1) алоҳида аудиторлик текширувларини назорат қилиш;
2) сифатни умумий назорат қилиш.
Алоҳида аудиторлик текширувларини назорат қилиш қуйидаги тушунчалардан иборат:
ваколатларни ўтказиш – аудиторларнинг мустақиллилиги, касбий маҳоратлилиги ва хабардорлилигини таъминлаш; аудиторлар учун тегишли ҳаракат қилиш эркинлигини таъминлаш; аудитни ёзма дастурини қўллаш;
назорат қилиш – аудиторлар иши юзасидан жорий назоратни таъминлаш; тегишли ҳаракатларни қўллаш мақсадида мижознинг бухгалтерия ҳисобидаги муаммо бўлган масалаларни билишлик;
текширув – иш андозаларга мувофиқ бажарилиши, ҳужжатлар етарли бўлиши, аудиторлик текшируви мақсадларига эришишни таъсинлаш учун аудиторлар томонидан бажарилган барча ишлар текширилади.
Сифатни умумий назорат қилиш қуйидаги элементлар мавжуд бўлишигиа асосланади:
аудиторларнинг шахсий сифатларини аниқлаш (ростгўйлик, ҳаққонийлик, мустақиллилик, конфиденциаллик, касбий малакавийлик ва хабардорлилик);
аудиторлик гуруҳи ўртасида ишни асосланган ҳолда тақсимлаш;
сифат андозаларини таъминлаш мақсадида аудиторлар ишини кузатиб бориш;
мижозларни қабул қилишда ва улар билан ҳамкорлик қилишда қатъий сиёсат;
ўз сиёсати ва сифат назорати муолажалари самарадорлиги юзасидан аудиторлик фирмасининг жорий назорати.
Аудиторлик маълумотлар ва исботлар.
Аудитор томонидан текширувдан олдин, текширув жараёнида ва
унинг натижаларига кўра тайёрланган ва тўпланган барча маълумот
аудиторлик маълумоти ҳисобланади. Ушбу маълумотнинг бир қисми
аудиторлик исботлари тариқасида фойдаланиш учун мумкин бўлган
ҳужжатлар ёки уларнинг нусхаларидир.
Аудиторлик исботлар– аудиторлик хулосасини асослашга хизмат қиладиган текширув вақтида аудитор томонидан тўпланган маълумот ва натижалардир.
Аудиторлик исботлар релевант ва етарли бўлиши лозим. Исботнинг релевантлиги – қайсидир бир муаммони ечиш учун унинг муҳимлилигидир, етарлилик эса – ҳар бир аниқ ҳолатда, аудиторлик таваккалчилиги ва ички назорат тизимини баҳолаш асосида аниқланади. Қандай бўлмасин, аудитор ҳаққоний ва асосланган хулоса тайёрлаш учун керакли сифатдаги етарли даражада исботлар тўплаганлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиши лозим.
Аудиторлик исботларнинг сифати улар олинадиган манбалар сифатига боқлиқдир. Аудиторлик исботлар ҳужжатлаштирилган манбалардан, мижоз ходимлари ва учинчи шахслардан оғзаки равишда сўровномалар вақтида ва корхонада ҳисоб ва бошқа операциялар бажарилаётганида бевосита кузатиш йўли билан олиниши мумкин. Ишончлилик ва ҳақиқийлик даражаси бўйича аудиторнинг бевосита ўзи олган маълумотлар энг қимматли ҳисобланади. Ўужжатлаштирилган исботлар ва мижознинг ёзма тақдимномалари оғзаки равишда олинган исботлардан устин туради.