Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта таёрлаш ва малакасини ошириш институти


Болалар психологияси фанини ўрганиш методикасининг асосий тамойиллари



Download 107,9 Kb.
bet4/20
Sana21.02.2022
Hajmi107,9 Kb.
#23786
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
01.ДИПЛОМ МАЪРУЗА

Болалар психологияси фанини ўрганиш методикасининг асосий тамойиллари
Таълим жараёни самарали ташкил қилиниши учун тарбиячи муайян қоидаларга-ўқитиш тамойилларига риоя этиши керак. Болалар психологияси ва уни ўқитиш методикаси фанини ўргатишда қандай тамойилларга риоя қилиниши лозимлигини ўргатиш билан бир қаторда ўзи ҳам муайян қоидаларга риоя этмоғи лозим. Бу қоидалар қуйидагилардан иборат:
1. Болалар психологияси ва умумий психология фанлари бўйича эгалланган талабалар билимига таяниш;
2. Дидактика соҳасида эришилаётган ютуқлар, ишлаб чиқарилаётган янги методлардан фаол фойдаланиш;
3. Талабаларда фанни ўқитиш жараёнига ижодий ёндашиш эҳтиёжини шакллантириб бориш;
4. Талабаларга методика юзасидан берилаётган назарий билимларни реал тарбиячилик фаолияти билан боғлаш;
5. Талабалар методика бўйича эгалланаётган билимлардан амалиётда фойдаланишга қанчалик тайёрлигини аниқлаб бориш;
6 . Психология фанининг бошқа соҳалари - психодиагностика,психологик тренинглар ўтказиш методикаси, психокоррекция имкониятларидан фойдаланиш.
Мазкур қоидалар тамойилларга мувофиқ ташкил этилган болалар психологияси фанини ўқитиш методикаси курси талабаларга сифатли методик билимнинг берилишини кафолатлайди.
Болалар тарбиячисининг шахси ва фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари
Тарбиячи таълим-тарбия жараёнининг асосий иштирокчиларидан биридир. Тарбиячи — ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш учун халқ олдида, давлат олдида жавоб берадиган, болаларга таълим-тарбия беришга махсус тайёрланган одам. Болалар психологияси фани тарбиячиси бўлажак мураббийларга, тарбиячиларга касбий жиҳатдан ўта аҳамиятли бўлган билимлар — болалар психик тараққиёти қонуниятлари ҳақидаги билимларни берувчи, уларда педагогик фаолиятни муваффақиятли бажариш учун керак бўладиган кўникма ва малакаларни шакллантирувчи мутахассис.
Болалар психологияси фани тарбиячисига барча педагогларга қўйиладиган умумий талаблардан ташқари яна қуйидаги талаблар қўйилади:
1. Умумий ва болалар психологиясидан ташқари психодиагностика, психокоррекция, психологик маслаҳат, махсус психология бўйича билимга эга бўлиш;
2. Мактабгача тарбия муассасаси тарбиячисининг иш фаолиятига хос хусусиятларни яхши билиш;
3. Болалар психик тараққиёти муаммолари юзасидан мустақил тадқиқотлар ўтказа олиши ва бу жараёнга талабаларни жалб эта билиши;
4. Мунтазам равишда илғор тарбиячи-мураббийларнинг педагогик тажрибасини ўрганиб бориш ва тарғиб қилиш;
Болалар психологияси фани тарбиячиси педагог сифатида қуйидаги қобилиятларга эга бўлиши керак:
1. Дидактик қобилият - ўқув материалини аниқ ва равшан тушунтира олиш;
2. Академик қобилиятлар - ўз фанидан ташқари бошқа соҳаларбўйича ҳам кенг билимга эга бўлиш;
3. Перцептив қобилиятлар — талаба ички дунёсига кира билиш,кузатувчан бўлиш;
4. Нутқий қобилиятлар — ўз фикрини, ҳис-туйғусини нутқ ёрдамида ифодалаб бера олиш;
5. Ташкилотчилик қобилияти — талабалар жамоасини уюштира олиш,жипслаштира олиш, ишини ташкил этиш;
6 . Авторитар қобилиятлар — талабаларга бевосита эмоционал-иродавий таъсир кўрсата олиш;
7. Коммуникатив қобилиятлар — талабалар билан мулоқот қилаолиш;
8. Педагогик хаёл қобилияти — педагогик фаолият натижаларини олдиндан кўра билиш;
9. Диққатни тақсимлай олиш қобилияти — бир вақтнинг ўзида диққатни бир қанча фаолиятга талабага қарата олиш.

Download 107,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish