2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ВА УНИ ТАРТИБГА СОЛИШ 2.1, АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ Ўзбекистонда аудит 1991 йилда ташкил топа бошлади. Ушбу даврда аудиторлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солувчи бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.
Асосий меъёрий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 1992 йил 9 декабр, Тошкент ш.;
"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. (янги таҳрир) 2000 йил 26 май, Тошкент ш.;
Янги таҳрирдаги "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кучга киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қарори. 2000 йил 26 май, Тошкент ш.;
"Молиявий назоратни ўтказиш ва хўжалик хаётига аудиторлик шаклидаги назоратни тадбиқ этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 майдаги 198-сонли Қарори.
5. "Аудиторлар ва аудиторлик фирмаларни Давлат рўйхатидан
ўтказиш Низомини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 июндаги 293-сонли Царори.
6. "Юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси худудида
аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус
рухсатнома (лицензия) бериш тартиби тўғрисида Низом". Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирилиги томонидан 1993 йил 10 майда 41-сон
билан тасдиқланган.
"Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида"ги Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сонли Қарори.
"Аудиторнинг малакавий сертификатини бериш тўғрисидаги Низом". Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
13 2000 йил 13 октябрда 977-сон билан рўйхатга олинган.
9. Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти миллий андозалари.
Аудиторлик текшируви натижалари кўпчилик иқтисодий қарорларни қабул қилиш учун асос бўлганлиги сабабли барча давлатларда аудит етарли даражада қатъий тартибга солинади. Уларнинг айримларида (масалан, Францияда) аудитнинг меъёрлари, меъёрий ҳужжатларини белгилаб, аудиторлар ва аудиторлик фирмаларини рўйхатга олиш ва улар фаолияти устидан назоратни
амалга ошириш йўли билан давлат ушбу жараёнга аралашади. Бошқа давлатларда (АҚШ, Англия) ушбу жараён касбий ижтимоий аудиторлик ташкилотлар томонидан тартибга солинади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида аудиторлик
фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизими ташкил топиш
босқичидадир. Аудиторлик фаолиятини тартибга солиш
идораларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, давлат ва ижтимоий аудиторлик ташкилотларининг аҳамияти ва фаолиятини аниқлаш жараёни кетмоқда. Қуйида беш асосий босқичдан иборат, кўп босқичли аудиторлик фаолиятини тартибга солиш меъёрий тизими ажратиб кўрсатилиши мумкин: