагидан фарқи шунда эдики, бу ерда йирик помеш-чик хўжаликлари эмас, асосан деҳқонларнинг майда хўжаликлари ривожланган, помешчиклар эса улардан пул ва маҳсулот шаклида солиқ олар эди. Деҳқонлар давлат фойдасига фавқулодда деб ата-лувчи солиқ ҳам тўлашар, бу солиқнинг миқдори ҳар йили тоифа-вий йиғин томонидан белгиланарди. ХВИИ асрда ҳукумат доимий ва аниқ миқдорда тўланадиган янги солиқ – «контрибусия»ни жо-рий қилади. Бу даврда ҳам ҳар хил солиқлар ва мажбуриятларга қарши ов қилиш ва балиқ тутиш ҳамда ўрмонлар ва бошқа жамоа ерларидан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш учун деҳқонларнинг қўзғолонлари бўлиб турди.
Do'stlaringiz bilan baham: |