Атты халықаралық ғылыми-тәжірибелік конференцияның жинағы в рамках проекта Erasmus+



Download 6,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/170
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#187342
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   170
Bog'liq
Materials of Final conference

 
Соғлом боланинг асосий мироэлементларга булган 
кунлик эхтиёж куйидагича: 
№ Мироэлементлар 
Микдори мг;
1. 
Кальций 
1200мг 

Фосфор
1200мг 

Магний
320 мг 

Темир 
30мг 

Цинк(рух)
15 мг 

Йод
175мкг 
7. 
Селен
65 мкг 
Микроэлементлар орасида темир моддаси купрок ахамиятга эга, чунки у кизил кон 
таначаларини ишлаб чикаришда иштирок этади.Ҳомиладор аёллар овкатланиш рационига 
усимлик озукаларини киритиш авитаминоз ва ҳомиладорлик патологияларини олдини 
олишга ёрдам беради. Бу муаммони ечишда қовокнинг ахамияти жуда хам катта. Қовокнинг 
кимёвий таркиби углеводларга - глюкоза, фруктоза, сахароза, органик кислоталарга -т 
каротин, аскорбин, фолат, никотин кислотаси, витамин В
6
рибофлавин, тиамин, минерал 
моддаларга калий, темир, мис, фтор, рух, магний, кальций, фосфор, шунингдек оксил 
моддаларига жуда бой булиб, таркибидаги темир моддаси микдори билан сабзавотлар 
орасида -чемпион. Қовок таркибидаги мис миқдори бўйича кўпчилик сабзавот ва 
мевалардан устун туриб, гўштга якинлашади. Қовок таркибида гўшт ва бошқа 
махсулотларни ҳазм қилишга имкон яратадиган - моддалар алмашинуви жараёнини 
тезлаштирадиган витамин “Т” топилган.Витамин“Т”-қон ивиш тизимига таъсир килиб, 
тромбоцитларнинг ҳосил бўлишини таъминлайди.Шу сабабли қовок ҳомиладорлик 
давридаги камконликни ва гемофилияни даволашда катта ўринэгаллайди. Ҳомиладорлик 
даврида қовок энг фойдали сабзавотларнинг бири, унинг таркибида организмдаги 
токсинларни чиқарувчи пектин моддасига бой бўлганлиги сабабли ҳомиладорлик эрта 
токсикозларида кўлланилади. Қовок ҳазм қилишни фаол меъёрлаштиради, ичак 
фаолиятини яхшилаб, буйрак тўқималарини қўзгатмасдан, организмдаги ортиқча 
суюқликни чиқаради. Шу сабабдан ҳомиладорлар гипертензиясини олдини олишда ва 
даволашда ҳомиладор пархез рационига киритиши зарур.Шундай қилиб, қовок турли 
касалликларни олдини олишда ва даволашда, шунингдек келажак авлоднинг тўғри ва 
тўлақонли ривожланиши учун ҳомиладорлар комплекс овкатланишининг мухим
компонента ҳисобланади. 
ЖССТнинг маълумотларига кўра, йод танкислиги натижасида юзага келадиган 
касалликлар энг кўп учрайдиган касалликлар қаторига киради. Бизнинг мамлакатимизда 
йод танкислиги кузатилмайдиган ҳудудлар деярли йўқ. 60%га яқин аҳоли йод 
танқислигидан азият чекмоқда, 70%га яқин болаларда йод танқислиги белгилари 
кузатилмокда. Йод инсон саломатлиги учун сув ва ҳаводек зарур микроэлемент 
ҳисоблаиади. У қалқонсимон без томонидан ишлаб чиқариладиган гормонларнинг асосини 
ташкил этади.Бу гормонлар организмнинг ўсиши, ривожланиши хамда танадаги барча 
аъзоларнинг фаолиятлари учун мухимдир.Йод организмда ҳосил бўлмайди.У асосан озиқ - 
овқат маҳсулотлари орқали қабул қилинади. Лекин бизнинг тупрок ва сувимизда, унда 


31
етиштирилаётган мева - сабзавот, дон ва гўшт маҳсулотларида йод миқдори жуда кам 
бўлиб, инсоннинг кундалик эхтиёжини қондира олмайди. Уни етарли миқдорда қабул 
қилинмаслиги оқибатида йод танқислиги ҳолатлари юзага келади. Йод танқислиги қайси 
ёшда кузатилган бўлса, ўша ёшдаги усиш ва ривожланиш жараёнига ўз таъсирини 
курсатади. Шунинг учун одамнинг ёши қанча кичик бўлса, йод танқислиги шунчалик катта 
хавф солади.Одам учун йоднинг учта манбаи мавжуд: ер, ҳаво ва сув. Табиатда йод жуда 
ҳам нотекис тарқалган. Болаларнинг соғлом ривожланиши ва катталарнинг фаолияти учун 
олимлар томонидан йоднинг истемол қилиш меъёри аниқланган ва у қуйидагича: 
-120мкг -7 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўқувчилар учун
-150 мкг - 12 ёшдан ва катталар учун 
-200мкг -ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун. 
Ўсиш ва ривожланиш ҳисобига ҳомиладор аёлар, бола ва ўсмирларда йодга бўлган 
эҳтиёж бошқаларга нисбатан анча юқори бўлади. Айнан уларда йод танқислиги ҳолатлари 
купроқ қузатилиши ва турли ҳил асоратлар қолдириши билан хавфлидир. Йод танкислиги 
касалликлари ҳамма учун маълум бўлган жисмоний ва ақлий ривожланишлардан орқада 
қолиш ва репродуктив саломатликнинг бузилишигача бўлган кенг қамровли касалликларни
ўз ичига олади. Ҳомиладор аёлларда йод танқислиги ҳомиланинг тушишига, боланинг ўлик 
ҳамда ақлан заиф ва бошқа нуқсонлар билан туғилишига олиб келади. Йод танқислиги 
мавжуд оналардан туғилган болаларда ақлий ва жисмоний ривожланишдан орқада қолиш 
холатлари, қалқонсимон безнинг туғма етишмовчиликлари ва кретинизм касаллиги 
кузатилиши мумкин.
Кретинизм - йоднинг жуда оғир даражадаги етишмовчилиги билан боғлик бўлган туғма 
касаллик бўлиб, у паканалик, ғилайлик, карлик каби жисмоний нуқсонлар ва ақлий 
етишмовчилик билан намоён бўлади. Йод танқислиги кузатилаётган болаларда рухий ва 
жисмоний ривожланишнинг орқада қолиши, бўйнинг секин ўсиши, маълумотлар қабул 
қилишнинг қийинлашиши, ҳотира ва фикрлаш жараёнининг ёмонлашуви билан намоён 
бўлади. Бундай бола ва ўсмирларнинг умумий англаш фаолияти, дарсларни ўзлаштиришга 
бўлган қарашлари ва интилишлари сусаяди. Йод танқислиги оқибатида жинсий 
ривожланиш ҳам сусаяди. Йод танқислигини ўз вақтида олди олинмаса, кейинчалик 
фарзандли бўлишида муаммолар келтириб чиқариши мумкин.
Жиддий асоратларга олиб келувчи йод танқислиги ҳолатларининг олдини олиш 
мумкин. Бунинг учун мунтазам йодланган ош тузини истеъмол қилиш зарур. Туз эса - бу 
доимий ва оммавий истеъмол қилинадиган маҳсулотдир. 

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish