Атты халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференцияның жинағы в рамках проекта Erasmus+



Download 6,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/170
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#187342
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   170
Bog'liq
Materials of Final conference

Эслаб қолиш пирамидаси
Ўқиш
Ўқиш - аудио материаллар
+
визуал намойиш
Аудио-видео намойиш ва дискуссион гурухлар
Иммитация ва реал жараёнда иштирок этиш
10-20%
30%
40%
50-70%
80-90%
Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, талабаларга ахборот материаллари фақатгина 
визуал ҳолда тақдим этилса ушбу ахборотнинг 40% талаба хотирасида сақлаб қолади. 
Агарда ушбу ахборот талабага қўшимча равишда аудио, видео, усулида нмайиш этилса 50-
70, иммитация, анимацион ҳолда мужассам тарзда тақдим этилса ушбу ахборот 80-90%гача 
талаба хотирасида сақланиб қолишига эришиш мумкин. 
Бугунги кунда таълим жараёнини мазмунли ташкил этиш учун технология, ахборот, 
компьютер, мультимедиа, интернет, масофали ўқитиш, ягона ахборот муҳити ва шунга 
ўхшаш 
ахборот-коммуникацион 
технологияларининг 
замонавий 
воситаларидан 
фойдаланиш ўзининг самарасини бермоқда. 
Мультимедиа - маълум бир мавзуда электрон программалардан фойдаланиб 
яратилган тасвирий маълумотлар мажмуаси бўлиб, у қўлланганида талабада барча 
маълумотларни қабул қилувчи аъзолар (кўз, қулоқ, мия) фаоллиги кузатилади. Бунда 
маълумотлар оддийдан мураккабга, кам миқдордан кўпга, оддий ёзувдан тасвириий 
маълумотларга, ҳаракатсиз фигуралардан ҳаракатли кўрсаткичларга қараб ошиб боради. 
Мультимедианинг қулайлиги шундаки, танланган мавзу бўйича тайёргарлиги 
бўлмаган талабада ҳам аниқ билим ва кўникмаларни ярата олади, ҳамда унутилган 
билимларни қайта тиклайди. Шулар билан бир қаторда маълумотларнинг узоқ муддат 
хотирада қолиши ва мустаҳкамланиши тасдиқланган. Бўлажак шифокорлар учун бундай 
маълумотларни хотирага ўчмас қилиб жойлаштириш усули бебаҳо ва долзарбдир. Шунинг 
учун тиббиёт олийгоҳларида ҳам амалий ҳам маъруза дарсларида мультимедиаларни 
қўллаш кенг йўлга қўйилган. Бироқ, амалиёт дарсларида қўлланиладиган мультимедиалар 
маъруза дарсларида қўлланиладиган мультимедиалардан кескин фарқ қилиши зарур, чунки 
маърузалардан мақсад: мавзунинг асосий қисмлари ҳақидаги умумий маълумотларни 
етказиш ва маълумотлар базасига тингловчини йўналтириш бўлса, амалиёт дарсларида 
мавзу майда қисмларга бўлиниб, чуқур ўрганилиши ва ўзлаштирилишини ўз олдига мақсад 
қилиб қўяди. Шунинг учун амалий дарсларда қўлланиладиган мультимедиалар узоқроқ 
вақтга мўлжалланган ҳамда расм, жадвал, схемалардан ташқари, видеотасвирлар, фильмлар 
билан бойитилган бўлиши мақсадга мувофиқдир. Мультимедиа воситалари асосида 
ўкувчиларга таълим бериш ва кадрларни кайта тайёрлашни йўлга қўйиш ҳозирги куннинг 
долзарб масаласидир. Мулътимедиа бу информатиканинг дастурий ва техникавий 
воситалари асосида аудио, видео матн, графика ва анимация эффектлари асосида ўқув 
материалларини ўқувчиларга етказиб беришни мужассамланган холдаги кўринишидир. 
Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, мультимедиа воситалари асосида ўқувчиларни ўқитиш икки 


140
баробар унумли ва вақтдан ютиш мумкин. Мультимедиа воситалари асосида билим олишда 
30%гача вақтни тежаш мумкин бўлиб, олинган билимлар эса хотирада узоқ муддат 
сақланиб колади. Мультимедиа воситалари асосида ўқувчиларни ўқитиш қуйидаги 
афзалликларга эга: 
а)берилаётган материалларни чуқурроқ ва мукаммалроқ ўзлаштириш имконияти бор; 
б)таълим олишнинг янги соатлари билан яқиндан алоқа қилиш иштиёқи янада ортади: 
в) таълим олиш вақтининг қисқариш натижасида, вақтни тежаш имкониятига 
эришиш; 
г)олинган билимлар киши хотирасида узоқ сақланиб, керак бўлганда амалиётда 
қўллаш имкониятига эришилади.
Демак, мультимедиалар тасаввур ва идрок асосида билимларни бойитиш ва 
мустахкамлаш усулидир деб хулоса қилиш мумкин.

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish