Атты халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференцияның жинағы в рамках проекта Erasmus+



Download 6,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/170
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#187342
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   170
Bog'liq
Materials of Final conference

 
 


71
Аннотация 
“ModeHed лойиҳаси доирасида “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанидан яратилган 
электрон дарсликни қўлланилиш натижалари” мавзусидаги мақолада ёш физиологияси ва 
гигиенаси фанини ўқитилишида мультемедияли воситалардан фойдаланиш ҳамда 
гуруҳларда мультимедиа, анимация ва видеороликларни қўлланиши ва уларни билимини 
баҳолаш натижалари кўрсатилган. 
Annotation
 
In the article "Results of the use of the electronic textbook" Age Physiology and Hygiene "in the 
framework of the Project ModeHed" use of multimedia tools for teaching age physiology and 
hygiene, as well as the use of multimedia, animated and video clips in groups and the results of 
their assessment of knowledge. 
 
Бугунги кунда олий таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнларини
ташкилий - ҳуқуқий асосларини ўрганиш ва таҳлил этиш ўта долзарб вазифалардан бири 
хисобланади. Олий таълим муассасаларининг таълим талабларни тарбия жараёнларини 
ташкил этишда таълим тўғрисидаги қонун хужжатлари, қонуности меъёрий хужжатлари, 
жумладан фармонлар, фармойишлар, қарорлар ва буйруқлар каби ташкилий ҳуқуқий 
хужжатлар қўлланилмоқда. Президентимизни 2017 йил 20 апрель куни “Олий таълим 
тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. 
Қарор олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатимизни 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларга мос ҳолда, кадрлар 
тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар 
даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш 
мақсадида қабул қилинган.
Ўзбекистонда таълим соҳасидаги кучли ва изчил сиёсат, бир томондан, жаҳон 
таълим стандартларининг юксак даражасига эришишга қаратилган, иккинчи томондан эса 
- халқимизнинг маънавий-маданий қадриятлари ва ўзига хослигини ҳисобга олади. 
Халқнинг бой интеллектуал мероси, умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий 
маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар 
тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим 
шартидир.
Европа иттифоқини Эрасмус+ дастури доирасидаги ModeHed “Университетларда 
тиббиётга оид фанларни ўқитишни модернизация қилиш” лойиҳасида Қўқон давлат 
педагогика институти ҳам иштирок этмоқда. Ҳозирги кунда маъруза машғулотларини 
анъанавий услубда олиб бориш ҳозирги замон талабларига тўғри келмай қолди. Сабаби 
шундаки ҳозирги пайтда талабаларни ўқув жараёнларига нисбатан талаби юқори бу 
талабни қондириш учун ўқитувчи педагог томонидан тўхтовсиз изланиш дарсни замонавий 
педагогик технологиялар ва мультимедия воситалари орқали олиб бориши талаб 
қилинмоқда. Шу мақсадларни ҳисобга олиб ModeHed лойиҳаси ўз олдига тиббиётга оид 
фанларни модернизация қилиш вазифасини қўйди. Бу фанлар таркибидаги “Ёш 
физиологияси ва гигиенаси” фани тўлиқ модернизация қилинди. Фаннинг мавзулари 
бўйича слайдлар, видеороликлар, расмлар, анимациялар, 3 D объектлар, баҳолаш учун 
ностандарт тестлар, кейс вазиятлар,тарқатма материаллар, саволлар ишлаб чиқилди ҳамда 
яхлит электрон дарслик сифатида фойдаланиш учун тайёрланди. Яратилган электрон 
дарсликни самарадорлигини аниқлаш мақсадида институтда синов тариқасида Инглиз тили 
ва адабиёти йўналишидан иккита гуруҳ танлаб олинди. Биринчи гуруҳга анъанавий усулда 
дарслар олиб борилди. Иккинчи гуруҳга эса лойиҳа асосида яратилган электрон дарсликни 
қўллаб дарс жараёнлари ташкил қилинди ҳамда мустақил фойдаланиш учун электрон 
дарслик нусхалари берилди. Ёш физиологияси ва гигиенаси фанини гуруҳларда якунлаб 
улардан сўровнома ва тест синовлари олинди. Олинган сўровнома ва тест натижаларига 


72
кўра биринчи гуруҳ 68 % ижобий натижа кўрсатди, иккинчи гуруҳ эса 87 % ижобий натижа 
кўрсатди.
Хулоса қилиб айтганда олий таълимда ўқитилаётган барча фанлардан мукаммал 
электрон дарсликлар яратиш кераклиги ва бу дарсликлардан талабалар кенг фойдалана 
олишлари қисқа фурсатда берилган янги мавзу юзасидан талабаларда тасаввур, билим 
ҳамда кўникмалар ҳосил бўлмоғи лозим. Бугунги кундаги олий таълимни ривожлантириш 
учун олиб бораётган ишларимиз тизимли йўлга қўйилиш кераклиги ҳамда хорижий давлат 
университетлари билан интеграциялашув жараёнларини тезлаштириш лозимлиги кундек 
равшан бўлиб қолмоқда.

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish