Аудиторский отчет



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/56
Sana16.06.2022
Hajmi0,52 Mb.
#676010
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56
Bog'liq
MHXS Hisob Siyosati

3.10.5
 
Молиявий инструментларни ҳисобдан чиқариш 
Қуйидаги ҳолларда ташкилот активларини ҳисобдан чиқариши мумкин:
(а) ушбу активлар сўндирилганда ёки ушбу активлар билан боғлиқ пул оқимларига 
бўлган ҳуқуқлар бошқа тарзда якунланган бўлса, ёки 
(б) ташкилот молиявий активлар бўйича пул оқимларига бўлган ҳуқуқларни ўтказиб 
берган ёки ўтказиш бўйича шартнома тузган, ва шу билан бирга:
(i) ушбу активларга эгалик қилишнинг, моҳиятан, барча рисклари ва 
нафларини ўтказиб берган бўлса, ёки
(ii)
ушбу активларга эгалик қилишнинг моҳиятан барча рисклари ва нафларини 
ўтказиб бермаган ёки сақлаб қолмаган, аммо бу активлар устидан назорат 
ҳуқуқини йўқотган бўлса. Агар контрагент активни сотишга чеклашлар 


АБС Ташкилоти Ҳисоб сиёсати 
Страница 28 из 46 
қўймаган ҳолда, алоқадор бўлмаган учинчи шахсга тўлиқ сотиш амалий 
қобилиятига эга бўлмаса, назорат сақланиб қолади. 
3.10.6
 
Молиявий ҳисоботда маълумотларни ёритиб бериш 
Ҳисобот даври охирида 7-сон МҲХСга мувофиқ, тан олинган молиявий активлар ва 
молиявий мажбуриятлар учун қуйидаги миқдорий маълумотларни ёритиб бериш лозим: 
а) шу каби тан олинган молиявий активлар ва мажбуриятларнинг ялпи қийматлари; 
б) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган нетто-суммаларни аниқлашда 
қилинган ўзаро ҳисоб-китоб қийматлари; 
в) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган нетто-суммалар; 
г) «б» бандида ҳамда қуйидаги ҳолатларда инобатга олинмаган қонуний равишда 
асосланган ўзаро ҳисоб-китоб тўғрисидаги бош келишув ёки шунга ўхшаш келишув 
қийматлари: 
– тан олинган молиявий инструментларга тегишли қийматлар бўйича, ўзаро ҳисоб-китоб 
мезонлари қисман ёки умуман бажарилмаган; ва 
– молиявий таъминот билан боғлиқ қийматлар (шу жумладан, пул маблағлари 
кўринишидаги таъминот); 
д) «г» бандида кўрсатилган қийматлар «в» бандида кўрсатилган қийматлардан чегириб 
ташлангандан кейинги нетто-суммалар. 
Юқоридаги маълумотларни жадвал кўринишида молиявий активлар ва молиявий 
мажбуриятлар учун алоҳида тақдим этиш лозим (агар тақдимотнинг бошқа шакли 
мувофиқроқ бўлмаса). 
32-сон БҲХСга мувофиқ, молиявий актив ва молиявий мажбуриятлар ўзаро ҳисоб-китоб 
қилиниши ва молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда соф қиймат фақат қуйидаги ҳолатларда 
акс эттирилиши лозим: 
• балансда тан олинган қийматларнинг оффсеттингини қонуний равишда амалга ошириш 
учун белгиланган ҳуқуққа эга бўлганда; 
• қолдиқ қиймат бўйича ўзаро ҳисоб-китобни амалга оширмоқчи ёки бир вақтнинг ўзида 
активни сотиш билан мажбуриятни сўндирмоқчи бўлганда.
7-сон МҲХС, шунингдек, мажбуриятлар учун таъминот сифатида ўтказиладиган молиявий 
активларнинг баланс қийматини, гаров муддатлари ва шартларини ёритиб беришни талаб 
қилади. Бундан ташқари, 7-сон МҲХСга мувофиқ, қуйидаги маълумотлар умумлашган 
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда ёки унинг изоҳларида акс эттирилиши лозим: 
а) соф фойда ёки зарарлар: 
• фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланган молиявий активлар ва молиявий 
мажбуриятларнинг ўзгаришларидан; 
• 
амортизация қиймати орқали баҳоланган молиявий активлар ва молиявий 
мажбуриятлардан; 
б) молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар бўйича жами фоизли даромадлар ва 
фоизли харажатлардан (эффектив фоиз ставкаси усули ёрдамида ҳисобланади); 
в) молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ воситачилик даромадлари ва 
харажатларидан (эффектив фоиз ставкаси сифатида аниқланган қийматлардан ташқари); 


АБС Ташкилоти Ҳисоб сиёсати 
Страница 29 из 46 
г) қадрсизланган молиявий активлар бўйича фоизли даромадлардан; 
д) молиявий активнинг ҳар бир тури бўйича ҳар қандай қадрсизланиш зарарларининг 
қийматидан. 
Бундан ташқари, ташкилот умумлашган молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда 
амортизация қиймати орқали баҳоланадиган молиявий активларнинг ҳисобдан чиқарилиши 
натижасида тан олинган даромадлар ёки зарарларнинг таҳлилини ёритиб бериши лозим. 
Бироқ, ушбу молиявий активларни ҳисобдан чиқаришдан келиб чиқадиган фойда ва 
зарарларни алоҳида акс эттириши, ушбу молиявий активларнинг ҳисобдан чиқарилиши 
сабабларини ҳам ёритиб бериши лозим. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish