1 Озиқ -овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қарорлари
Бунда, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қарорлари (1990) озиқ-овқат маҳсулотининг барча аспектларини, яъни барча ҳайвонотнинг озуқа хом ашёси, фертилизациялар ва хўжаликларни, назорат қилиш учун киритилди. Бу актлар маҳсулот ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган шароитларнинг гигиеник ҳолатини, маҳсулотнинг барча сифатига ишонч ҳосил қилиш орқали инсон саломатлигини ҳимоя қилишни талаб қилади. Озиқ -овқат маҳсулотлари хавфсизлиги актлари корхоналарни лойиҳалаш, конструкцияси, жойланиши, жиҳозларининг ҳолатини ва бошқаларни ўз ичига олади. Хом ашё учун гигиеник текшириш зарурлиги (хом ашёни ҳоли) Амалиёт Кодидан бири бўлиб киритилган.
14. ЕИ нинг гигиеник кўрсатмалар
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигининг муаммоларини бартараф қилиш учун ва эркин савдога имконият яратиш учун (назорат узоқ бўлмаган чегараларда) амалга оширилади.
Назорат учун бирламчи жавобгарлик корхонанинг ўзига юклатилган, ваҳоланки текширувчи ходимлар уни муваффақиятли олиб борилаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
15. Нурланиш
Озиқ-овқат туфайли касалланишни, нурланишни қўллаш орқали ҳам назорат қилиш мумкин ва у масалан, озиқ-овқат маҳсулотини гамма-нурларга экспозициялашни, озиқ-овқат маҳсулотини нурлашда қўлланиладиган Со60 дан чиқадиган бошланғич нурни махсус ишлаб чиқарадиган, медицина маҳсулотларини стерилизациялаш ва радиоавтографияларни ўз ичига олади.
Ионлайдиган нурланиш турли хил патогенлар учун летал бўлади ва органолептик ўзгаришлар минимал бўлади. Радиациянинг ўтиши тез содир бўлади ва уни қадоқланган озиқ-овқат маҳсулоти учун қўллаш мумкин. Нурланиш давридаги озуқаларнинг йўқотилиши бошқа турдаги қайта ишлашда йўқотилишлардан ошмаслиги кўрсатилган.
Аммо хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти ҳосил қилиш усули сифатида ионловчи радиацияни ишлатиш тўғрисида жамоа норозилиги мавжуд. Нурлаш жараёнида, масалан хоссалари номаълум бўлган уникал радиолитик моддалар (URPs) учраши мумкин, аммо улар баъзи бир ҳолларда табиий учрайдиган бирикмаларга ўхшашлиги кўрсатилган. Нурлаш жараёнида барча микроорганизмларнинг четлаштирилиши кейинчалик тегишли микрофлора бўлмаслигидан патоген микроорганизмларни тез ўсишига имконият яратиб бериши ҳам мумкин.
Озиқ-овқат маҳсулоти биопарчаловчилар мавжудлигида ҳам нурланиши (аммо боғланган токсинлар ўзгармай қолиши) мумкин. Озиқ-овқат маҳсулоти нурланганлигини аниқлаш учун ҳозирча бирон бир восита мавжуд эмас.
Бир қатор давлатларда нурлашни чегараланган озиқ-овқат маҳсулоти учун қўллашади.
16. Хулосалар
Ривожланаётган давлатларда озиқ-овқат маҳсулоти орқали касалланиш, айниқса болалар ўртасидаги ошқозон-ичак касалликлари, асосий халқ муаммоси ҳисобланади. Ривожланаётган давлатларда озиқ-овқат маҳсулоти касалликларининг жуда кам қисми тарқалганлигининг қайд қилинганлигига қарамасдан, хавфли озиқ-овқат маҳсулоти ҳам маҳаллий, ҳам халқаро савдога таъсир қилиб, зарур бўлмаган ҳимоялаш ва бирлашиш учун сарф этиладиган харажатларни қопламаслига олиб келиши мумкин. Ҳисоблаш шуни кўрсатадики, масалан, 4 миллионга яқин 5 ёшгача бўлган болалар ҳар йили жигар касаллигидан ўлади ва 70% гача касаллик ривожланаётган давлатларда озиқ-овқат маҳсулоти дан пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |