Атты халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференцияның жинағы в рамках проекта Erasmus+



Download 6,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/170
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#187342
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   170
Bog'liq
Materials of Final conference

 
 
 
 


176
Ёшларни миллий қадриятлар асосида тарбиялашда педагогик фаолиятнинг 
психологик асослари 
Х.Ғаниева. Доцент 
 ФарДУ 
Аннотация 
 В данной статье освещаются теоретические и практические сторона 
психологических основ педагогической деятельности воспитания молодёжи на основе 
национальных ценностей. 
Аннотация 
Ушбу мақолада ёшларни миллий қадриятлар асосида тарбиялашда педагогик
фаолиятнинг психологик асослари илмий ва амалий ёритиб берилган. 
Annotation 
This article is devoted to learn iutellectual progress of youth. 
 And given some principles of developing intellect of the teenagers. 
Таянч иборалар: Педагогик кузатувчанлик, хотиранинг ҳозир жавоблиги, мустақил 
ва ижодий фикр юритиш услуби, нутқнинг аниқлиги, тўғрилиги ва ифодалилиги, 
диққатнинг юксак даражада ривожланган хусусиятлари, мақсадга интилувчанлик, ўз 
мақсади самарадорлигини олдиндан кўра билиш. 
Мустақиллик туфайли юртимизда ҳозирги кунда ўзимизга хос, ўзимизга мос, буюк 
тарихимизга, миллий маънавий, тарихий, маданий қадриятларимизга, инсонпарвар 
анъаналаримизга асосланган ва жаҳон андозаларига, бугунги кун талабларига жавоб 
берадиган кадрлар тайёрлаш миллий модели яратилди. Мустаҳкам илдизга асосланган 
миллий моделимиз таълим-тарбия соҳасида янги имкониятлар очиб берди. Бу имкониятлар 
айниқса, ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ бўлиб, уларга ўқитувчи ижодкорлиги, мустақил 
фикрлашга имконият туғдирувчи муҳитни яратиш, миллий қадриятларимиздан 
фойдаланиш ва бошқалар киради. Тарихий, ижтимоий тараққиёт тажрибаси шу нарсани 
исботлайдики, жамиятда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий қурилма ўзгарганда, бу 
ўзгаришлар энг аввало таълим-тарбия тизимини ислоҳ қилишни, унинг моҳияти ва 
мазмунини ўзгартиришни талаб қилади. Ўзбекистон Республикасида «Кадрлар 
тайёрлашнинг миллий дастури» ҳамда «Таълим тўғрисидаги Қонун»да эътироф 
этилганидек, ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишга масъул бўлган жамият 
аъзолари, биринчи галда ёшларда соғлом эътиқодни тарбиялаш, миллий қадриятларни 
эъзозлайдиган, ўз касбининг моҳир устаси бўлган малакали кадрларни етиштириш 
зиёлилар, ота-оналар, мураббийлар олдига жиддий вазифаларни қўяди. 
Ёшларни миллий ғоя ва мустақиллик мафкураси руҳида тарбиялаш масъулияти 
устоздан ўз фаолиятини ва талаба-ўқувчиларга муносабатини тахлил қилиш, янги даврга 
мос иш услубларини қўллашни талаб этади. Маърифатли, инсонпарвар муаллим-устозгина 
ёшларни ҳар томонлама ривожланган шахслар қилиб тарбиялашга қодирдир. 
Устоз бўлиш учун, аввало, киши ўз ишининг мазмун ва моҳиятини билиши, уни 
шогирдлар билан ўртоқлашиш, иш моҳиятини ёшларга билдириш, ички ва шахслараро 
муносабатларда интизомлилик, оқкўнгиллилик, адолатлилик каби қатор сифатларга эга 
бўлиши лозим. Устоз – билимдон, ўз услубига, техникаси, стилига, тактикасига эга бўлган 
шахс сифатида, ушбу сифатларни шогирдларига ўтказа олиш, «таъсирлантириш» 
маҳоратига эга бўлиши лозим. 
Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, «Ёшларимизнинг 
мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё 
миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол 


177
топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини 
сафарбар этамиз». 
Буюк маъанавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим-тарбия 
тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари 
билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига чиқариш 
бугунги куннинг муҳим вазифаларидандир. 
Бўлажак ўқитувчининг мукаммал педагог даражасига кўтарилиши таълим-тарбия 
жараёнида амалга ошади ва ўқитувчи шахсининг баъзи бир хусусиятлари: педагогик 
кузатувчанлик, хотиранинг ҳозир жавоблиги, мустақил ва ижодий фикр юритиш услуби, 
нутқининг аниқлиги, тўғрилиги ва ифодалилиги диққатнинг юксак даражада ривожланган 
хусусиятлари, мақсадга интилувчанлик, ўз мақсади самарадорлигини олдиндан кўра билиш 
ва бошқалар шаклланади. 
Ҳозирги давримизда ҳар бир зиёли кишиларимизнинг мустақил фикрга эга бўлиши 
муҳим саналади. Айниқса, бўлажак ўқитувчилар мустақил фикрли, келажакка ишонч билан 
қарайдиган ва ўз фанининг билимдони бўлиши керак. Ана шундагина мустақил 
Ўзбекистонимиз гуркираб яшнайди, чунки давлатимиз келажаги ҳозирги ёш авлоднинг соф 
дунёқараши, ҳар бир фанни чуқур ўзлаштириши, янги-янги кашфиётлар қилиши, янги-янги 
ишлаб чиқариш корхоналарини очиши билан боғлиқдир. Буларнинг барча-барчасининг 
бунёдга келиши заминида ўқитувчиларнинг актив меҳнати ётади.
Психологияда инсон шахси билан боғлиқ тушунчалар ичида «Мен - концепция» 
тушунчаси алоҳида ўрин тутади. Бу тушунча шахснинг ўзи ҳақида бошқалар билан унинг 
муносабатини белгилаб берадиган тасаввурлар йиғиндисидан иборат, деб изоҳланади. 
Таълим-тарбия жараёнида «Мен - концепция» янада муҳим аҳамият касб этади, чунки 
педагог-ўқитувчи ўзи ҳақидаги тасаввурлардан келиб чиқиб ёшларга баҳо беради, уларга 
ўзи ўзлаштирган тажрибани узатади, сингдиради. 
Агар ўқитувчи ижобий «Мен - концепция»га эга бўлса, унда етарли шахсий 
эмоционал барқарорлик ва етуклик мавжуд бўлса, бундай ўқитувчининг ёшлар билан 
муносабати фақат ижобий тасаввурлар асосига қурилади, ўқитувчи ёшлардан ўзига 
нисбатан салбий муносабат кутмайди, чунки бундай ўқитувчида ўз-ўзини баҳолаш билан 
боғлиқ муаммо туғилмайди. Ўз-ўзидан маълумки, ўқитувчининг ижобий «Мен - 
концепция»си талаба шахси шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади, чунки инсон ёшидан 
қатъий назар ўз фаолиятини ижобий баҳолашга эҳтиёж сезади, бундай муносабат ва ибрат 
эса талабада ижобий характер хислатларини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. 
Талаба ёшларнинг келажакда юқори савияли, малакали мутахассис бўлиб етишиши, 
ихтисослик бўйича барқарор малакалар ва мустаҳкам билимлар эгаллаши келгуси «Мен» 
билан узвий боғлиқ равишда амалга ошади. Келажакда ўз соҳасининг маҳоратли кишиси, 
ташаббускор ва ташкилотчи шахс сифатида вояга етиши ўзларида кўп жиҳатдан улар 
томонидан танланган идеал касб эгаси фазилатларини қунт билан шакллантириб боришга 
боғлиқ. Бўлғуси мутахассиснинг тинимсиз изланиши унда динамик «Мен»ни таркиб 
топтира боради, ижобий ва сифат ўзгаришларини оқилона назорат қила олиши, тўғри 
баҳолай билиши бу жараённинг асосий мезони ҳисобланади. 
Биз ўз тадқиқотимизда бўлажак ўқитувчи шахсини ўрганиш мақсадида психологик 
тест ўтказдик ва қуйидагича натижаларга эга бўлдик. 
Мулоқотга мойиллик даражаси бўйича респондентлар берган жавобларининг 
таҳлили шуни кўрсатадики, талаба йигитлардан кўра қизларнинг очиқ кўнгилилиги, ўзини 
эркин тутиши, ёрқин эмоционаллиги, одамларга диққат-эътиборлиги билан ажралиб 
туриши 83 фоизни ташкил этди.
Эмоционал етуклик, кучли ирода, ҳаётга реалистик қараш, хотиржамлик, 
кайфиятнинг барқарорлиги кабилар талаба йигитларда кучлироқ намоён бўлиб, у 77 фоизни 
ташкил этди. Ҳиссий ҳолатидаги ўзгарувчанлик, эгилувчанлик, ҳаяжонланиш, нохушлик 
ҳолати билан боғлиқ кўринишлар 49 фоиз қизларда мавжуд эканлиги аниқланди. 


178
Ҳукмронликка интилиш билан боғлиқ давогарлик йигитларда 87 фоиз бўлиб, улар 
ўзига ишонади, фикрлаши мустақил, қаттиқ қўл, улар раҳбарларга одатда бўйсунмайди. 
Қизлар орасида ҳам деярли ҳар доим ҳукмронликни яхши кўрадиган, ўз қонунларини 
ўзгартирадиган ҳамда мустақил фикрлайдиган талабалар 73 фоизни ташкил этди.
Ҳар иккала жинс вакилларида ҳам мажбуриятни ҳис қилиш, ўзига талабчанлик, 
тиришқоқлик юқори бўлиб, улар жавобгарликни ўз бўйниларига олади, кўп нарсаларни 
режалаштиради ва вақтни бекорга ўтказмайди. 
Ижтимоий мардлик кўрсаткичлари қизларга нисбатан йигитларда устун бўлди. 83 
фоиз талаба йигитлар мард, тўла эркин, ижтимоий ботир, уддабурон эканликларини қайд 
этишди. Бундай сифатлар 65 фоиз қизларда ҳам мавжуд. Лекин талаба қизларнинг 35 фоизи 
уятчан ўзига ишонмайди, ўзини доимо четга олади, одатда ўзидан кўнгли тўлмаслигини ҳис 
қилади. Улар кўпчилик билан алоқада бўлишни, атрофида бўлаётган ҳодисаларга 
аралашишни маъқул кўрмайди. 
Ишонувчанлик даражалари талаба йигитлар ва қизларда бир-бирига яқин 
кўрсаткичларни берди. Уларнинг аксарияти рашк ва ҳасад қилишдан озод, қувноқ, 
зиддиятларга интилмайди, бошқалар ҳақида кўпроқ қайғуради, гуруҳларда яхши ишлайди. 
Талабалар ўртасида мустақил, ўзидан кўнгли тўқ, ўзининг шахсий қарорларини 
тавсия қиладиган, ўз йўлини тутишга мойил йигит - қизлар мавжудлиги уларнинг 
ўқитувчилик фаолиятини мустақил, ижодий изланишлар асосида юрита олиш 
имкониятига эга эканлигини кўрсатади.
Аксарият талаба ёшлар ўзини юқори даражада назорат қилади. Уларда умумий хулқ 
ва ўзининг иродавий ҳиссиётларини кучли назорат қилиш тенденцияси мавжуд.
Йигитларда зўриқиш, меъёрдан ортиқ фаоллик, сабрсизлик 57 фоизни кўрсатди.
Қизларда эса қониқиш ҳисси билан боғлиқ бўлган ҳолда зўриқиш сусайган. Лекин баъзи 
бир вазиятларда ҳаддан ташқари ўзидан қониқиш дангасаликка олиб келади. Ҳозирги кун 
ўқитувчиси аввало ижодкор бўлиши, машғулотга ижодий ёндашмоғи лозим.
Президентимиз Ш.Мирзиёев мамлакат равнақи кадрларнинг ҳаётга қай даражада 
тайёр эканлиги билан узвий боғлиқлигини ўз нутқларида таъкидлаб, ҳозирги замон таълим 
- тарбия жараёнларини тубдан ўзгартириш, собиқ авторитар педагогикадан воз кечиш ва 
ёшларни энг замонавий педагогик технологиялар асосида ўқитиш ҳамда тарбиялашга ўтиш 
вақти келганлигини, бунда барча устоз-педагоглар ўз фаолиятларида тубдан ўзгариш 
қилишлари давр талаби эканлиги кўрсатиб бердилар. 
Мустақил Ўзбекистонда ҳозирги вақтда ўқитувчилар ролини ошириш мақсадида бир 
мунча арзугилик ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Чунки, таълим системасини 
ривожлантирмай туриб, янги ҳаёт қуриш мумкин эмас. Ўқитувчи шахси хусусиятларининг 
муҳим томонини унинг маънавият ва сиёсий эътиқоди, дунёқараши ташкил қилади. 
Ўқитувчи ёшларда Ватанга, халқига, она-юртига, ўлкасига, муҳаббат, меҳнатсеварлик, 
инсонпарварлик, ҳалоллик, ростгўйлик, аҳлоқий поклик, камтарлик, хато ва камчиликларга 
нисбатан муросасизлик, дўстлик, ўртоқлик, қардошларга бирдамлик каби юксак аҳлоқий 
фазилатларни тарбиялайди. Бу аҳлоқий фазилатлар ёшларни ички эҳтиёжи бўлиб қолиши 
учун курашади. 

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish