Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта таёрлаш ва малакасини ошириш институти



Download 107,9 Kb.
bet10/20
Sana21.02.2022
Hajmi107,9 Kb.
#23786
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
01.ДИПЛОМ МАЪРУЗА

Проектив методлар.
Проектив метод — шахсни ўрганиш методларидан бири. Унда шундай экспериментал вазиятлар яратиладики, бу вазиятлар синалувчилар томонидан талқин этилиши мумкин бўлади. Айнан синалувчининг берган талқинини таҳлил этиш орқали унинг шахси ҳақида муайян хулосалар чиқарилади. Чунки муайян экспериментал вазиятни талқин этар экан проекция механизми туфайли синалувчи ўз ички кечинмалари, ўй-хаёллари, орзулари, қўрқув ва хавотирларини ташқарига чиқаради. Мактабгача ёшдаги болалар билан ишлаганда қўлланиладиган одатдаги проектив методикалар қуйидагилардан иборат: “Бола апперцепция тести”, “ Оилавий установкаларнинг Жексон тести”, “Дюсс эртаклар методикаси” ва ҳоказолар. Ушбу методикаларни қўллаш асосан индивидуал иш жараёнида амалга оширилиб, анча кўп вақт талаб этади. Проектив метод асосида ўтказилган тадқиқот натижаларини талқин этишда тадқиқотчидан катта маҳорат талаб қилинади.Фаолият маҳсулини ўрганиш методи. Фаолият маҳсулини ўрганиш орқали мактабгача ёшдаги болаларни ўрганиш ҳақида гап кетганда, биринчи навбатда, болаларнинг тасвирий фаолияти маҳсулларини таҳлил қилиш назарда тутилади. Шу туфайли тасвирий фаолият маҳсулларини ўрганишга асосланган методлар ўз номи билан график методлар деб аталади. График методлар ўз ичига расм чизиш методикалари - “Одамни чизгин” , “Автопортрет”, “Эркин мавзудаги сурати”, “Дунё сурати”, “Оила расми” , “ Оиланинг кинетик сурати” , “ Уй, дарахт, одам ” — “Геометрик шакллардан одам расмини йиғиш”, “Дарахт” график тести, “График диктант” ва бошқаларни олади. Юқорида тилга олинган методик воситалар адабиётларда батафсил таҳлил этилган.
Тест.
Тест - шахсга хос муайян психологик сифатнинг ривожланиш даражасини ўлчаш учун хизмат қиладиган топшириқлар йиғиндиси. Тест методида муайян стандарт топшириқ ва вазиятлар (тестлар) қўлланилади. Ушбу метод бир қатор устун томонларга эга: тадқиқотни синалувчиларнинг катта гуруҳи билан ўтказиш мумкин; натижаларни ҳисоблаш ва қайта ишлаш анча енгил ва содда. Методнинг асосий камчилиги шундаки, у боланинг келажакдаги ривожланиши ҳақида маълумот беролмайди.Психология фанида ҳозирда мактабгача ёшдаги бола шахсига хос хусусиятлар, унинг эмоционал-иродавий соҳасига хос сифатлар, мотивацион соҳасига тегишли хусусиятлар, индивидуал-типологик хусусиятлар, боланинг билиш жараёнларига хос хусусиятларни ўрганишга қаратилган методикалар саналади.
Д.Н. Левитов тўғри қайд қилиб ўтганидек хеч бир мактаб ёшида саломатлик холатига ва ижтимой тараққиётига кичик мактаб ёшидаги каби махкам боғлиқ бўлмайди. Бола 7 ёшдан 11 ёшгача жисмоний жиҳатдан нисбатан осойишта ва бир текисда ривожланади. Бўйи ва оғирлиги организмнинг тиниқлиги ўпкасининг ҳаётий хажми анча текис ва пропорционал ривожланади
Ахлоқий нормалар ва хатти-ҳаракатлар қоидаларини ўзлаштириш кичик мактаб ёшидаги даврда ахлоқий хати-ҳаракат пойдевори қўйилади, ахлоқий нормалар ва хатти-ҳаракат қоидалари ўзлаштирилади. Шахснинг ижтимоий йўналиши таркиб топа бошлайди. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларниннг ахлоқий онглари 1-синфдан 4-синфгача бўлган давр мобайнида муҳим ўзгаришларга учрайди. Бу ёшнинг охирги даврларига келиб ахлоқий билимлар тасаввурлар ва мулохазалари сезиларли даражада бойийди, анча англанган бўлади, турли тушунчаларга эга бўлади, умумлашади,1 ва 2 синф ўқувчиларининг ахлоқий мулохазалари ўз хатти-ҳаракатлари тажрибасида ва ўқитувчилар ҳамда ота-оналарнинг конкрет кўрсатмалари ва тушунтиришларига асосланади. 3-4 синф ўқувчилари эса ахлоқий мулохазаларида ўз хатти-ҳаракатлари тажрибасига ва катталарнинг кўрсатмаларига асосланиш билан бошқа кишиларнинг тажрибаларини ҳам анализ қилишга интиладилар бундай адабиётларни ўқишда болалар учун чиқарилган кинофильмларни кўриш анча катта аҳамият касб этади. Ахлоқий хатти-ҳаракатлар ҳам худди шундай таркиб топади. 7-8 ёшдаги болалар тўғридан-тўғри катталарни жумладан, ўқитувчининг кўрсатмалари билан ижобий бўладиган кўрсатмани кутиб ўтирмай, бундай ижобий ахлоқий ишларининг бошидан қанчасини ташаббуслари билан амалга оширадилар.
5-6 ёшли даврида болаларнинг кўзга ташланган хусусиятлари 4 йил давомида ривожланади ва мустаҳкамланади ҳамда ўсмирлик даврининг бошларига келиб жуда кўп шахсий фазилатлар шаклланиб бўлади. Болаларнинг индивидуалликлари уларнинг билиш жараёнида ҳам кўринади. Бу даврда болаларнинг билимлари кенгаяди ва чуқурлашади, кўникма ва малакалари такомиллашади. 3-4 синфларга бориб кўпчилиб болаларда умумий ва махсус лаёқатлар кўзга ташланади. Кичик мактаб ёш даврида ҳаёт учун ниҳоятда аҳамиятли бўлган муваффақиятга эришиш мотиви мустаҳкамланади, бу эса ўз-ўзидан бошқа лаёқатларни жадал ривожланишига олиб келади.
Рус психологиясидаги ёш даврларини табақалаш муаммоси дастлаб Л.С.Виготский, П.П.Блонский, Б.Г.Ананьев сингари йирик психологларнинг асарларида ўз аксини топа бошлаган. Кейинчалик бу муаммо билан шуғулланувчилар сафи кенгайиб борди, шу боисдан табақаланиш келиб чиқиши, илмий манбаи, ривожланиш жараёнларига ёндашилиши нуқтаи назаридан ўзаро кескин фарқланади. ҳозир ёш даврларини табақалаш юзасидан мулоҳаза юритишда олимларнинг илмий қарашларини муайян гуруҳларга ажратиш ва уларнинг моҳиятини очиш мақсадга мувофиқдир.
Интеллектни юқори даражада ривожланиши ижодий қобилиятнинг юқори ёки аксинча ҳолати ҳам бўлиши мумкин. Ижод жараёнинг психик фаолликдаги сингари специфик шакли йўқ (Д.Векслер, Г.Айзенк, А.Термен ва бошқалар).



Download 107,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish