Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта таёрлаш ва малакасини ошириш институти


Тарбия жараёнида қўлланиладиган психодиагностик методлар



Download 107,9 Kb.
bet11/20
Sana21.02.2022
Hajmi107,9 Kb.
#23786
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
01.ДИПЛОМ МАЪРУЗА

2.2 .Тарбия жараёнида қўлланиладиган психодиагностик методлар

Тарбия методлари- бу тарбияланувчилар онги, ҳиссиёти, хулқ-атворига педагогик вазифаларини ечимини топиш, тарбияланувчиларнинг педагог-тарбиячилар билан муносабатини йўлга қўйиш учун таъсир этишнинг аниқ йўлларидир.


Тарбиячининг амалий ишлари учун тарбия методларининг қуйидаги таснифи тўғри келади :

  • Ишонтириш методлари-улар ёрдамида тарбияланувчиларнинг қарашлари, тасаввурлари, ахборотларнинг оператив алмашиши юз беради (диалог, исбот, ишонтириш) .

  • Машқ методи-унинг ёрдамида тарбияланувчиларнинг фаолияти ташкил этилади, унинг ижобий мотивлари рағбатлантирилади.

  • Баҳолаш ва ўз-ўзини баҳолаш методлари улар ёрдамида хатти- ҳаракатлар баҳоланади, фаолияти рағбатлантирилади, тарбияланувчиларга ўз хулқ- атворини бошқаришда ёрдам берилади.

Тарбия шакллари тарбиявий жараёнларни ташкил этиш усуллари ўқувчининг жамоавий ва индивидуал фаолиятини мақсадга мувофиқ равишда ташкил этиш усуллари.
Педагогик адабиётларда тарбиявий иш шакллари таснифига ягона ёндашув йўқ тарбиянинг ташкилий шаклларининг бир мунча кенг тарқалган таснифи қуйидагилар ҳисобланади.
● Оммавий (бутун синфнинг иштироки).
● Гуруҳий.
●Индивидуал.
Ўз-ўзини тарбиялаш шахсни онгли равишда қўйилган мақсадлар юзага келган идеаллар ва қарашларга мувофиқ равишда ўзгартиришга қаратилган инсон фаолияти.
Ўз-ўзини тарбиялаш шахснинг ривожланишининг маълум бир даражаси унинг ўз-ўзини англаш ўз хатти-ҳаракатлари бошқа инсонлар хатти-ҳаракатларига мувофиқ равишда солиштирилган холда тахлил қилиш қобилиятини талаб этади.
Ўз-ўзини тарбиялаш жараённи ўз-ўзини бошқариш жараёни орқали амалга оширилади.
Ўз-ўзини тарбиялаш методлари.
● ўз-ўзини кузатиш ўз-ўзини таҳлил қилиш ўз-ўзини бахолаш ўз-ўзини солиштиришни мужассам этган ўз-ўзини англаш.
●ўз-ўзига ишониш ўз-ўзини назорат қилиш ўзини жалб этиш ўз-ўзини мажбурлашга таянувчи ўз-ўзига эга бўлиш.
● ўз-ўзини таъкидлаш ўз-ўзини оқлаш ўз-ўзини жазолаш ўз-ўзини чеклашни талаб этувчи ўз-ўзини рағбатлантириш.
Ўз-ўзини тарбиялаш усуллари.

  • Ўз олдига маъсулиятни қўя олиши (ўз-ўзига англанган мақсадларини ихтиёрий равишда қўйиш ўз-ўзини такомиллаштириш вазифалари ўзида у ёки бу сифатни шакллантириш).

  • Ўз-ўзига ҳисоб бериш (маълум вақт ичида босиб ўтилган йўлга ҳаққоний қараш).

  • Ўз-ўзини назорат қилиш (ўз холати ва хулқ-атворини исталмаган оқибатларини бартараф этиш мақсадида тизимли қайд этиш).

Тарбиянинг педагогик қонуниятлари-бу ҳар қандай аниқ вазиятларда умумий қатъий хусусиятларга эга бўлган тарбиявий жараённинг объектив воқеликни адекват ифодасидир.
Қўйдаги асосий тамойиллар ажратилади (П. И. Пидкасистий).
 Қадриятларга доир муносабатларни мўлжал олиш-педагогнинг тарбияланувчининг ижтимоий-маданий қадриятлари (инсон, табиат) жамият, меҳнат, ҳаётнинг қадриятли асослари (эзгулик, ҳақиқат, гўзаллик)га нисбатан шаклланадиган муносабатларига бўлган доимий равишдаги касбий эътиборни шаклланганлиги.
 Субъектлилик тамойили- педагог максимал равишда боланинг ўз менини инсонлар ва олам билан боғлиқ равишда англаш қобилиятини ривожланишига таъсир кўрсатади.
 Болани қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш тамойили- боланинг қандай бўлса, шундай қолиш ҳуқуқини тан олиш, унинг ҳаёт тарихини ҳурмат қилиш; унинг шахсини тан олиш.

Download 107,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish