Атты халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференцияның жинағы в рамках проекта Erasmus+



Download 6,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/170
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#187342
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   170
Bog'liq
Materials of Final conference

Аннотация 
“Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” фани бўйича электрон ўқув 
қўлланма Erasmus+ дастурларининг ModeHEd лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, у 
ўзида дастурий таъминотни акс эттирган ҳолда, талабаларга текстдан ташқари, 
қўшимча равишда мультимедия материалларини тутади. Бу эса ўз навбатида талабалар 
билимларини баҳолаш учун интерактив блокдан, презентация ва видео материалларидан, 
ҳамда вазиятли масалаларни ташкил топгандир. 
Annotation 
Electronic textbook on the subject “Public Health and Management of Public Health” 
developed in the framework of the ModeHEd project of the Erasmus+ program is a software that 
allows students to demonstrate, in addition to text, teaching multimedia material containing also 
interactive blocks for checking knowledge, presentations, video materials, and situational tasks. 
Электрон дарслик тингловчиларнинг кўпроқ мустақил ишлашлари учун 
мўлжалланган дидактик функцияларни бажариш билан бир қаторда, ўқув жараёнига 
қўйилган барча талабларга жавоб беради. 
Электрон дарслик қуйидаги хусусиятларга эга бўлади: 
 Ўқув материалини мультимедиа яъни маълумот беришнинг визуал, гиперматн ва 
овоз каби шаклларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилиши; 
 Турли ўқув адабиётлари – дарслик, луғат, масалалар тўплами ва амалий-
лаборатория машғулотлари учун тегишли барча ўқув қўлланмаларининг бир жойда 
жамланиши; 
 Ўрганувчи ва ўргатувчи ўртасида ўзаро бевосита алоқа ўрнатилиши; 
 Ўқитувчининг ўқув жараёнини бошқариш ва назорат қилиш вазифаларининг 
маълум қисмини керакли ўқув воситалар зиммасига юклаш имконияти; 
 Тингловчи томонидан қабул қилинадиган маслаҳат, тушунтириш, маълумотни 
излаш бўйича мавол-жавоб ва билимни ўзлаштириш даражасини назорат қилиш тезкор 
услубига ўтиш имконияти; 
 Компьютер визуализацияси орқали ўрганилаётган обеъктнинг компьютердаги 
имитация моделларидан фойдаланиш; 
 Ўқув 
материалига 
нисбатан 
енгил 
ўзгартиришлар 
киритилиши 
ва 
такомиллаштириш имкониятларининг яратилиши; 


128
Шуниси эътиборга сазоворки, электрон дарсликларни таълим жараёнига тадбиқ 
этишда уларнинг педагогик томонларидан ташқари психологик ва гигиеник томонларини 
ҳам эътиборга олиш тингловчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ва уларнинг бу 
жараёнда фаол иштирок этишини таъминлайди. Электрон дарсликдан фойдаланиш 
жараёнида мультимедиа воситаларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 
Ҳозирги кунда барча таълим йўналишларида ўқитишнинг модул тизимига бир қатор 
педагогик-психологик қулайликларга эга бўлганлиги туфайли эҳтиёж ортиб бормоқда. 
Моделлаштириш бу танлаб олинган объект хусусиятларини иложи борича тўлиқ 
бошқа сатҳга ёки кўринишга кўчиришга айтилади. Шунингдек, объект тузилишини, 
хусусиятларини, ўзаро боғлиқликларини ҳамда вазифаларини, кўрсатувчи элементлар 
тизимига модел деб айталади. 
"Модулли ўқитиш" термини халқаро тушунча бўлиб, унинг биринчи маъноси
фаолият кўрсата оладиган ўзаро чамбарчас боғлиқ элементлардан иборат бўлган тугунни 
билдирса, иккинчидан эса, у тугалланган информация блоки сифатида тушунилади. 
Модулли ўқитиш асосан инсон бош мияси тўқималарининг модулли ташкил этилганлигига 
таянади. Инсон мияси ҳам модулли тугунлардан ташкил топган бўлиб, ахборотлар ана шу 
модулларда асоциациялашади. Модулли ўқитиш технологияси - функционал тизимлар, 
фикрлашнинг нейрофизиологик, педагогик ва психологик умумий назариялардан келиб 
чиқади. Бу соҳадаги изланишларга кўра, модулли тизим асосида тузилган инсон мияси 
ахборотни квант кўринишида (яъни кичик порциялар кўринишида) яшироқ кабул қилади.
Тиббий таълим ислоҳотлари Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш системасини ислоҳ 
қилиш давлат дас турига мувофиқ ҳолда олиб борилмоқда, бу ислоҳотлар ғарб моделларини 
жорий этишни кўзда тутади ҳамда “умумий амалиёт врачи” мутахассислигини жорий 
этишни тезлаштиришга, Республика соғлиқни сақлаш системаси бирламчи бўғинини 
мустаҳкамлашга қаратилган. 
Таълим ноанъанавий суратда, фаоллик билан, муайян муаммони назарда тутган ҳолда, 
ҳамда кўзланган мақсад ва вазифаларга мос методикаларни танлаб олиб борилса, ана 
шундагина умумий амалиёт врачини билимлар билан қуроллантириш, касб доирасида 
кўрсатилган малакаларга эга қилиш, врачга бемор билан, унинг қариндошлари ва яқинлари 
билан ишлашда мулоқот олиб бориш кўникмаларини сингдириш, тиббий ва ижтимоий 
муаммоларни ҳал қилишда мақсадга мувофиқ равишда иш тутишни ўргатиш мумкин. 
Ўқув жараёнида шакллантириладиган билим ва малакаларни талабалар нечоғлик 
мустаҳкам ўзлаштриб олганларини текшириш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси 
жамоасида олиб борилган кўп йиллик иш ва бунинг натижалари, шунингдек дарсларни 
қизиқарли, сермазмун қилиб, муҳими эса, - самарали қилиб ўтказиш иштиёқи, таълим 
методологиясини ўзлаштириш, алоҳида педагогик ахборот коммуникацион технологиялар 
услубларини жорий этиш, пировард натижада, талаба шахсиятини ривожлантиришга ва 
ўқув жараёнини оптималлаштиришга йўл очади. 
Ушбу методик тавсияномалар, тиббиёт соҳасини кўзда тутиб тузилган бўлишига 
қарамай, улардан турли педагогик жамоалар, асосий таълим хили ва иш тажрибасидан 
қатъий назар, фойдаланишлари мумкин, чунки улар ўқувчига истеъмолчилик позициясидан 
теран профессионализмга аста-секин ўтиб боришга ёрдам беради, талабаларда юксак 
билимлар орттиришга умр бўйи интилиш ҳиссини тарбиялайди. 

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish