АБС Ташкилоти Ҳисоб сиёсати
Страница 25 из 46
а) инвестиция кўчмас мулкидан олинган ижара даромади;
б) давр мобайнида ижара даромадларини келтириб чиқарган
инвестиция
кўчмас мулки билан боғлиқ тўғридан-тўғри операцион харажатлар (шу
жумладан, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш);
с) давр мобайнида ижара даромадларини келтирмаган инвестиция кўчмас
мулки билан боғлиқ тўғридан-тўғри операцион харажатлар (шу жумладан,
таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш).
3.10
Молиявий инструментлар
Молиявий инструментлар қуйидаги талабларга мувофиқ тартибга солинади:
32-сон БҲХС «Молиявий инструментлар: тақдим этиш»;
7-сон МҲХС «Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш»;
9-сон МҲХС «Молиявий инструментлар».
3.10.1
Молиявий инструментларнинг ҳисоб тамойиллари
Молиявий инструментлар уларнинг таснифига кўра ҳаққоний қийматда ёки
амортизация
қийматида акс эттирилади. Баҳолаш усуллари қуйида келтирилган.
Ҳаққоний қиймат - баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасида ихтиёрий битимда
активни сотиш бўйича олинадиган ёки мажбуриятни ўтказиш бўйича тўланадиган нарх.
Ҳаққоний қийматни баҳолашда энг яхши далил бу фаол бозорда келтирилган нархдир. Фаол
бозор - бу нархлар ҳақидаги ахборотни доимий равишда олиш учун фаол ва етарли ҳажмдаги
актив ёки жавобгарлик билан боғлиқ операциялар ўтказиладиган бозор.
Фаол бозорда
савдога қўйилган молиявий инструментларнинг ҳаққоний қиймати
ташкилот томонидан
сақлаб турилган алоҳида активнинг ёки мажбуриятнинг котировка нархини уларнинг сонига
кўпайтириш орқали олинган қиймат сифатида баҳоланади.
Битим нархи ҳақида бозор маълумоти мавжуд бўлмаганда
молиявий инструментларнинг
ҳаққоний қийматини аниқлашда дисконтланган пул оқими модели каби баҳолаш усули,
шунингдек, бозор шароитида амалга ошириладиган ўхшаш
битимларнинг маълумотлари
асосидаги ёки инвестиция объектининг жорий қиймати асосидаги моделлар қўлланади.
Ҳаққоний қийматнинг баҳолаш натижалари таҳлил қилинади ва ҳаққоний қиймат
иерархиясининг даражалари орасида қуйидагича тақсимланади:
(i) 1-даражада фаол бозорларда котировка нархлари бўйича баҳоланган ўхшаш
активларни ёки мажбуриятларни ўз ичига олади (котировкаланмаган);
(ii) 2-даражада – активлар ёки мажбуриятларни бевосита (мисол учун, нарх) ёки
билвосита (масалан, нархга асосланган) кузатиш мумкин бўлган
барча манба
маълумотлари орқали қўлланган баҳолаш усуллари; ва
(iii) 3-даражали баҳолашга фақат кузатиладиган бозор
маълумотларига асосланмаган
(яъни баҳолаш учун аҳамиятли миқдорда кузатилмайдиган маълумотлар зарур)
баҳолаш усуллари киради.
АБС Ташкилоти Ҳисоб сиёсати
Страница 26 из 46
Do'stlaringiz bilan baham: