Аутоиммун ва аллергик касалликлар келиб чиқиши кечиши, диагностикаси



Download 53,5 Kb.
bet3/3
Sana05.07.2022
Hajmi53,5 Kb.
#740357
1   2   3
Bog'liq
Аллергик касаллик дос

Специфик аллергик реакция бошланишидан олдин маълум бир давр ўтади. Бунда оргнаизмнинг биринчи бор тушган моддага сезгирлиги ортиб боради, яъни сенсибилизация жараёни юзага чиқади. Бу эса организмга тушган аллергенга жавобан алохида оқсил моддалар ёки ўша аллерген билан ўзаро таъсир қилаоладиган лимфоцитлар пайдо бўлишига боғлиқ.
Мана шулар пайдо бўлгунча аллерген организмдан чиқиб кетса аллергия юзага чиқмайди. агарда чиқиб кетмаса ёки яна бошқатдан организмга шу аллерген тушса бояги антителалар (оқсил моддалар) ёки лимфоцитлар билан боғланиб аллергия юзага чиқади.
Носпецифик аллергик реакциялар организм аллергенга биринчи бор дуч келганда бошланаверади. Бунда сенсибилизация даври бўлмайди. Организмга тушган аллергеннинг ўзи хужайра тўкима ва органларни зарарлантирадиган моддаларни пайдо қилади.
Эндоген аллергенлар органларнинг узоқ вақт эзилишидан, яъни «симптом сдавления» холатларида, гломерулонефритларда, турли хил куйишларда, хавфли шишларда (бластомаларда), асептик яллиғланишларда ва автоиммунли касалликларда юзага чиқади.
Бундай аллергик холатларни даволашда бирламчи касалликни даволаш катта рол ўйнайди.
Демак, хозирги кунда аллергик реакция деганда у ёки бу моддага нисбатан организмни иммунологик реакциясини ошиб кетганини кўз олдига келтирамиз ва турли хил аллергик реакциясининг иммунологик механизмини ўзгаришини тушинамиз.
Шунинг учун хам аллергия ва иммунитетда умумий хисобланадиган организмнинг аллергенларга нисбатан жавоб реакцияси бу организмни умумий химоя реакциясидир.
Қизиғи шундаки, аллергик реакцияларни юзага чиқишида организмни бегона ва инфекцион агентларлардан химоя қилувчи иммун тизимини нормал функциясини бузилиши ўзига хос рол ўйнайди.
Шунинг учун хам аллергия реакциясининг характерини ва унинг динамикасини билиш лозим. Улар қуйидагича бўлиши мумкин:
Яллиғланиш, гиперергик характердаги яллиғланиш мумкин (аллергик ринит, конъюктивит, экзема ва б.қ).
Турли хил шишлар, Квинке шиши.
Бронхоспазм.
Терининг қичишиши.
Цитотоксик ва цитолитик таъсир сифатида.
Шок холида бўлиши мумкин.
Юқоридаги холатларнинг хаммасида хам умумий бўлиб иммунитет механизмининг бузилиши ётади. Хулоса қилиб айтганда аллергия организмни химоя реакциясидир.
1930 йилда R.A. Cooke томонидан қайд этилганидек аллергик реакция тез ва секин ривожланадиган организмнинг юқори сезувчанлигига бўлинади (ТРАР ва СРАР).
Тез ривожланадиган организмнинг сезувчанлигида (реакциясида) аллергик реакция организмга аллерген тушгандан кейин жуда тез, бир неча минутда, ривожланади ва бир неча соат давом этади.
Секин ривожланадиган аллергик реакция эса аста-секин 8-12 соат давомида юзага чиқади ва бир неча кун давом этади.
Секин ва тез ривожланадиган аллергик реакцияларнинг механизми бир хил бўлиб, у организмни иммунли тизимига боғлиқдир, аммо улар турли вариантларда юзага чиқади. Масалан тез ривожланадиган аллергик реакциясида (РГНТ)-гуморал иммунитет асосий рол ўйнайди (в-лимфацитлар ва плазмоцитлар). Бунда аллерген билан антитела реакциялари асосий омил бўлади ва иммуноглобулинлар билан мембрана устидаги семиз (тучный) хужайралар (томирлар атрофидаги), хамда базофиллар иштирокида клеткалардаги кальций каналлари очилиб, уларга кальций ионлари актив кира бошлайди, клеткалардан эса турли хилдаги БАМ (гистамин, гепарин, серотонин, брадикинин, лейкотриенлар) лар, простогландинлар ва тромбоцитларни активловчи факторлар ажралиб чиқади. Натижада:
анафилактик шок; зардоб касаллиги; атипик бронхиал астма; поллинозлар, крапивницалар; Квинке шишлари. юзага чиқади.
Озод гистамин тўқима рецепторлари билан алоқасини сусайтирувчи дорилар (Н1 гистаминоблокаторлар: димедрол, дипразин, диазолин, тавегил, астемизол ва бошқ). Буларга антигистамин препаратлар киради:
Гистамин-0,1%-1 мл. амп; Астемизол-0,01 г. табл; Бетагистин-0,008 табл; (гисманол)
Димедрол-0,02-0,05 табл, Фенкарол-0,01 г. табл; Дипразин-0,025 г. табл
1%-р-р в амп; 2,5%-2 мл. амп; Диазолин-0,05-0,1 г. табл; Тавегил-0,001 табл, (клемастин) 2 мл.амп.(0,002 мг);
Кромолин Na-капсулада,ва ингаляция учун 0,02 г; аэрозолда хам чиқарилади. (интал)
Задитен-0,001 табл. ва сироп холида (100 мл) (кетотифен).

  1. Тўқималарнинг бузилишини камайтирувчи дорилар (яллиғланишга қарши ишлатиладиган препаратлар-глюкокортикоидлар.).

  2. Анафилактик шок чақирувчи аллергик реакцияларини олдини олувчи дорилар (адреномиметиклар, бронхолитик препаратлар, глюкокортикоидлар).

Секин юзага чиқувчи аллергик реакциясини даволашда ишлатиладиган дориларга қуйидагилар киради: иммуногенезни сусайтирувчи асосан тўқимадаги иммунитетни сусайтирувчи дорилар (иммунодепрессантлар), яъни цитостатик, антилимфатик зардоб, ревматизмга қарши препаратлар; антибиотиклардан-циклоспорин А.

  1. Тўқималарни бузилишини олдини олувчи препаратлар:

а) глюкокортикоидлар (преднизолон, дексаметазон ва триамциналон);
б) Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (вольтарен, пироксикам, напроксан) ва б. киради…!
Адреномиметиклар тўқималардаги мембрана ферментлари аденилатциклазаларини активлигини ошириб- цАМФ-ни миқдорини (семиз тўқима ва базофилларда) кўпайтиради. Натижада тўқималардаги кальций каналини очилиши қийинлашади ва тўқимага кальций ионларини кириши сусаяди, цитоплазмада кальций ионларининг миқдори камаяди. Бунинг натижасида тўқималарда хосил бўлаётган БАМ-ларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ажралиб чиқиши сусаяди.
Шу билан бирга в-адреномиметиклар юрак ишини яхшилаши, томирлар тонусини ошириши ва бронхлардаги спазмни олиши хисобига РГНТ ни юзага чиқишини сусайтиради.
Ксантинларни узоқ қўллаш Т-супрессорларни хосил бўлишида индуктор вазифасини бажаради. Т-супрессорлар эса реагенли антителаларни синтезида иштирок этувчи тўқималарни хосил бўлишини сусайтиради. Бу эса аллергияни олдини олади ёки уни сусайтиради.
Адабиётлар:

Клиническая фармакология, под ред. В.Г. Кукеса, М.1991 г.


Основы клинической фармакологии и рациональной фармакотерапии, М.2002 г.
Харкевич Д.А.Азизова С.С., Махсумов М.Н. ва бошқаларнинг «Фармакология» уқув адабиётлари
Лепахин В.К. и др. «Клиническая фармакология», М. 1988 г.
Маматов Ю ва бошқалар «Клиническая фармакология», Т.2002 й.
Download 53,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish