73
Башорат қилиш мумкинки инновацион педагогик технологиялар ва ахборот
технологияларини қўллашни такомиллаштириш таълим сифати ошиши, юқори малакали
кадрлар тайёрланиши ва Республикамиз ривожида катта аҳамиятга эга. Саломатлик ва
хавфсизликга оид юксак билимларга эга бўлиш бу келажакда халқимиз фаровонлигини,
давлатимиз ривожини ва маънавий ҳамда иқтисодий зарарларни олдини олинишини
кафолатлайди.
“ModeHEd” лойиҳаси доирасида Наманган давлат университети ҳамкорлар билан
биргаликда асосан Валеология асослари ҳамда Ёш физиологияси ва гигиена фанидан
охирги янгиликларни ўзида жамлаган электрон дарслик яратишда иштирок этаётган бўлиб,
ушбу дарсликлар охирига етган бўлиб, ҳозирда ундан профессор – ўқитувчиларимиз ва
талабалар кенг фойдаланишмоқда. Кафедра аъзолари 2017 йил декабр ойида лойиҳа
доирасида Германиянинг амалий фанлар университетида бўлиб, ўқитилаётган фанлардан
инновацион педагогик технологиялар ва ахборот технологияларни қўллаш бўйича
бажарган ишларимизни ҳисоботини бериб ҳамкорлар билан бирга тажриба ортириб
қайтилди.
Инновацион педагогик технологиялар ва ахборот технологияларини қўллаш учун
албатта замонавий аудитория хоналари талаб қилинади. Республикамизда босқичма –
босқич
Олий
таълим
муасасаларини
аудиториялари
ва
жиҳозларини
замонавийлаштирилишига эътибор берилмоқда. Бунда биз педагоглар фақат кузатувчи
бўлмасдан шу жараёнда ишктрок этишимиз ва бюджетдан ташқари маблағлар йўналтириб
юқоридаги лойиҳалар орқали ҳам ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.
Лойиҳа доирасида ортирилган тажрибаларни қўллаш, инновацион педагогик
технологияларни жорий қилиб ва яратилган электрон дарсликдан талабалар билан бирга
фойдаланиб қуйидаги натижаларга эришилди
:
Талабалар учун қуйидаги аҳамиятли томонлар:
- дарс вақтида талабалар доим эркин ва актив ҳолатга бўлади ва бу уларни мустақил
қарор қабул қилишга, ижод қилишга, изланишга мажбур қилиши,
- уларни нутқини ривожаланиши,
- ўқув жараёнида фанга бўлган қизиқишларини доимийлигини таъминланиши,
- педагог ва талабаларнинг ҳамкорлигидаги фаолиятини доимий равишта ташкил
этилиши,
- талабалар томонидан фанга оид билимни чуқурроқ эгалланиши ва бошқалар,
Ўқитувчи учун қуйидаги афзаликлар мавжуд:
-
доимий изланишга, ижод қилишга мажбурлайди,
-
дарс сифати ва мазмунини ошиши,
-
талабаларни қизиқтира олиш, бир дарснинг ўзида кўплаб маълумотларни
бера олиш,
-
ўқитувчи бир дарснинг (семинар, амалий ва лабораторияларда) ўзида кўплаб
талабаларни жорий балларини белгилаши мумкин, талабаларда дарсга нисбатан қизиқиш
кучаяди,
-
дарсда асосан талбалар фаол бўлиши ҳисобига ананавий усулга нисбатан дарс
жараёнида кам энергия сарфланиши ва ҳоказолар
Валеология асослари ҳамда Ёш физиологияси ва гигиена фанларини ўқитиш орқали
биз педагоглар ёшларда саломатликга оид билим ва тушунчаларини янада
такомиллаштиришимиз лозим. Ушбу фанларни ўқитишда инновацион педагогик
технологияларни Европа тажрибаси ва ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш
ананавий усулларга нисбатан талабалар томонидан чуқур фанни эгаланишига,
саломатликга оид ҳаётий муҳим тушунчаларни ўрганишларига катта ижобий таъсирини
ўтказгани дарс тажрибаримизда исботланди.
Do'stlaringiz bilan baham: