Атты халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференцияның жинағы в рамках проекта Erasmus+



Download 6,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/170
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#187342
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   170
Bog'liq
Materials of Final conference

 
 
Ёшга оид физиология дарсида камқонлик ҳақида 
Юнусов Мирзакарим Мирзахалилович 
ФарДУ, катта ўқитувчи б.ф.н. 
 
Микроэлементлар боланинг тўлақонли ривожланиши ва катта ёшдаги одамларнинг соғлом 
фаолият кўрсатиши учун хаётий зарур моддалар ҳисобланади. Ушбу моддаларнинг етишмаслиги 


62
ҳар биримизнинг соғлигимиз ва умуман олганда, бутун бир миллат фаровонлигида ўз аксини намоён 
этади. Кўпинча, «яширин очлик» муаммосига юзаки қаралади. Бу ҳам темир танқислиги 
камқонлиги, ҳам йод танқислиги холати (буқок), ҳам А витаминининг етишмаслиги кабилардир. 
Бироқ мана шу касалликларнинг ҳаммаси миллат саломатлигига умумий таъсир кўрсатишидан 
ташқари, узоққа борадиган ижтимоий-иқтисодий оқибатларга ҳам эга бўлиб, иш самарадорлигига, 
соғлиқни сақлашдаги харажатлар ва, умуман, мамлакатнинг иқтисодий ўсишига ҳам таъсир 
кўрсатади.
Агар инсон етарли миқдорда озиқ моддалар ва маданларга эга бўлмаса, бу албатта унинг 
саломатлигига, кайфиятига ва яқинлари билан муносабатларига ўз таъсирини кўрсатади.
Камқонлик – танада темир моддасининг етишмаслиги натижасида пайдо бўладиган хасталик 
ҳисобланади. Темир моддаси инсон организмининг ҳар бир хужайрасида мавжуд бўлиб, у организм 
бўйлаб кислород ташиб юришда жуда мухим рол ўйнайди. 
Болаларда, айниқса хомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларда темирга бўлган эхтиёж эркакларга 
нисбатан 3-5 марта юқори бўлади, шунинг учун камқонлик билан кўпроқ хомиладор аёллар ва 
болалар касалланишади.
Камқонликдан азият чекадиган болалар, одатда жисмоний ва ақлий ривожланиш борасида 
ўз тенгқурларидан орқада қоладилар, улар тез-тез хасталаниб, толиқиб туришлари, дарс тайёрлашни 
истамасликлари мумкин.
Агар аёл киши хомиладорлик пайтида камқонлик дардига йўлиқса, у вазни етарли бўлмаган 
заиф болани дунёга келтириши мумкин, бу эса кичкинтой учун хатарлидир. Айрим холларда 
камқонлик оналар ўлимига олиб келиши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, аниқлашича, дунёнинг 40% 
ахолиси камқонликдан азият чекар экан, шулардан 75% темир танқислиги туфайли юзага келар экан. 
Бизнинг Республикамизда хомиладор аёлларнинг 80%, туғиш ёшидаги аёлларнинг 60% ва 57% 
болалар камқонликдан азият чекади. 
Темир танқислиги ва темир танқислиги камқонлиги, фолат кислота
танқислиги бутун дунёда, шу жумладан Узбекистонда ҳам долзарб муаммо хисобланади. 
Жаҳон Банки маълумотларига кўра, камқонлик асоратлари оқибатида келтирилган зарарлар ҳар бир 
мамлакат йиллик миллий даромадининг 5%ни, касалликни олдини олишга қаратилган чора-
тадбирлар эса 0,3 % ни ташкил этади.
Темир танқислиги 2 ёшгача бўлган болаларда ақлий ривожланишни пасайтиради. Шунинг 
учун хомиладор, туғиш ёшидаги аёллар ва эмизикли оналар темир моддаси ва фолат кислоталари 
билан бойитилган ундан тайёрланган махсулотларни истеъмол қилишлари ниҳоятда муҳимдир. 
Одам қандай қилиб камқонлик билан касалланади? 
- танага етарли миқдорда озиқ-овқат билан темир моддаси тушмаса 
- танага тушган темир моддаси айрим ичак касалликлари туфайли яхши сўрилмаса 
- хомиладор ва кўкрак сути билан боқаётган аёлларда 
- чақалоққларга қўшимча овқат бериш даврида 
- тез ўсаётган кичик ёшдаги болаларда, айниқса гўдакларда, ўсмирларда (12-17 ёшлар) 
- туғишлар орасидаги давр 2-3 йилдан кам бўлиб, она организми етарлича тикланиб 
олмаганлиги 
- туғиш ёки хайз кўриш вақтида қон кетиши, ўсма-саратон ёки ошқозон-ичак яраси касаллиги 
сабабли кўп қон йўқотиши, гижжалар. 
Камқонлик жуда кам холларда одамнинг нобуд бўлишига олиб келади, бироқ, бу касаллик 
жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. 
Темир моддаси, деярли барча озиқ-овқат махсулотларида бўлади, аммо чой, шакар, сут, 
ёғларда бу модда бўлмайди. Чой организмда хайвон махсулотлари таркибидаги темир моддасининг 
5-40%, ўсимликлар таркибидаги эса 70-100% сўрилишига тўсқинлик қилади, шунинг учун чойни 30-
60 дақиқадан сўнг ичиш тавсия этилади. 3 ёшгача бўлган болаларга эса умуман чойни истеъмол 
қилиш ман этилади. Шуни ёдда тутиш керакки, овқат еганда чой ичилса ҳамма кўрилган 


63
чораларнинг фойдаси бўлмайди.Чой ўрнини шарбат, компот, қайнатилган сув ёки маданли сув 
босиши мумкин. 
Камқонликни олдини олиш қийин эмас. Бунинг учун темир моддасига бой бўлган овқатларни 
истеъмол қилсангиз кифоя. Улардаги темир моддасининг сўрилишини осонлаштириш учун С 
витаминга бой бўлган озиқ-овқатлар (сабзи, мева ва кўкатлар) билан биргаликда истеъмол қилиш 
керак.
Камқонликни олдини олиш мақсадида уч турдаги озиқ-овқат махсулотларини : 
- дуккаклилар (ловия, нўхат,мош) ва жўхори 
- гўшт ва балиқ махсулотлари 
- сабзавот, мева ва кўкатлар (янги узилган, қуритилган ёки консерваланган холда) истеъмол 
қилишга ҳаракат қилиш керак, ёки, хеч бўлмаганда уларнинг 2 турини: дуккаклилар ёки жўхори 
ташкил этиши керак Агар гўшт ва балиқ бўлмаса, сабзавот, мева ва кўкатларни дуккаклилар ва гуруч 
билан истеъмол қилиш зарур. Агар сабзавот, мева ва кўкатлар бўлмаса, гўшт ва балиқни дуккаклилар 
ва жўхори билан ейиш мумкин. Хуллас, хеч бўлмаганда икки турдаги озиқовқатларни: дуккаклилар 
ва жўхорини истеъмол қилиши зарур. 
Аёллар ва болалар – бизнинг асосий бойлигимиз ҳисобланадилар. Хомиладор ва эмизикли 
аёллар, ҳамда кичик ёшдаги болаларда камқонликни олдини олиш муҳим аҳамият касб этади. 
Хомиладор аёллар ҳар куни 70-80 грамм гўшт ёки 100 грамм балиқ, шунингдек тухум ва 
дуккаклиларни (ловия, нўхат, мош) истеъмол ўилиши керак. Агар гўшт ва балиқ бўлмаса ўрнига 
ловия, мош, нўхат, гуруч, жўхори, макарон махсулотлари ёки картошка ейиши мумкин, лекин 
уларни сабзавот ва мевалар билан истеъмол қилиш кераклигини унутмаслик зарур. 
Бола туғилгандан то 6 ойлик бўлгунга қадар фақат она сути билан боқинг. 
Чақалоқ ёки болага чой берманг, бу билан камқонлик ёки бошқа касалликлар пайдо бўлиш 
эҳтимолини камайтирган бўласиз. 
Олти ойлик бўлгандан кейин болага қўшимча овқатлар беришни бошлаш керак. Лекин, 
имкони борича, қўшимча овқатлантириш билан бирга болаларни икки ёшгача кўкрак сути билан 
ҳам боқишни тўхтатмаслик лозим. 
Хомиладор ва эмизикли аёллар, 6 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар шифокор кўрсатмаларига 
кўра ва унинг назорати остида таркибида темир моддаси бўлган препаратларни қабул қилишлари 
лозим. 
Сизда ёки оилангизнинг бирор-бир азосида қуйидаги белгилар кузатилса, шифокорга 
мурожаат этишингиз керак : 
-чарчоқлик, сустлик (бўшашганлик) 
-қувватсизлик 
-хансираш 
-бош айланиши 
-иштаханинг бўлмаслиги 
-там билишнинг ўзгариши, масалан, аччиқ ва шўр овқатларни ейишга хохиш пайдо бўлиши 
-рангнинг оқариши, айниқса кафтлар ва кўзнинг пастки қовоқларнинг ички қисмининг оқариши.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11 август 2005 йил ПФ-153 сонли «Унни 
бойитиш бўйича Миллий дастурини амалга ошириш чоралар тўғрисидаги» фармойиши чиқарилди. 
Осиё Тарақкиёт Банкининг молиявий ёрдамида 2002-2005 йилларда республиканинг 5 тажриба 
худудлари- Корақалпоғистон, Хоразм, Фарғона, Жиззах вилоятлари, Тошкент шаҳрида 14 йирик ун 
ишлаб чиқарувчи корхоналарида уннинг темир моддаси ва микронутриентлар билан бойитиши, яни, 
фортификация, саплементация йўлга қўйилди. 
Темир моддаси ва фолат кислотаси билан бойитилган ун биргина Корақнинг ўзида ҳар йили 
нафақат камқонликни, балки 5000 гача инсульт ва 25000 инфаркт холларини бартараф этар экан. 
Бойитилган нон қандай бўлади? Сиз ўйлагандай гўштли ёки ичига жизза солинган нон эмас. 
Бойитилган нон бойитилган ундан қилинган ноннинг ўзгинасидир. Унга витаминлар, темир 
моддаси, фолат кислотаси ва бошқа моддалар ҳам қўшилади. Аслида мана шуларнинг ҳаммаси 


64
буғдойда мавжуд бўлади, бироқ унга ишлов бериш жоида озиқавий моддаларнинг аксарият қисми 
йўқолиб кетади. Айнан шунинг учун ҳам бизнинг аёлларимиз ва болаларимиз соғ-саломат 
бўлишлари учун ушбу моддаларни унга қайтариш жуда муҳим ҳисобланади. Бу жараён ун ишлаб 
чиқариш корхонасида (тегирмонда) витаминлар ва темир моддасининг аралашмаси ун ишлаб 
чиқаришнинг якуний босқичида унга қўшилади ва хатто бир сиқим ундан ҳам барча озиқавий 
моддалар мавжуд бўлиши учун яхшилаб аралаштирилади.
Нон ёпишда ва тайёрлашда бойитилган ун 95%гача ўзининг моддаларини сақлаб қолади, ўз 
хусусиятларини йўқотмайди, шунингдек тамида ҳам хеч қандай ўзгаришлар бўлмайди. 
Ўзбекистонда асосан 1 - навли ун истеъмол қилинганлиги боис, айнан шу 1 - навли ун 
бойитилади. Мана шу тарзда, 1- навли ўзбек унидан тайёрланган нон бойитилган ҳисобланади. Бу 
биз севиб истеъмол қиладиган «бухонка» ва оби нондир. Демак, тайёрланган махсулотлар сизнинг 
саломатлигингиз учун фойдали ҳисобланади.
Қозоғистон уни ҳам бойитилган бўлиб, «Соғлом махсулотлар» белгисига эга. 
Жахондаги 189 мамлакатдан атиги 48 тасида ун бойитилар экан. Бугунги кунда Ўзбекистон ун 
бойитиладиган мамлакатлар сафидан жой олган. 
Нега айнан, айтайлик гурунч ёки картошка эмас, ун бойитилади? Ҳамма гап шундаки, нонни 
биз ҳар куни истеъмол қиламиз, демак, витаминлар ва темир моддасини организмимиз ҳар куни 
етарли миқдорда олади.
Айрим одамларда бошқача фикр ҳам туғилиши мумкин. Масалан, танасида темир моддаси 
етарли деб, яна қўшимча тарзда бойитилган ун маҳсулотлари билан темир моддасининг миқдорини 
ошириб юборишдан қўрқадилар. Бизнинг организмимиз шундай яратилганки, у саломатлик учун 
қанча керак бўлса, шунча миқдорда витаминларни олади. Бундан ташқари, сиз ва сизнинг оилангиз 
тўйимли махсулотлар билан овқатланган тақдирда ҳам, барибир сиз учун керак бўлган бойитилган 
ун таркибида мавжуд бўлган фолат кислотаси, В1 ва В2 каби витаминлар зарур бўлади. Шунинг 
учун бойитилган нон истеъмол қилиб, ўзингизни ва яқинларингизни касалликлардан ҳимоя қилинг.

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish