47
Аннотоция
Болаларни жисмоний тарбиялаш ҳар томонлама мақсадга мувофиқ жараёндир.
Одам орагнизми ташқи муҳитнинг ноҳуш таъсуротларига чидамли, мустаҳкам бўлиши,
унинг меҳнат унумдорлигини ошириш – чиниқишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Annotation
Physical education of children is a multilateral expedient process. Increasing the efficiency
of labor increasing the endurance of the human body to the effects of the environment. The main
purpose of hardening.
Болаларни жисмоний тарбиялаш ҳар томонлама мақсадга мувофиқ жараёндир. Одам
орагнизми ташқи муҳитнинг ноҳуш
таъсуротларига чидамли, мустаҳкам бўлиши, унинг
меҳнат унумдорлигини ошириш – чиниқишнинг асосий мақсади ҳисобланади. Чиниққан
одамга совуқ ва иссиқ, ҳароратнинг кескин ўзгариши
унча билинмайди ва шамоллаш
касалликлари билан камдан – кам касалланади. Она ўз боласини чиниқтириш йўли билан
кўпгина касалликлардан ҳимоя қилиши мумкин.
Қуёш,ҳаво ва сув билан чиниқиш ҳар бир ёшдаги, касбдаги одамнинг қўлидан
келади. Яслиларда, болалар боғчаларида табиатнинг бу қудратли
кучидан унумли
фойдаланишади.
Чиниқиш жараёни – мураккаб ва турли-туман физиологик ҳодисалар жамламасидир.
Одам организмининг доимий равишда ўзгариб турадиган ташқи шароитларга мослашиши
марказий нерв системаси фаолияти туфайли амалга оширилади. Бу жараёнда тери бевосита
иштирокчига айланади.
Тери организмимизни ташқаридан таъсир кўрсатадиган температура, нур, химиявий
ва механик таъсиротлардан,
шунингдек, микроблар киришидан муҳофаза қилиб туради.
Тери организм билан ташқи муҳит ўртасида алоқа ўрнатиб туради, тер билан бирга
алмашинув маҳсулотлари (тузлар, сув)ни ажратади ва иссиқликни
идора этишда
қатнашади.
Гўдак болаларда иссиқликни идора этиш жараёни ҳали яхши такомиллашмаган
бўлади. Бундай ҳолатни бўлишига сабаб, бола вазнининг енгил бўлиши, тери қопламлари
сатҳининг нисбатан катта бўлиши билан изоҳланади. Натижада иссиқлик ишланиб чиқиши
билан иссиқликнинг берилиши ўртасида номувофиқлик бўлади. Гўдак бола катта ёшдаги
одамларга нисбатан иссиқликни кўп қабул қилади ва йўқотади. Боланинг иссиқликни
кўплаб ажратиш сабабларидан яна бири шундаки, бола териси юпқа ва нозик бўлади, тери
капиллярларининг тешиги эса катталарникига қараганда кенг бўлади.
Бола терисига қон кўп келади, бинобарин иссиқлик ҳам кўп келади. Тери сатҳининг
катталиги ва нозик тузилганлиги иссиқликнинг ташқи муҳитга
ажралишини
енгиллаштиради. Болани чиниқтиришдан олдин қуйидаги асосий қоидаларни билиш муҳим
аҳамиятга эга. 1) мунтазамлилик – агар бола организмига ҳар куни паст ёки юқори ҳарорат
таъсир эттириб турилса, у ҳолда тегишли шартли рефлекс юзага келади. Масалан, ёзда ўрта
минтақа (Россия) нинг совуқ ўлкаларидан келган болаларда тез-тез сув ичиш, исиқлаб
кетиш, нафас олишининг тезлашуви кузатилади. Болалар иссиқ иқлимда узоқроқ
туришлари натижасида салбий ҳолатлар йўқ бўлиб, болалар юқори ҳароратга ўргана
бошлайдилар. Буни биз адаптация деб атаймиз. Аксинча, паст ҳароратли иқлимга, иссиқ
иқлимдан борган болаларда шундай ҳолатлар юз бериши кузатилади. 2) дозировкани аста-
секин ошириб бориш – бунда болаларга чиниқтириш усулларини
аста-секинлик билан
кичик миқдорларда ошириб бориш. Бу билан болани бирданига чиниқтирувчи машқларни
бирин кетин амалга оширмай, унинг руҳий ҳолати, саломатлигига ҳам эътибор қаратилиши
керак. 3) бола организмини ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш – болани
чиниқтиришдан олдин шифокор кўригига олиб бориш, кариоз тишлар бўлса ёки бирорта
сурункали касаллик (тонзилит, тумов, ангина, фрункулёз) зўрайган бўлса, чиниқтиришни
бошлаш керак эмас. 4) чиниқтиришни турли воситалар ва усуллар ёрдамида олиб бриш.
48
Баъзан оналар менинг болам чиниқтирувчи машқларни олганидан сўнг оғриб
қоляпти ёки юқори нафас йўллари касалликларига тез-тез чалиниш ҳолатлари
кузатилмоқда деб айтишади. Лекин уларни сўраб суриштилганида болалар ҳаддан ташқари
юқори босим остида чиниқтириш машқларини бажаришаётган бўлади. А.М.Горкийнинг
“ер юзида барча гўзаллик она сутидан ва қуёшнуридан” деб ёзади. Демак, қуёш нури
таъсирида кайфият, иштаҳа, уйқу яхшиланади агар у меъёрида олиб борилса. Агар қуёшда
кўп юрилса, у содиқ дўстдан душманга айланади.
Ёш болалар 32
0
С даги сувда ювиниши керак, йил охирига бориб, сувнинг ҳарорати
20
0
С га туширилади. Ванна қилганда сувнинг ҳарорати36-37
0
С бўлиши керак. Энг ёқимли
ва кўп тарқалган муолажа бу ҳўл сочиқ билан ишқаб артишдир. Бунда олдин қўллар,кейин
кўкракни, қоринни, оёқларни ишқаб артилади. Болани артиб бўлгач, адёлга ўралади (совуқ
ҳавода).
Ёзда болани ҳар куни 1,5-2 дақиқа артиб борилади ва 3-4 кунда сувнинг ҳарорати
1
0
С га совутилади. Бир ёшгача бўлган болаларни 20
0
дан 18
0
С- 17
0
С ҳароратдаги
сувда
ювинтириб борилади. Сувнинг ҳарорати аста-секин пасайтирилиб борилади ва йил охирига
бориб, 27-25
0
С гача совутилади. Агар болада совқотиш аломатлари кузатилса, дарҳол
илиқроқ сув қуйилади ва сочиқ билан ўралади. Болани 3,6,7 ёшидан бошлаб, муолажа
болага хуш ёқишини билиш керак, у совқотмаслиги, ҳар 2-3 кунда сувнинг ҳарорати 1
0
С
дан пасайтирилиб борилиши керак.
Бола соғлиги, жисмоний ривожланиш динамикасини ва аҳволини яхшилайдиган ва
тадбирлар самадорлигини асосий мезонидир. Юқоридаги чиниқтириш машқлари фақат
болалар соғлигига ижобий натижа беради агар тўғри машғулотлар олиб борилса.
Do'stlaringiz bilan baham: