5.Аудитор ва мижоз ўртасидаги ўзаро алоқалар.
Малакали аудиторнинг асосий сифатларидан бири – жамият олдида ўз масъулиятини ҳис этишдир. Шунинг учун аудиторлар барча аудиторлик хизматларини кўрсатишда мижоз билан ўзаро муносабатларни белгиловчи қуйидаги ахлоқ қоидалари ва мутахассислик меъёрларини ишлаб чиқилишини ва уларга риоя қилинишини зарур деб ҳисоблайдилар: аудиторнинг мустақиллилиги, ҳалоллилиги ва ҳаққонийлилиги.
Мустақиллилик – аудиторнинг текширилаётган корхонада бирорта ҳам молиявий ёки бошқа мулкий манфаатдор бўлмаслиги; агар аудитор корхона мулкдорларидан бири ҳисобланса ёки юқори бўғин раҳбарияти билан қаримдошлик алоқасида бўлса, у бундай корхонани текшириш ҳуқуқига эга эмас.
Холислик – ушбу ишга тааллуқли бўлган фақат шубҳасиз далилларни назарда тутиб фикр юритиш қобилияти, бу, ўз навбатида, интеллектуал ҳалолликни келиб чиқаради.
Конфиденциаллик – текширув ёки бошқа бир аудиторлик хизматларини кўрсатиш вақтида аудитор томонидан олинган маълумот конфедициал ҳисобланади ва учинчи шахслар фойдаланиши ёки уларга тақдим этилиши фақатгина мижоз рухсати (ёзма равишда берилган) ёки суд қарорига мувофиқ, амалга оширилиши мумкин. Шак-шубҳасиз, агар мижоз тўғрисидаги маълумот овоза қилинганда ёки тарқатилганда унга моддий ёки бошқа зарар келтирмаса ҳам, конфиденциаллик тамойилига риоя қилиниши шарт.
Аудиторнинг касбий юқори малакага эгалиги, хабардорлилиги ва инсофлилиги.
Аудитор керакли бўлган касбий малакага эга бўлиши, уни юқори даражада ушлаб туриши, ўз фаолиятида меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиши зарур. Ишга бошқа аудиторларни ёки ёрдамчи ходимларни жалб қилганда, аудитор уларнинг касбий хабардорлилига ишонч ҳосил қилиши ва улар бажараётган ишларни назорат қилиб бориши лозим. Агар аудитор маълум бир соҳада етарли даражада касбий малакага эга бўлмаса ёки ўз тавсиялари тўғрилигига тўлиқ, ишончи бўлмаса, у бирорта ҳам хизмат кўрсатмаслиги керак.
Мижоз билан иш олиб борганда, аудитор ўзининг барча билимлари ва тажрибасидан фойдаланиши ва бухгалтерия ҳисоби, солиққа тортиш ва шунга тааллуқли бошқа жавҳалардаги янгиликлар ва ўзгаришлардан хабардор бўлиши лозим.
Аудитор амалга оширилган аудиторлик текшируви сифати учун маълум бир масъулиятга эга. Молиявий ҳисоботлар юзасидан масъулиятдан аудиторлик хулосаси юзасидан масъулиятни ажратиш лозим. Аудитор фақат текширилаётган корхонанинг молиявий ҳисоботлари тўғрисидаги хулоса учун масъул. Молиявий ҳисобот мазмуни тўғрисида масъулият текширилаётган корхона раҳбари зиммасида бўлади.
Аудиторга нисбатан унинг ахлоқий даражасини белгиловчи муайян малакавий талаблар қўйилади.
Аудитор ўзининг касбий мажбуриятларини бажараётганда қуйидаги қоидалар ва ахлоқ талабларига амал қилиши лозим:
одоб-ахлоқнинг умумий меъёрларига;
аудиторлик андозаларининг талабларига;
қонунчилик билан амалга киритилган талабларга;
фирманинг ички аудиторлик андозалари талабларига.
Аудитор ўз ҳамкасблари билан хайрихоҳлик руҳида алоқалар ўрнатишга интилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |