Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта таёрлаш ва малакасини ошириш институти



Download 107,9 Kb.
bet18/20
Sana21.02.2022
Hajmi107,9 Kb.
#23786
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
01.ДИПЛОМ МАЪРУЗА

2. (“Кооперация”) ёки “Бирлашма” – Агар ота-оналарнинг муносабати фарзандларига нисбатан ижобий бўлса, демак, улар ижтимоий иситилган образда муносабатда бўлишади. Бу шкаланинг мазмуни қуйидагича таърифланади: Ота-она фарзандининг ишларига ва режаларига қизиқади, болага ҳамма нарсада ёрдамлашишга, унга ҳамдард бўлишга интилади. Ота-оналар фарзандларининг ижодий ва ақлий қобилиятларини юқори баҳолайди, у билан фахрланади. У боланинг мустақиллиги ва ташаббускорлиги учун уни тақдирлайди, у билан тенг бўлишга интилади. Ота-она болага ишонади, мунозарали масалаларда унинг фикрини маъқуллайди.
Бу шкала бўйича паст балларда ота-оналар-фарзандларига
нисбатан тескари муносабатда бўладилар.
3. “Симбиоз”.-Бола билан муомалада шахслараро оралиқни акс эттиради. Бу шкала бўйича юқори балларда ота-оналар симбиотик муносабатга интилади, яъни ҳаёт қийинчиликлари ва кўнгилсизликларидан уни сақлашга интилади. Ота-она доимо боладан хавотирланади, фарзанди унга кичкина ва ҳимоясиз бўлиб туюлади, фарзанди шароитга кўра, мустақил бирор иш қилмоқчи бўлганда, ота-онанинг хавотирланиши янада ортади, чунки ота-она ўз ихтиёри билан ҳеч қачон фарзандига мустақил бўлишга изн бермайди.Бу шкала бўйича-паст балларда ота-оналар-фарзандларига нисбатан тескари ва қўпол ҳамда совуқ муносабатда бўладилар.
4. “Авторитар” ёки қаттиққўллик, талабчанлик”- бола хулқ-атворини назорат қилиш ва йўналишини акс эттиради. Бу шкала бўйича - юқори балларда ота-оналарнинг ўзаро муносабатида якка ҳукмронлик (авторитаризм) яққол кўриниб туради. Ота-она ҳамма нарсада ўз таъсирини ўтказишга ҳаракат қилади. Бола ўз эрки билан ҳаракат қилмоқчи бўлса, қаттиқ жазоланади. Ота-она фарзандидан сўзсиз бўйсунишни ва тартибни талаб қилади. Ота-оналар фарзандининг ижтимоий етуклигини синчиклаб текширадилар ва ижтимоий муваффақиятларни талаб қилади. Бундай ота-она ўз фарзандининг индивидуал хусусиятларини, одатлари, фикрлари, ҳисларини яхши билади, лекин инобатга олишни хоҳламайди.
5. “Кичик омадсиз” ёки “инфанталлик” - Бу тур ота-оналарнинг ўз фарзандини тушиниш ва идрок қилиш хусусиятларини акс эттиради. Бу шкала бўйича ота-она муносабатининг юқори балларида фарзандининг етилмай қолганлиги, шахсий ва ижтимоий ночорлиги тан олинади. Ота-она фарзандини ҳақиқий ёшига нисбатан кичик, деб қарайди. Боланинг ҳислари, фикрлари, қизиқишлари ва ишқибозликлари ота-онага болаларча, яъни жиддий эмасдек туюлади, фарзандини ёмон таъсирларга берилувчан, омадсиз, ҳаётга мослаша олмайдиган деб тасаввур этади. Шунинг учун ота-она фарзандини ҳаёт қийинчиликларидан асрашга ва унинг ҳаракатларини қаттиқ назорат қилишга интилади. Бундай ота-оналар уларни ҳар доим ҳимоя қилишга ҳаракат қилишади.
Шунингдек, ота-оналарнинг ўз фарзандига нисбатан уларни тарбиялашлари жараёнида қўллайдиган тарбиянинг нуқсонли омилларини қай даражада билдираётганликларини аниқлаш усулларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Худди шу мақсадда чет эл психологлари Э.Г.Эйдемиллер, В.Юстицкислар томонидан тузиб чиқилган ва миллий муҳитга мослаштириб қайта ишлаб чиқилган «ТАРБИЯ НУҚСОНЛАРИ» омилларини (Ўсмирлар варианти) аниқловчи тест анкета саволномаларидан фойдаланиш тавсия этилади. Тест саволлари, омиллар номи ва танқидий, қўшимча, яъни меъёридан ортиқча балларнинг берилиши қуйидаги кўринишда бўлади:

ТАРБИЯ НУҚСОНЛАРИ” ОМИЛЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТЕСТИ



Download 107,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish