Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet4/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

9
1.4. АУДИТНИНГ ХИЛЛАРИ
Хозирги пайтда аудитнинг халқаро амалиёти аудит ўтказишнинг бир нечта хилларгага (вариант) ажратади.
Мажбурий аудит - амалдаги қонунчиликка мувофиқ аудит ўтказилиши мажбурий деб белгиланган корхоналарнинг молиявий ҳисоботини ҳар йиллик аудиторлик текширувини амалга ошириш.
Ҳар йилги аудиторлик текширувини ўтказишга қуйидагилар мажбурдир лар:

  • акциядорлик жамиятлари;

  • банклар в.а бошқа кредит ташкилотлари;

  • суғурта ташкилотлари;

  • инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ва уларнинг бошқарув компаниялари;

- манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий
бадалларидан ташкил топган хайрия фондлари ва бошқа ижтимоий
фондлар;
- маблағларининг ҳосил бўлиш манбалари қонун ҳужжатларида
назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбурий
ажратмаларидан ташкил топган бюджетдан ташқари фондлар;
- ўз Низом жамғармасида давлатга тегишли улуши бўлган
хўжалик юритувчи субъектлар. '
Мажбурий аудиторлик текширувидан бош тортишлик хўжалик юритувчи субъектдан амалдаги энг кам бир ойЛик маош миқдорининг юз каррасидан беш юз каррасигача бўлган миқдорда жарима ундириб олинади.
Ташаббус тарзидаги аудит - лозим бўлган ҳолда, хўжалик юритувчи субъектнинг қарори билан амалга оширилиши мумкин.
Операцион аудит - корхона хўжалик механизмининг алоҳида бўлимлари фаолиятини, уларнинг самарадорлилиги, ишончлилиги ва бошқарув учун фойдалилигини баҳолаш мақсадида амалга ошириладиган текширувдир.
Операцион аудитда текширувга бошқарув ташкилий тизимининг ҳажми, бухгалтерия ҳисобининг ташкилий услуби ва техникаси, компьютер тизимлари, маркетинг услублари ва бошқа жавҳалар киритилиши мумкин.
Мувофиқлилик аудити - бу корхона хўжалик тизимида амалдаги қонунчиликка оид ҳужжатлар ва йўриқномалар билан белгиланган меъёрларга ҳамда маъмурият ходимлари учун ишлаб чиқилган муолажа ва қоидаларга қандай риоя этилаётганлигининг текширувидир. Шунингдек, мувофиқлилик аудити корхона мулкдорлари ва акциядорлари буюртмасига асосан тавсия қилинган бошқарувга оид меъёрлар (муолажалар)га корхона Низомига мувофиқ қай даражада маъмурият (раҳбарият) томонидан риоя этилаётганлигини текшириш мақсадида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Молиявий ҳисоботнинг аудити ҳисоб ва ҳисоботда қайд этилган маълумот белгиланган мезонларга мувофиқлигини текшириш учун
10
амалга оширилади. Одатда, бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган тамойиллари ва қоидалари мажмуи мезонлар бўлиб ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит бир биридан фарқланади. Бухгалтерия ҳисоби - бу қарорларни қабул қилиш мақсадида иқтисодий воқеалар натижаларидан келиб чиқиб табақалаштирилган ёзув жараёни ёрдамида маълумот тайёрлашдир. Бухгалтерия маълумотларининг аудити жараёнида ёзиб қўйилган маълумот, яъни текширилаётган даврда содир этилган иқтисодий воқеалар тўғри акс этилганлиги аниқланади.
Аудит билан тафтиш ўртасидаги фарқлар қуйидагилардан иборат:
1. Мақсадлари:
аудитники - молиявий ҳисобот ишончлилиги юзасидан фикр билдириш, хизматлар кўрсатиш, мижозга ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш;
тафтишники - бартараф этиш мақсадида камчиликларни аниқлаш ва айбдор шахсларни жазолаш.
2. Тавсифи:
аудитники - ишбилармонлик фаолияти;
тафтишники - ижроий фаолият, фармойишларни бажариш.
3. Ўзаро муносабатлар асослари:
аудитники - ихтиёрийлик, шартномаларга асосан амалга ошириш;
тафтишники - мажбурийлик, юқори ташкилот ёки давлат идоралари фармойишларига мувофиқ амалга ошириш.
4. Бошқарув алоқалари:
аудитники - горизонтал алоқалар, мижоз билан муносабатларда тенг ҳуқуқлилик, унинг олдида ҳисобот бериш;
тафтишники - вертикал алоқалар, юқори бўғин томонидан тайинланиш, ижро тўғрисида унга ҳисобот бериш.
5. Хизматларга тўлов тамойиллари:
аудитники - тўловни мижоз амалга оширади;
тафтишники - тўловни юқори бўғин ёки давлат идораси амалга оширади.
6. Амалий масалалар:
аудитники - мижознинг молиявий ҳолатини яхшилаш, паесивларни (инвесторлар, кредиторлар) жалб қилиш, мижозга маслаҳатлар билан ёрдам бериш;
тафтишники - активларни сақлаш, суиистеъмолчиликларни бартараф этиш ва олдини олиш.
7. Натижалар:
аудитники - аудиторлик хулоса - бу барча юридик ва жисмоний шахслар, давлат ҳукумати ва бошқарув идоралари, маҳаллий ўз-ўзини бошқарув идоралари ва суд идоралари учун юридик мақомга эга бўлган ҳужжат. Бухгалтерия (молиявий) ҳисоботнинг ишончлилигини тасдиқловчи аудиторлик хулосасининг якуний қисми чоп этилиши мумкин;
11
тафтишники - тафтиш далолатномаси - бу барча аниқланган, хатто аҳамиятсиз бўлган камчиликлар қайд этилган ички ҳужжат; далолат-нома юқори ташкилотга ёки бошқа идораларга тақдим этилиши лозим.
1.5. АУДИТОР ВА МИЖОЗ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО АЛОҚАЛАР
Малакали аудиторнинг асосий сифатларидан бири - жамият олдида ўз масъулиятини хис этишдир. Шунинг учун аудиторлар барча аудиторлик хизматларини кўрсатишда мижоз билан ўзаро муносабатларни белгиловчи қуйидаги ахлоқ қоидалари ва мутахассислик меъёрларини ишлаб чиқилишини ва уларга риоя қилинишини зарур деб ҳисоблайдилар: аудиторнинг мустақиллилиги, ҳалоллилиги ва ҳаққонийлилиги.
Мустақиллилик - аудиторнинг текширилаётган корхонада бирорта ҳам молиявий ёки бошқа мулкий манфаатдор бўлмаслиги; агар аудитор корхона мулкдорларидан бири ҳисобланса ёки юқори бўғин раҳбарияти билан қаримдошлик алоқасида бўлса, у бундай корхонани текшириш ҳуқуқига эга эмас.
Холислик - ушбу ишга тааллуқли бў^лган фақат шубҳасиз далилларни назарда тутиб фикр юритиш қобилияти, бу, ўз навбатида, интеллектуал ҳалолликни келиб чиқаради.
Конфиденциаллик - текширув ёки бошқа бир аудиторлик хизматларини кўрсатиш вақтида аудитор томонидан олинган маълумот конфедициал ҳисобланади ва учинчи шахслар фойдаланиши ёки уларга тақдим этилиши фақатгина мижоз рухсати (ёзма равишда берилган) ёки суд қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. Шак~шубҳасиз, агар мижоз тўғрисидаги маълумот овоза қилинганда ёки тарқатилганда унга моддий ёки бошқа зарар келтирмаса ҳам, конфиденциаллик тамойилига риоя қилиниши шарт.
Аудиторнинг касбий юқори малакага эгалиги, хабардорлилиги ва инсофлилиги.
Аудитор керакли бўлган касбий малакага эга бўлиши, уни юқори даражада ушлаб туриши, ўз фаолиятида меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиши зарур. Ишга бошқа аудиторларни ёки ёрдамчи ходимларни жалб қилганда, аудитор уларнинг касбий хабардорлилига ишонч ҳосил қилиши ва улар бажараётган ишларни назорат қилиб бориши лозим. Агар аудитор маълум бир соҳада етарли даражада касбий малакага эга бўлмаса ёки ўз тавсиялари тўғрилигига тўлиқ ишончи бўлмаса, у бирорта ҳам хизмат кўрсатмаслиги керак.
Мижоз билан иш олиб борганда, аудитор ўзининг барча билимлари ва тажрибасидан фойдаланиши ва бухгалтерия ҳисоби, солиққа тортиш ва шунга тааллуқли бошқа жавҳалардаги янгиликлар ва ўзгаришлардан хабардор бўлиши лозим.
Аудитор амалга оширилган аудиторлик текшируви сифати учун маълум бир масъулиятга эга. Молиявий ҳисоботлар юзасидан масъулиятдан аудиторлик хулосаси юзасидан масъулиятни ажратиш
. 12
лозим. Аудитор фақат текширилаётган корхонанинг молиявий ҳисоботлари тўғрисидаги хулоса учун масъул. Молиявий ҳисобот мазмуни тўғрисида масъулият текширилаётган корхона раҳбари зиммасида бўлади.
Аудиторга нисбатан унинг ахлоқий даражасини белгиловчи муайъян малакавий талаблар қўйилади.
Аудитор ўзининг касбий мажбуриятларини бажараётганда қуйидаги қоидалар ва ахлоқ талабларига амал қилиши лозим:

  1. одоб-ахлоқнинг умумий меъёрларига;

  2. аудиторлик андозаларининг талабларига;

  3. қонунчилик билан амалга киритилган талабларга;

  4. фирманинг ички аудиторлик андозалари талабларига. Аудитор ўз ҳамкасблари билан хайрихоҳлик руҳида алоқалар

ўрнатишга интилиши лозим.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish