Аудиторский отчет



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/56
Sana16.06.2022
Hajmi0,52 Mb.
#676010
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56
Bog'liq
MHXS Hisob Siyosati

3.14.1
 
Дастлабки тан олиш 
Баҳоланган мажбуриятни дастлабки тан олишда вазиятга қараб ҳам харажат ёки актив ҳосил 
қилиши мумкин. Операциядан келгуси иқтисодий наф олиш кутилаётган бўлса, актив 
вужудга келади. 
Баҳоланган мажбуриятлар ҳар ҳисобот санасида қайта кўриб чиқилиши ва жорий 
баҳолашнинг энг тўғри ҳисобланган қийматини акс эттириш учун тузатилиши лозим. Агар 
мажбуриятни қоплаш учун иқтисодий наф келтирадиган ресурсларнинг чиқиб кетиши 
келгусида талаб этилмаса, у ҳолда баҳоланган мажбурият қийматини бекор қилиш лозим. 


АБС Ташкилоти Ҳисоб сиёсати 
Страница 35 из 46 
3.14.2
 
Баҳоланган мажбуриятларни баҳолаш 
Баҳоланган мажбуриятнинг тан олинган қиймати ҳисобот санасидаги жорий мажбуриятни 
тўлаш учун зарур бўлган харажатларнинг энг тўғри ҳисобланган баҳоси бўлиши лозим. 
Баҳоланган мажбурият билан боғлиқ бўлган ҳодисалар (ёки ҳодиса)нинг хусусиятлари 
шакллантирилган баҳоланган мажбуриятни баҳолашдаги ёндашувга таъсир қилади. 
3.14.3
 
Кутилаётган қиймат 
Бир қатор ўхшаш мажбуриятлар мавжуд бўлган ҳолда (масалан, сотилган товарлар 
сифатининг кафолатлари) ресурсларнинг ушбу мажбуриятларни бажариш учун чиқим бўлиб 
кетиш эҳтимоли жами мажбуриятларнинг бутун синфини ҳисобга олиш орқали аниқланади. 
Бу ҳолда баҳоланган мажбуриятнинг энг тўғри ҳисобланган баҳосини аниқлаш учун кўпинча 
статистик усуллар қўлланилади; мажбуриятларнинг қиймати уларнинг тегишли 
эҳтимолликларининг барча мумкин бўлган натижаларини баҳолаш билан тахмин қилинади. 
Бахолашнинг бу усули «кутилаётган қиймат» деб аталади. 
3.14.4
 
Молиявий ҳисоботда маълумотларни ёритиб бериш 
Ҳар бир баҳоланган мажбурият тури учун ташкилот қуйидаги маълумотларни ёритиб 
бериши лозим: 
-
ҳисобот даврининг боши ва охирига баланс қиймати; 
-
давр мобайнида тан олинган қўшимча ҳисобланган мажбурият, шу жумладан, 
мавжуд ҳисобланган мажбуриятнинг кўпайиши; 
-
давр мобайнида фойдаланилган (яъни ҳисобланган мажбуриятга нисбатан 
аслида келиб чиққан ва ҳисобдан чиқарилган) қийматлар; 
-
давр мобайнида қайта тикланган фойдаланилмаган қийматлар; ва 
-
ҳисобот даври учун дисконтланган сумманинг вақт бўйича ортиб бориши ва 
дисконт ставкасининг ўзгариши натижаси. 
Қиёсий маълумотларни тақдим этиш талаб қилинмайди. 
Ташкилот, шунингдек, баҳоланган мажбуриятларнинг ҳар бир турини алоҳида ёритиб 
бериши лозим: 
-
мажбуриятнинг хусусияти ҳақида қисқа тавсиф ва тегишли иқтисодий нафларни 
ҳисобдан чиқаришнинг кутилаётган муддатлари; 
-
уларни ҳисобдан чиқариш миқдори ва муддатлари ҳақида ноаниқлик 
белгиларининг акс эттирилиши. Маълумотларни ёритиб беришда тўлиқлик 
талаб қилинадиган бўлса, ташкилот келажакдаги воқеаларга нисбатан асосий 
тахминларни ёритиб бериши лозим; ва 
-
ҳар қандай кутилаётган қоплаш миқдори, тегишли тан олинган активнинг 
миқдорини белгилаган ҳолда. 
Мажбуриятни тўлаш учун бирон-бир ресурсларнинг ҳисобдан чиқиш эҳтимоли 
аҳамиятсиз бўлмаган тақдирда, ташкилот ҳисобот даври охирида ҳар бир шартли мажбурият 
тури учун шартли мажбурият хусусиятининг қисқача тавсифини ва амалий имкони бўлса, 
қуйидагиларни акс эттириши лозим: 
-
баҳолаш тамойилларига кўра унинг молиявий кўрсаткичларга таъсирини 
тахминий баҳолаш; 
-
ресурсларнинг чиқиб кетиши миқдори эҳтимоли бўлган, миқдорлари ҳақида 
ноаниқлик белгиларини кўрсатиш; ва 
-
ҳар қандай қоплаш имконияти. 
Баҳоланган мажбурият ёки шартли мажбуриятлар алоҳида типда ажратилиши 
мумкинлигини аниқлашда уларнинг маълум бир хусусиятига кўра етарли даражада 
ўхшашлигини ҳисобга олиш зарур. Шундай қилиб, турли хил маҳсулотлар учун кафолат 
бўйича ягона баҳоланган мажбурият миқдорлари орқали акс эттирилиши ўринли бўлиши 
мумкин, аммо, кафолат ва суд низолари бўйича ягона баҳоланган мажбурият миқдорларини 
ёритиб бериш ўринли бўлмайди. 


АБС Ташкилоти Ҳисоб сиёсати 
Страница 36 из 46 
Баҳоланган мажбурият ва шартли мажбурият бир хил шартлар натижасида келиб 
чиққан ҳолда, ташкилот маълумотни шундай тақдим этиши лозимки, баҳоланган мажбурият 
ва шартли мажбурият ўртасидаги муносабатлар кўринадиган тарзда ёритилиши лозим. 
Иқтисодий наф келтириш эҳтимоли вужудга келган тақдирда, ташкилот ҳисобот 
даври охирида шартли активлар хусусиятининг қисқача тавсифини ёритиши лозим ва амалий 
имкони бўлса, молиявий кўрсаткичларга уларнинг таъсирини тахминан аниқлаш резервлар 
учун белгиланган баҳолаш тамойилларига мувофиқ белгиланади. 
Агар талаб қилинадиган маълумотлар амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслиги 
туфайли ёритиб берилмаса, бу факт молиявий ҳисоботда акс эттирилиши лозим. 
Алоҳида ҳолатларда 37-сон БҲХСга мувофиқ талаб қилинадиган маълумотларнинг 
барчаси ёки бир қисмининг ёритилиши бошқа томонлар билан баҳоланган мажбурият, 
шартли мажбуриятлар ёки активлар бўйича низода ташкилотнинг позициясига жиддий зарар 
етишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда ташкилот қайд этилган маълумотларни 
ёритиб бермаслиги мумкин, аммо, маълумотлар ёритилмаганлиги ва бунинг сабаблари 
кўрсатилган ҳолда, низонинг умумий хусусиятини ёритиши лозим. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish