14.2. Аудитда танлаб олиш.
Юқорида қайд этилганидек, аудиторлик текширувига ажратилган вақт жуда ҳам чекланганлиги муносабати билан, аудитор барча операциялар ва ҳужжатларни текширишга қодир эмас. Одатда, энг муҳим бўлган бўлимларда текширув ёппасига, операцияларнинг асосий қисми устидан назорат эса – танлаб олиш усули билан амалга оширилади, натижада аудит тезлашади ва арзонлашади.
Текширилаётган мажмуани алоҳида ҳужжатлар, ёзувлар ва бошқа кўринишларда шакллантириш учун муайян қоидалар бўйича олинган элементлар аудитда танлаб олиш ҳисобланади. Хатолар мавжуд бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ бўлган бухгалтерия ҳисоби операцияларини танлаб олиш йўли билан аудитни режалаштириш жараёнида, аудитда танлаб олишнинг асосий тамойилига асос солинади.
Аудиторлик текшируви учун танлаб олинган операциялар ва ҳужжатлар сони аудитор томонидан бухгалтерия ҳисоби ва ички назоратга баҳо беришига боғлиқдир – ушбу баҳо қанчалик юқори бўлса, шунчалик танлаб олиш ҳажми камроқ бўлади ва бунинг акси.
Танлаб олиш репрезентатив (эътиборли) бўлиши керак, яъни, ўрганилаётган мажмуанинг барча элементлари танлаб олиш учун бир хил эҳтимолга эга бўлиши лозим.
Аудитда танлаб олиш ҳажми икки хил йўл билан аниқланиши мумкин:
1) олдинги тажрибага асосланган ҳолда баҳолаш;
2) хатолар пайдо бўлиш эҳтимолига асосланган статистик усул.
Биринчи усулни қўллашда, одатда, аудитор, жамланган аудиторлик тажрибаси ва операция хусусиятидан келиб чиққан ҳолда (масалан, ҳар бир ўнинчи ёки юзинчи ҳужжатни ёки операцияни текшириш ва ҳоказо) танлаб олиш ҳажмини ички ҳис билан сезиб белгилайди.
Статистик усулларни қўллашда аудитор аввал маълумот тасдиқланиши учун керакли бўлган аниқликни белгилайди, сўнгра танлаб олиб тақсимлаш формуласига биноан ишончлилик коэффициентини аниқлайди, ва унинг асосида танлаб олиш ҳажмини ҳисоблаб чиқади.
Аудиторнинг иш сифатини назорат қилиш шакллари.
Аудиторнинг иш сифатини назорат қилиш бир неча хил шаклларда амалга оширилади:
асосий аудитор томонидан ўз ассистентлари ишини назорат қилиш;
аудиторлик фирмаси томонидан аудитор ишини назорат қилиш;
ташқи назорат.
Аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнида асосий аудитор ассистентлари, яъни асосий аудитордан малакавий даражаси бўйича фарқ қиладиган ходимлар томонидан бажарилаётган ишни доимий равишда назорат қилиши ва йўналтириши лозим. Ассистентдан фарқли ҳолда, асосий аудитор аудит бажарилиши юзасидан тўлиқ масъулиятга эгадир.
Иш топширилаётган ассистентларга уларнинг жавобгарлиги ва бажариладиган муолажалар мақсадлари, корхона фаолияти ва аудиторлик муолажалар моҳияти, ўтказиш вақти ва ҳажмига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳисобга ва аудиторлик текширувига оид муаммолар тўғрисида тегишли равишда йўриқнома берилиши лозим. Аудиторнинг ёзма дастури аудиторлик ваколатларини ўтказиш учун муҳим элемент ҳисобланади.
Аудиторлик фирмаси томонидан аудитор ишини назорат қилиш қуйидагича амалга оширилади, биринчидан, мазкур мижозда аудит ўтказишга оид аудиторлик режаси ва дастури асосланганлигини муҳокама қилиш ва текшириш билан; иккинчидан, ташкилий-аҳлоқий аудиторлик тамойилларига қатъий риоя қилиш йўли билан (хусусан, мижозга маслаҳат бераётган ёки унинг бухгалтерия ҳисобини тиклаётган аудитор мижозга текширув билан юборилмайди ва ҳоказолар); учинчидан, амалиётда айрим аудиторлик фирмалар, асосий аудитор томонидан аудиторлик хулосаси тақдим этиб бўлгандан кейин, мижоздан ҳақ олмаган ҳолда, фирманинг бошқа аудитори томонидан ҳисобот ишончлилигини қайтадан текширишни қўллайдилар.
Ташқи назорат аудиторлик фаолияти ҳуқуқини берувчи лицензия берган идоралар томонидан амалга оширилиши мумкин. Бу амалдаги меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган.
Сифат назорати қуйидаги икки асосий йўналишдан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |