Аудиторлик фаолияти тўғрисида



Download 2,78 Mb.
bet9/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

Умумий андозалар - аудитор олдида турган масалаларни
самарали ва малакали бажариши учун у муайян сифатлар ва
малакавий даражага (тайёргарлилиги, хабардорлилиги,
мустақ.иллилиги, бетарафлилиги, аудит ўтказишда етарли даражада эътиборлилиги) эга бўлишлигидир.
Ишчи андозалар - аудит масалаларини бажаришда аудитор томонидан амал қ_илинадиган қ.оидалар (режалаштириш, назорат ва текшириш, ишончли маълумотларни тўплаш ва ички назорат тизимини тегишли равишда ўрганиш ва баҳолаш).
Ҳисобот ва аудиторлик хулосаси андозалари - аудиторлик текшируви натижалари бўйича материалларнинг тақдим этилиш тартиби, шакли, мазмуни, жойлаштирилишига тааллуқлидир. Хулосада молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисобини юритиш талабларига мувофиқлилиги кўрсатилиши лозим.
18
3.2. АУДИТНИНГ ХАЛҚАРО ҚОИДАЛАРИ (АНДОЗАЛАРИ)
Турли мамлакатлар иқтисодиётида бозор ва интеграция жараёнлари ривожланиши муносабати билан ва, бунинг натижасида, айрим аудиторлик ташкилотлар йирик халқаро гуруҳларга бирлашиши сабабли, аудитни халқаро миқъёсида бир хиллаштириш зарурати пайдо бўлди. Ушбу муаммолар амалда бутун дунёда бир бирига ўхшашдир. Шу боис, аудитнинг навбатдаги муаммосини ҳал этувчи маълум мамлакатнинг касбий ташкилоти, аудит андозаларини ишлаб чиқаётган бошқа мамлакатларда ушбу муаммо қандай ҳал этилаётганини ўрганиб чиқиши лозим.
Халқаро миқъёсида касбий талабларни ишлаб чиқиш билан бир нечта ташкилотлар шуғулланади. Бевосита халқаро миқъёсида аудиторлик андозалар билан 1977 йилда ташкил этилган Халқаро бухгалтерлар Федерацияси (1ҒАС) доирасида муттасил муҳторият ҳуқуқида фаолият кўрсатаётган Аудиторлик амалиёти халқаро кўмитаси (ЬАР8) шуғулланади.
Кўмита томонидан чоп этилаётган аудит ўтказиш бўйича халқаро қоидалар (андозалар) касбий малакаси халқаро даражасидан пастроқ бўлган мамлакатларда касбни ривожлантиришга ва иложи борича аудитга халқаро миқъёсида ёндошишга ёрдам беради.
4-БОБ. АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИ ТАЙЁРЛАШ
4.1. АУДИТОРЛИК ФИРМАЛАР ТОМОНИДАН МИЖОЗЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ. МИЖОЗЛАР ТУРИ
Аудиторлик текширувининг муваффақиятсизлик таваккалчили-
гини камайтириш мақсадида аудиторлар ва аудиторлик фирмалар
бўлажак мижозларни баҳолаш учун ишончли мезонларга эга
бўлишлари лозим. Мижозни атрофлича ўйламаган ҳолда
муваффақиятсиз танлаш йирик молиявий ва маънавий харажатларга олиб келиши, фирма ва аудитор обрўсига путур етказиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида бозорни шакллантириш даврида кўпчилик савдо-сотиқ билан шуғулланувчи тизимлар бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни тузишга буюртма бериши муносабати билан, аудиторлик фирмалар томонидан мижозларни пухта ўйлаб танлаб олиш тизимига эга бўлиши айниқса муҳимдир.
Аудиторлик фирмалар томонидан мижозларни танлаб олиш бўйича асосий муолажалар қуйидагилардан иборат:

  1. тармоқ тавсифини баҳолаш;

  2. аудиторлик текшируви ва мазкур мижознинг мақсадлари ва келажакда унинг натижаларидан фойдаланиш имкониятини аниқлаш;

  3. раҳбарларнинг ўзига хос бўлган томонларини аниқлаш;




  1. аудит ўтказиш учун сарфланиши мумкин бўлган меҳнат ҳажми ва мураккаблиги ҳамда аудиторлик таваккалчилигига олдиндан баҳо бериш;

  2. аудиторларнинг алмаштирилиши ёки бир неча маротаба алмаштирилиши сабабларига баҳо бериш;

6) аудит натижалари бўйича аввалги аудиторлик
хулосаларидаги шарҳлар билан танишиш;
19
7) бўлажак мижознинг солиқ идоралари, банклар, ҳамкорлар,
акциядорлар ва молиявий ҳисоботнинг бошқа фойдаланувчилар билан
ўзаро алоқаларидаги тавсифлари ва муаммоларини аниқлаш;
8) тақдимномалар олиш (масалан, турли ташкилотлар,
мутахассислар ва бошқалардан);
9) ҳисоботни таҳлилий текшириш;
10) бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот ҳолати ҳамда бўлажак
мижознинг жорий ва вужудга келиши мумкин бўлган муаммолари
билан олдиндан танишиш;
11) тегишли ходимлар мавжудлиги, мижоз тармоғини билишлик
ва хоказолар нуқтаи-назаридан келиб чиқиб, аудиторлик фирмаси
ёки аудитор ушбу ишни бажара олиш имкониятини баҳолаш.
Агар юқорида қайд этилган ёки бошқа муолажалар натижалари аудит таваккалчилиги юқори даража деб кўрсатса, қўйилган масала аудитор учун жуда ҳам мураккаб ва меҳнат сарфининг ҳажми кўп бўлса, мижоз хизмат кўрсатиш учун қабул қилинмайди.
Аудиторлик фирмалари мижозларини бир нечта турларга ажратиш мумкин, масалан, аудиторлик текшируви жараёнида "мижоз-аудитор" ўзаро алоқаларидан келиб чиққан ҳолда.
Юзаки-расмий: ушбу турдаги мижозлар аудитор билан яқин алоқа боғлашни истамайдилар ва аудиторлик текширувини тезкорлик билан якунлашни талаб қиладилар. Бу ҳолда, аудитордан мижоз учун энг кам сарфланган вақт ва харажатлар билан, фақат аудиторлик хулосасини тайёрлаш ва тақдим этиш талаб қилинади.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish