Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта таёрлаш ва малакасини ошириш институти


II–БОБ. КИЧИК МАКТАБ ЁШЛИ БОЛАЛАРНИ ПСИХОДИАГНОСТИК ЎРГАНИШ МЕТОДЛАРИ



Download 107,9 Kb.
bet9/20
Sana21.02.2022
Hajmi107,9 Kb.
#23786
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
01.ДИПЛОМ МАЪРУЗА

II–БОБ. КИЧИК МАКТАБ ЁШЛИ БОЛАЛАРНИ ПСИХОДИАГНОСТИК ЎРГАНИШ МЕТОДЛАРИ
2.1. Кичик мактаб ёшли болаларни психологик ўрганиш методлари
Анъанавий равишда тадқиқот методлари асосий ва ёрдамчи методларга ажратилади. Асосий методлар — кузатиш ва эксперимент — бола тараққиёти ҳақида ишончли маълумот бера олади. Ёрдамчи методлар — тест, сўров, фаолият маҳсулларини ўрганиш — тасвирловчи маълумот бериб, бу маълумот асосида фақатгина тахминларни илгари суриш мумкин бўлади.
Кузатиш.
Кузатиш — психологик тадқиқотнинг асосий эмпирик методларидан бири бўлиб, психик ҳодисаларни мақсадга мувофиқ ва тизимли равишда идрок этишга асослангандир. Кузатиш — тадқиқот вазифаларидан келиб чиқиб махсус ташкил этилган идрок жараёнидир. Кузатиш қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1. Кузатишдан олдин унинг мақсади аниқ белгиланиши керак: бола психикаси, хулқ-атвори ва фаолиятининг қайси томонлари кузатилишини аниқлаштириш лозим.
2. Кузатиш объектив бўлиши керак: кузатишда фақат у ёки бу ҳолат, ҳодисани қайд этиш, уни субъектив талқин этишга ўтмаслик лозим.
3. Кузатиш мунтазам, катта вақт оралиқларисиз ўтказилиши керак.
4. Кузатиш шундай ўтказилиши керакки, бола унинг
кузатилаётганини билмаслиги лозим.
Кузатишни амалга ошираётган тадқиқотчи кузатилаётган ҳодисаларни тез қайд эта олиш маҳоратига эга бўлиши зарур.
Кузатишнинг қуйидаги турлари мавжуд:
а) ички кузатиш, ташқи кузатиш ва киритилган кузатиш;
б) стандартлаштирилган ва стандартлаштирилмаган кузатиш;
c) фронтал ва танланма кузатиш.
Кузатиш методининг асосий камчилиги шундаки, унда кузатилаётган ҳодисаларга фаол таъсир кўрсатиш, уларни ўзгартириш, кузатиш амалга оширилган вазиятни худди шундай кўринишда қайтадан яратиш имконсиздир. Шунга қарамай бу метод ҳалигача асосий психологик методлардан бири бўлиб келмоқда.
Эксперимент.
Эксперимент — илмий билишнинг асосий методларидан бири. Унинг кузатишдан асосий фарқи шундаки, унда тадқиқотчи ўрганилаётган вазиятга фаол таъсир кўрсатади, бир ёки бир неча ўзгарувчилар билан манипуляцияни амалга оширади. Экспериментда психик хусусиятлар махсус шароитларда ўрганилади.
Экспериментнинг икки тури фарқланади: лаборатория эксперименти ва табиий эксперимент. Лаборатория эксперименти махсус жиҳозланган жойларда, қаттиқ назорат остида амалга оширилади. Табиий эксперимент чоғида эса синалувчи эксперимент объекти эканини билмайди. Бу ҳолат лаборатория экспериментида вужудга келадиган эмоционал зўриқиш, тадқиқот натижаларини ўзгартириб юборишга интилиш каби синалувчига хос хусусиятларни бартараф этиш имконини беради.
Масалан, мактабгача ёшдаги боланинг хотирасини ўрганиш учун уни алоҳида хонага олиб чиқиб, шу ерда унга бир қатор сўзларни ўқиб бериб, сўнгра қайтаришни талаб қилиш мумкин. Аммо мазкур шароит бола учун одатий эмас. Шунинг учун боланинг ички эмоционал зўриқиши (хавотирга тушиши, шубҳалана бошлаши ва ҳоказо) унга топшириқни имкониятлари даражасида бошлаши учун йўл қўймайди. Демак, экспериментдан олинган натижаларни ҳаққоний деб бўлмайди. Борди-ю, бола билан ўйин ўйнаб, унга харидор ролини бериб айтилган нарсаларни “д ўкондан” харид қилиш вазифаси топширилган бўлса, у олиб келган нарсаларига қараб нимани эслаб қолганини, нимани унутганини аниқлаш қийин эмас. Демак, шундай шаклда табиий эксперимент натижалари анча ҳаққоний бўлади. Экспериментал тадқиқотни ташкил этиш ва амалга оширишда бир қатор талабларга риоя қилиш керак. Ушбу талаблар Г.У.Урунтаева ва Ю.А.Афонкина томонидан тизимлаштирилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1. Режалаштириш босқичида тадқиқот мақсадини, синалувчилар таркибини аниқ белгилаш, экспериментда ишлатиладиган усуллар, экспериментни ўтказиш шароитини (жой ва вақтини) аниқлаштириш, барча шароитларни олдиндан яратиб қўйиш зарур.
2. Экспериментни ўтказиш жараёнида тадқиқотда иштирок этаётган бола билан ўзаро ишончга асосланган муносабатни ўрнатиш, мулоқотга дўстона, илиқ оҳанг бахш этиш, болани ўз олдига ўтқазиш, боланинг хатоларига ортиқча эътибор бермаслик, синов суръатларини боланинг индивидуал—психологик хусусиятларига мослаштириш зарур.
Бола билан ўтказилаётган эксперимент узоқ давом этмаслиги, унга эксперимент жараёнида ўзгаришлар киритмаслик керак. Одатда экспериментда тадқиқотчидан ташқари эксперимент баённомасини тўлдирувчи шахс ҳам иштирок этади.
Экспериментнинг яна икки тури-аниқловчи эксперимент ва шакллан тирувчи эксперимент ҳам фарқланади. Аниқловчи экспериментда бола психик тараққиётига хос муайян хусусиятлар қайд этилади. Масалан, ота-оналар ўртасидаги низоларннг бола эмоционал ҳолатига таъсирини аниқлаш мумкин. Бунинг учун низоли оилада вояга этаётган болаларни аниқлаш ва уларнинг эмоционал ҳолатини ўрганиш ҳамда олинган натижаларни бошқа болаларнинг натижалари билан солиштириш керак бўлади. Солиштириш натижалари шундай ҳодиса-ота-оналарнинг ўзаро низоси ва бола эмоционал ривожланиши ўртасида алоқадорлик мавжудлигини таъкидлайди. Шакллантирувчи экспериментда синалувчига фаол таъсир кўрсатилиши оқибатида унда рўй берадиган ўзгаришлар аниқланади. Масалан, ота-она ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши бола эмоционал ҳолатга қандай таъсир кўрсатишини аниқлаш мумкин. Бунинг учун ота-онаси ўртасидаги муносабат яхшиланган болалар эмоционал соҳасига хос хусусиятлар билан ота-онаси ўртасидаги муносабат низоли бўлиб қолаётган болалар эмоционал хусусиятларини ўзаро солиштириш ёки боланинг аввалги эмоционал хусусиятлари билан кейингиларини ўзаро қиёслаш керак.Шунингдек, айрим ҳолларда назорат эксперименти ҳам фарқланади. Бу эксперимент кўп жиҳатдан аниқловчи экспериментга ўхшаб кетади. Уни ўтказишдан кўзланган мақсад фаол таъсир кўрсатилган гуруҳдаги ўзгаришларда айнан таъсирнинг роли қандай бўлганини аниқлашдан иборат. Бунинг учун фаол таъсир кўрсатилган гуруҳ билан ҳеч қандай таъсир кўрсатилмаган назорат гуруҳининг натижалари ўзаро солиштирилади. Агар ўртадаги фарқ анча сезиларли бўлса, демак, биринчи гуруҳдаги ўзгаришларга айнан ўтказилган таъсир сабаб бўлган деган хулосага келинади.
Сўров.
Сўров —тадқиқотчи ва респондентнинг бевосита ёки билвосита ўзаро мулоқоти давомида бирламчи вербал ахборот йиғишга йўналтирилган метод. Сўров анкета ёки интервью шаклида ўтказилиши мумкин. Анкета ёрдамида сўров ўтказилганда синалувчи ёзма саволларга, интервьюда эса оғзаки саволларга жавоб қайтаради.
Сўров қуйидаги босқичларга бўлинади:
1. “Эпиграф”. Бунда синалувчининг фикрлари муайян йўналишга солинади, синалувчилар саволларга жавоб беришга ундалади.
2. “Кўрсатма”. Бунда синалувчига сўров жараёнида саволларга қандай жавоб қайтариш, ундан олинган маълумотлар нима мақсадда ишлатилиши ҳақида маълумот берилади.
3. “Сўровга мослашиш”. Бунда синалувчи саволларга жавоб беришга йўналтирилади, унда ўзига нисбатан ишонч ҳосил қилинади, у билан ўзаро ишончга асосланган муносабат ўрнатилади, унда саволларга ўзинг хохлагандай жавоб қайтариш мумкин, деган таассурот ҳосил қилинади. Бунинг учун сўровда дастлаб эмоционал-нейтрал, осон, умумий саволлар берилади.
4. “Мақсадга эришиш”. Бунда зарур бўлган асосий маълумотлар қоидага киритилади. Бунинг учун ушбу босқичда тадқиқотчи учун ҳам, синалувчи учун ҳам муҳим бўлган саволлар берилади.
5. “Зўриқишни бартараф этиш”. Бунда сўровдаги масалалар ва саволлар хусусида, бутун сўров жараёни ҳақида йиғилган ҳиссиётлар бартараф этилади. Бунинг учун сўров сўнггида нисбатан осон, ижобий эмоционал саволлар берилиши, масалан, синалувчининг ижтимоий демографик хусусиятлари ҳақидаги саволлар берилиши мумкин.
Синалувчига бериладиган саволар бир-биридан алоҳида ва ажралган эмас. Улар яхлит бир занжирнинг ҳалқаларидир. Сўровдаги бир савол кейингиси билан боглиқ ҳолда идрок этилади. Шу туфайли қуйидаги ҳолатларга сўров жараёнида алоҳида эътибор бериш лозим:
1. Бир савол ва унга бериладиган жавоб кейинги саволларга бериладиган жавобларга таъсир ўтказмаслиги керак.
2. Муайян саволдан кейинги савол умуман бошқа мавзуларга ўтиб кетган бўлмаслиги, бир саволдан бошқасига ўтишда мавзу кескин ўзгартирилмаслиги лозим.
3. Саволларнинг ташқи ифодаланиши синалувчиларни у билан ишлашга жалб эта олиши керак (симметрик тўғри бўлиши, ёзув ёки оғзаки мурожаат орқали бериладиган саволлар чиройли ва тушунарли бўлиши зарур).
4. Синалувчиларнинг индивидуал хусусиятлари ва сўровнинг узунлиги бир-бирига мос бўлиши (масалан, ота-оналар билан сўров ўтказишда 5-6 саволдан иборат кичик анкеталардан фойдаланиш) зарур.
5. Сўров сўнггида синалувчига миннатдорчилик ва ташаккур изҳор этилиши — “Жавобларингиз учун ташаккур”, “Ёрдамингиз учун раҳмат” каби ифодаларнинг келтирилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 107,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish