124
бериш учун компетент ёндошув асосида клиник кўникмаларни ўқитиш принциплари
курсатилган
Аннотация
Бұл мақалада студенттерге клиникалық дағдыларды үйрету қағидалары
қарастырылады, бұл студенттерге шұғыл медициналық көмек көрсетуде қауіпсіз және
жоғары сапалы алғашқы көмек көрсету әдісін меңгеруге көмектеседі.
Annotation
This article examines the principles of teaching clinical skills through a competent
approach to help students learn and master the method of providing safe, high-quality first aid in
the field of emergency medical care
Ўзбекистонда Олий Тиббий таълимни такомиллаштириш - бу юқори ютуқларга
эришиш йўлидир.
Ўзбекистон Университетлари 2014-2020 йиллар Евроиттифоқ
дастурлари борасидаги таълим муассасаларида ҳамкорлик ҳамда таълим бериш тажриба
алмашинувларига қаратилган ва ёшларни ўқитиш, спорт ва таълим соҳасидаги янги лойиҳа
бўлиб ҳисобланган халкаро ташкилот «Erasmus+» лойиҳасининг ModeHEd –
«Университетларда
Соғлиқни
сақлаш
ҳақидаги
ўқув
фанларини
ўқитишни
модернизациялаш»да иштирок этишмоқда [1].
Ҳозирги вактда деярли барча ривожланган мамлакатлар ўқувчи/талаба ўқув
жараёнининг асосий марказидаги шахсга айланиши, ўқувчининг билим олиши педагог
изланувчиларнинг эътибор марказида бўлиши учун ўзларининг таълим тизимини ислоҳ
қилиш лозимлигини тушуниб етишди.
Замонавий олий таълим тизими янги ўқув дастурлари
инновацион педагогик
усулларнинг шакиллантириш, ўқитишнинг замонавий ахборот технологиялринин тадбиқ
этиш, талабалар, педагоглар ва илмий ходимлар мобиллиги ҳамда рақобатдошлигини
оширишни талаб қилади.
ModeHEd лойиҳаси соғликни сақлаш билан боғлиқ бўлган
(жисмоний тарбия институти, тиббиёт ва педагогик институти) тиббий ва нотиббий олий
таълим муассасаларининг ўқув дастурларини модернизациялашга қаратилган [2,5].
Олий таълим муассасалари битирувчиларини тайёрлаш сифатини ошириш ва
стандарт ва ностандарт (шошилинч) шароитларда лозим бўлган
шифокоргача тиббий
ёрдамни кўрсатиш кўникмаларини эгаллаш таълим тизимини ривожлантиришнинг шарти
бўлиб ҳисобланади. Бу йўналишни амалга ошириш ўқув клиник марказларини амалий
муолажаларни мустахкамлаш клиник кўникмаларни ва клиник қарорларни қабул қилиш
кўникмаларини такомиллаштириш учун замонавий жиҳозлар, фантомлар ва муляжлар
билан таъминлашни кўзда тутади
[3,4]
.
Ишнинг мақсади: шошилинч тиббий ёрдам соҳасида хавфсиз, юқори сифатли
шифокоргача хизмат кўрсатиш усулларини эгаллаш ва ўзлаштиришда ўқувчиларга ёрдам
бериш учун компетент ёндошув асосида клиник кўникмаларни ўқитиш.
Таълимнинг клиник ўқитишдан фарқли ўлароқ, келажакда мақсадга етишишга
йўналтирилган. У кундалик ҳаётда шошилинч ҳолатлар юз берганда лозим бўладиган
билим (ва кўникмалар) ларни беради. Таълим жараёни самарали бўлиши учун ўқитувчи
қуйидаги тамойилларга риоя қилиши лозим: ўқувчи ўқишга тайёр бўлганда,
назарий
билимларга эга бўлганда ва нимани ўқишни билганда ҳамда қандай амалий кўникмаларни
ўзлаштиришни олдиндан билганда ўқитиш самарали бўлади.
Ўқув жараёни қанчалик ҳаётга яқин бўлса, таълим олиш жараёни шунчалик самарали
бўлади.
Клиник кўникмалар амалий дарсларда ўқитилиб, фанни чуқурроқ ўзлаштириш
имконини беради. Амалий машғулотларни муваффақиятли ўтказиш учун услубий таъминот
бўлиши лозим. Бунда машғулотнинг мақсад ва вазифалари, кутилаётган натижалар асосий
босқичлар ва уларнинг мазмуни, давомийлиги билим ва кўникмааларни ўзлаштиришни
назорат қилиш усуллари ўз аксини топади. Ундан ташқари турди даражадаги тестлар,
125
вазиятли масалалар мажмуаси, талабалар мустақил тайёрланиши учун топшириқлар,
амалий кўникмаларни ўзлаштириш қадамлари (ўқув қўлланмалар), ёрдамчи материаллар ва
қўшимча адабиётлар ҳамда ўзлаштирилган кўникма ва маҳоратларни баҳолаш учун назорат
варақлари бўлиши лозим.
Амалий машғулотларни ўқитиш ягона дастурлари мавжуд бўлишига қарамасдан
талабаларни ўқитиш усул ва сифатлари ҳар хил педагогларда турли даражададир.
Амалий машғулотларни кейинги йиллар давомида қўлланиб келаётган бир қатор интерфаол
ўқитиш усулларини қўллаб ўтказиш мумкин, аммо ўқитишнинг олий масадига эришиш
учун педагог талабалар билан мулоқот кўникмаларига эга бўлиши ва ҳар
бир кейинги
машғулотларга турлича ёндошиши лозим.
Шундай қилиб, машғулотларда талабаларнинг дастлабки билим даражалари баҳолаб
борилади ҳамда давлат таълим стандартларига асосида яратилган талабаларнинг билим
даражасининг ишчи дастурлар талабларига мос билим кўникма ва маҳоратлар берилади.
Ўзлаштирилаётган кўникмаларнинг назарий жиҳатлари ҳамда қўллаш даражалари
муҳокама қилинади. Бу босқичда кўникмани тўғри бажариш учун педагог ўқитувчининг
кўникмани намойиш этиши, сўнг ҳар бир талабанинг педагог назоратида муляжларда
кўникмани қадамма-қадам машқ қилиши ҳамда назорат варақалари ёрдамида ўз ўзини
баҳолаш ва педагог томонидан баҳоланишига катта эътибор қаратилади. Ўзлаштирилаётган
кўникмани намойиш ва машқ қилиш тамойиллари:
тушунтириш, намойиш қилиш, машқ
қилиш, амалий кўникмани бажариш ўз-ўзини баҳолаш ва шундан сўнггина педагогнинг
конструктив баҳоси.
Муляжларда кўникмаларни намойиши вақтида педагог намойишни тўхтатиб асосий
масалаларни муҳокама қилиши мураккаб босқичларни такрорлаши учун вакт етарли бўлади
ва бу билан мижозга хавф туғдирмайди.
Самарали клиник намойишга эришиш учун «бутун-кисм-бутун» тамойиллигига риоя
қилиш лозим. Яъни намойиш этиш вақтида кўникмани тўлиқ бошидан охиригача кўрсатиб
бериш талабага муолажани тўлиқ кўриш имконини беради сўнг асосий қисмларига эътибор
қаратган ҳолатда қисмларга бўлиб ўрганиш мумкин. Намойиш вақтида талабаларга айнан
шу мураккаб қадамларни бажаришни тўлиқ тушунтириб уларга рағбатлантирувчи саволлар
бериб бориш лозим. Талабалар намойишни тўлиқ кўриши ва қадамларни тушуниши учун
етарли вақт ажратиши ҳамда жиҳозларни тўғри ва аниқ қўллаши керак. Талабаларнинг
кўникмаларини ўзлаштириш даражасини баҳолаш уларнинг материалларни ўзлаштириш
даражасини кўрсатибгина қолмай, балки таълим усулининг замонавий талабларга
мослигини кўрсатувчи педагог ва талаба ўртасидаги тескари алоқа занжири бўлиб
ҳисобланади.
Шундай қилиб, шошилинч тиббий ёрдам клиник кўникмаларни ўқитиш амалий
кўникмаларни мустаҳкамлаш учун лозим бўлган замонавий
таълим технологияларини
(замонавий стандартлар, фантомлар, муляжлар, педагог ва талабалар ўртасидаги мулоқот)
қўллаб, тўғри намойиш қилишни ўз ичига олади. Профессионал компетентликнинг муҳим
қисми бўлган клиник кўникмаларни эгаллаш ва клиник қарорларни қабул қилиш
кўникмаларини такомиллаштириш учун ишлаб чиқилган дастурлар шошилинч тиббий
ёрдам кўрсатиш билим ва кўникмалар даражасини оширади ва таълим жараёни сифатини
такомиллаштириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: