АБС Ташкилоти Ҳисоб сиёсати
Страница 28 из 46
қўймаган ҳолда, алоқадор бўлмаган учинчи шахсга тўлиқ
сотиш амалий
қобилиятига эга бўлмаса, назорат сақланиб қолади.
3.10.6
Молиявий ҳисоботда маълумотларни ёритиб бериш
Ҳисобот даври охирида 7-сон МҲХСга мувофиқ, тан олинган молиявий активлар ва
молиявий мажбуриятлар учун қуйидаги миқдорий маълумотларни ёритиб бериш лозим:
а) шу каби тан олинган молиявий активлар ва мажбуриятларнинг ялпи қийматлари;
б) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган нетто-суммаларни аниқлашда
қилинган ўзаро ҳисоб-китоб қийматлари;
в) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган нетто-суммалар;
г) «б» бандида ҳамда қуйидаги ҳолатларда инобатга олинмаган қонуний равишда
асосланган ўзаро ҳисоб-китоб тўғрисидаги бош келишув ёки шунга ўхшаш
келишув
қийматлари:
– тан олинган молиявий инструментларга тегишли қийматлар бўйича, ўзаро ҳисоб-китоб
мезонлари қисман ёки умуман бажарилмаган; ва
– молиявий таъминот билан боғлиқ қийматлар (шу жумладан, пул маблағлари
кўринишидаги таъминот);
д) «г» бандида кўрсатилган қийматлар «в» бандида кўрсатилган қийматлардан чегириб
ташлангандан кейинги нетто-суммалар.
Юқоридаги маълумотларни жадвал кўринишида молиявий
активлар ва молиявий
мажбуриятлар учун алоҳида тақдим этиш лозим (агар тақдимотнинг бошқа шакли
мувофиқроқ бўлмаса).
32-сон БҲХСга мувофиқ, молиявий актив ва молиявий мажбуриятлар ўзаро ҳисоб-китоб
қилиниши ва молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда соф қиймат фақат қуйидаги ҳолатларда
акс эттирилиши лозим:
• балансда тан олинган қийматларнинг оффсеттингини қонуний равишда амалга ошириш
учун белгиланган ҳуқуққа эга бўлганда;
• қолдиқ қиймат бўйича ўзаро ҳисоб-китобни амалга оширмоқчи ёки бир вақтнинг ўзида
активни сотиш билан мажбуриятни сўндирмоқчи бўлганда.
7-сон МҲХС,
шунингдек, мажбуриятлар учун таъминот сифатида ўтказиладиган молиявий
активларнинг баланс қийматини, гаров муддатлари ва шартларини ёритиб беришни талаб
қилади. Бундан ташқари, 7-сон МҲХСга мувофиқ, қуйидаги
маълумотлар умумлашган
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда ёки унинг изоҳларида акс эттирилиши лозим:
а) соф фойда ёки зарарлар:
• фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланган молиявий активлар ва молиявий
мажбуриятларнинг ўзгаришларидан;
•
амортизация қиймати орқали баҳоланган молиявий активлар ва молиявий
мажбуриятлардан;
б) молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар бўйича
жами фоизли даромадлар ва
фоизли харажатлардан (эффектив фоиз ставкаси усули ёрдамида ҳисобланади);
в) молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ воситачилик даромадлари ва
харажатларидан (эффектив фоиз ставкаси сифатида аниқланган қийматлардан ташқари);
АБС Ташкилоти Ҳисоб сиёсати
Страница 29 из 46
г) қадрсизланган молиявий активлар бўйича фоизли даромадлардан;
д) молиявий активнинг ҳар бир тури бўйича ҳар қандай қадрсизланиш зарарларининг
қийматидан.
Бундан ташқари, ташкилот умумлашган молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда
амортизация қиймати орқали баҳоланадиган молиявий активларнинг ҳисобдан чиқарилиши
натижасида тан олинган даромадлар ёки зарарларнинг таҳлилини ёритиб бериши лозим.
Бироқ, ушбу молиявий активларни ҳисобдан чиқаришдан келиб чиқадиган фойда ва
зарарларни алоҳида
акс эттириши, ушбу молиявий активларнинг ҳисобдан чиқарилиши
сабабларини ҳам ёритиб бериши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: