инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг
маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ва уларнинг бошқарув
компаниялари;
- манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий
бадалларидан ташкил топган хайрия фондлари ва бошқа ижтимоий
фондлар;
- маблағларининг ҳосил бўлиш манбалари қонун ҳужжатларида
назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбурий
ажратмаларидан ташкил топган бюджетдан ташқари фондлар;
ўз Низом жамғармасида давлатга тегишли улуши бўлган
хўжалик юритувчи субъектлар.
Мажбурий аудиторлик текширувидан бош тортишлик хўжалик юритувчи субъектдан амалдаги энг кам бир ойлик маош миқдорининг юз каррасидан беш юз каррасигача бўлган миқдорда жарима ундириб олинади.
Ташаббустарзидагиаудит – лозим бўлган ҳолда, хўжалик юритувчи субъектнинг қарори билан амалга оширилиши мумкин.
Операционаудит – корхона хўжалик механизмининг алоҳида бўлимлари фаолиятини, уларнинг самарадорлилиги, ишончлилиги ва бошқарув учун фойдалилигини баҳолаш мақсадида амалга ошириладиган текширувдир.
Операцион аудитда текширувга бошқарув ташкилий тизимининг ҳажми, бухгалтерия ҳисобининг ташкилий услуби ва техникаси, компьютер тизимлари, маркетинг услублари ва бошқа жавҳалар киритилиши мумкин.
Мувофиқлиликаудити – бу корхона хўжалик тизимида амалдаги қонунчиликка оид ҳужжатлар ва йўриқномалар билан белгиланган меъёрларга ҳамда маъмурият ходимлари учун ишлаб чиқилган муолажа ва қоидаларга қандай риоя этилаётганлигининг текширувидир. Шунингдек, мувофиқлилик аудити корхона мулкдорлари ва акциядорлари буюртмасига асосан тавсия қилинган бошқарувга оид меъёрлар (муолажалар)га корхона Низомига мувофиқ қай даражада маъмурият (раҳбарият) томонидан риоя этилаётганлигини текшириш мақсадида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Молиявий ҳисоботнинг аудити ҳисоб ва ҳисоботда қайд этилган маълумот белгиланган мезонларга мувофиқлигини текшириш учун амалга оширилади. Одатда, бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган тамойиллари ва қоидалари мажмуи мезонлар бўлиб ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит бир биридан фарқланади. Бухгалтерия ҳисоби – бу қарорларни қабул қилиш мақсадида иқтисодий воқеалар натижаларидан келиб чиқиб табақалаштирилган ёзув жараёни ёрдамида маълумот тайёрлашдир. Бухгалтерия маълумотларининг аудити жараёнида ёзиб қўйилган маълумот, яъни текширилаётган даврда содир этилган иқтисодий воқеалар тўғри акс этилганлиги аниқланади.
Аудит билан тафтиш ўртасидаги фарқлар қуйидагилардан иборат:
1.. Мақсадлари:
аудитники – молиявий ҳисобот ишончлилиги юзасидан фикр билдириш, хизматлар кўрсатиш, мижозга ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш;
тафтишники – бартараф этиш мақсадида камчиликларни аниқлаш ва айбдор шахсларни жазолаш.
- Тавсифи:
аудитники – ишбилармонлик фаолияти;
тафтишники – ижроий фаолият, фармойишларни бажариш.
- Ўзаро муносабатлар асослари:
аудитники – ихтиёрийлик, шартномаларга асосан амалга ошириш;
тафтишники – мажбурийлик, юқори ташкилот ёки давлат идоралари фармойишларига мувофиқ амалга ошириш.
9 - Бошқарув алоқалари:
аудитники – горизонтал алоқалар, мижоз билан муносабатларда тенг ҳуқуқлилик, унинг олдида ҳисобот бериш;
тафтишники – вертикал алоқалар, юқори бўҒин томонидан тайинланиш, ижро тўғрисида унга ҳисобот бериш.
5. Хизматларга тўлов тамойиллари:
аудитники – тўловни мижоз амалга оширади;
тафтишники – тўловни юқори бўғин ёки давлат идораси амалга оширади.
- Амалий масалалар:
аудитники – мижознинг молиявий ҳолатини яхшилаш, пассивларни (инвесторлар, кредиторлар) жалб қилиш, мижозга маслаҳатлар билан ёрдам бериш;
тафтишники – активларни сақлаш, суиистеъмолчиликларни бартараф этиш ва олдини олиш.
- Натижалар:
аудитники – аудиторлик хулоса – бу барча юридик ва жисмоний шахслар, давлат ҳукумати ва бошқарув идоралари, маҳаллий ўз-ўзини бошқарув идоралари ва суд идоралари учун юридик мақомга эга бўлган ҳужжат. Бухгалтерия (молиявий) ҳисоботнинг ишончлилигини тасдиқловчи аудиторлик хулосасининг якуний қисми чоп этилиши мумкин;
тафтишники – тафтиш далолатномаси – бу барча аниқланган, хатто аҳамиятсиз бўлган камчиликлар қайд этилган ички ҳужжат; далолатнома юқори ташкилотга ёки бошқа идораларга тақдим этилиши лозим.