Асосий воситаларнинг Ҳисоби


Харакатланувчан транспорт



Download 27,13 Kb.
bet2/6
Sana20.06.2022
Hajmi27,13 Kb.
#681353
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7 АСОСИЙ ВОСИТАЛАРнинг ҲИСОБИ

Харакатланувчан транспорт







1

Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби

8




2

Денгиз, дарё кемалари, балиқчилик саноати кемалари




3

Ҳаво транспорти




4

Автомобиль транспортининг ҳаракатдаги таркиби

20




5

Енгил автомобиллар




6

Саноат тракторлари




7

Коммунал транспорт

10




8

Махсус вахта вагонлари




9

Бошқа транспорт воситалари

20

VI




Компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари

20

VII




Бошқа гуруҳларга киритилмаган қатъий белгиланган активлар







1

Кўп йиллик дарахтлар

10




2

Бошқалар

15

Бир маромли (тўғри чизиқли) усул деб тугатиш қиймати айрилган асосий воситалар объекти қийматини даврлар бўйича фойдаланиш муддати давомида тенг нисбатда ҳисоблаш усулига айтилади. Амортизация меъёри ўзгармайди.
Амортизация суммаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Бошланғич – Тугатиш
қиймати қиймати Йиллик
___________________________ = амортизация
Тахмин қилинган суммаси
фойдаланиш
даврлари сони

Тугатиш қиймати аҳамиятга молик суммани ташкил этмаса, уни ҳисобга олмаса ҳам бўлади.


Мисол. Компьютер қиймати 500 минг сўм, тугатиш қиймати 30 000 сўм, хизмат муддати 5 йил. Тўғри чизиқли усулга мувофиқ мазкур мисолда ҳар йилги амортизация 100 : 5 = 20% ни ёки 94 минг сўмни ташкил этади (500 000 - 30 000) : 5 = 94 000 сўм.
5 йил давомида амортизация ҳисоблашни қуйидагича акс эттириш мумкин:




Бошланғич қиймат

Йиллик эскириш суммаси

Жамғарилган эскириш

Баланс қиймати

Биринчи йилнинг оҳири

500 000

94 000

94 000

406 000

Иккинчи йилнинг оҳири

500 000

94 000

188 000

312 000

Учинчи йилнинг оҳири

500 000

94 000

282 000

218 000

Тўртинчи йилнинг оҳири

500 000

94 000

376 000

124 000

Бешинчи йилнинг оҳири

500 000

94 000

470 000

30 000

Бинобарин, амортизация ҳисоблашнинг берилган усулида унинг суммаси фойдаланиш муддати давомида бир ҳил бўлади, жамғарилган эскириш бир текисда ошиб боради, қолдиқ қиймати эса, баҳоланган тугатиш қийматига етгунча – бир текисда камайиб боради.


Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб чиқариш) усули ҳар йилда асосий воситаларнинг бажарган ишини ҳисобга олишга асосланган.
Мазкур усул бўйича ҳар йиллик эскириш миқдорини ҳисоб-китоб қилиш учун бутун фойдаланиш муддатидаги умумий баҳоланган жами бажариладиган иш ҳажмини ва муайян йилдаги бажарилган иш ҳажмини билиш лозим. Ишлаб чиқариш сифатида ишлаб чиқарилган маҳсулот, ишланган соатлар миқдори ва ҳоказолар олиниши мумкин.
Амортизация мейёри қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:


Бошланғич – Тугатиш
қиймати қиймати
____________________________ = Амортизация меъёри
Мўлжалланган ишлар ҳажми

Юқорида қайд этилган компьютернинг 5 йил муддатда ишлаш ресурси 6500 соат деб тахмин қиламиз. Компьютер биринчи йилда – 2 000 соат, иккинчи йилда – 1 500 соат, учинчи йилда – 1 200 соат, тўртинчи йилда – 1 000 соат, бешинчи йилда - 800 соат ишлатилган.


Бинобарин, амортизация меъёри қуйидагини ташкил этади: (500 000 – 30 000) : 6 500 = 72,307 сўм/соат.
Амортизацияни ҳисоблашни қуйидагича акс эттириш мумкин:


Бошланғич қиймат

Йиллик эскириш суммаси

Жамғарилган эскириш

Баланс қиймати

Биринчи йилнинг оҳири

500 000




2 000 х 72,307 = 144 615

144 615

355 385

Иккинчи йилнинг оҳири

500 000

1 500 х 72,307 = 108 461

253 076

246 924

Учинчи йилнинг оҳири

500 000

1 200 х 72,307 = 86 770

339 846

160 154

Тўртинчи йилнинг оҳири

500 000

1 000 х 72,307 = 72 308

412 154

87 846

Бешинчи йилнинг оҳири

500 000

800 х 72,307 = 57 846

470 000

30 000

Бажарилган иш ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни ҳисоблаш усули объектдан фойдаланиш муддатининг физик сабаблар билан чекланганлиги ҳамда мазкур активнинг хўжалик фаолияти ҳажми йилма-йил ўзгариб бориши ҳолларида қўлланилади.
Камайиб борувчи қолдиқ усули активнинг фойдали ҳизмат муддати давомида амортизация суммасининг камайиб боришини англатади. Ушбу усулда эскириш меъёри асосий воситаларнинг қолдиқ қийматига кўпайтирилади. Одатда, бу усулда амортизация меъёри икки бараварга оширилади.
Мисолга мувофиқ, агар 5 йиллик ҳизмат муддатида меъёр 20% (100 : 5)ни ташкил этса, қолдиқни камайтириш усулида меъёр 40% (20% х 2 = 40%)ни ташкил этади. Ушбу белгиланган ставка (40%) ҳар йилнинг оҳирида асосий воситаларнинг қолдиқ қийматига нисбатан олинади.
Қолдиқни камайтириш усулида амортизацияни ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:




Бошланғич қиймат

Йиллик эскириш суммаси

Жамғарилган эскириш

Баланс қиймати

Биринчи йилнинг оҳири

500 000




40% х 500 000 = 200 000

200 000

300 000

Иккинчи йилнинг оҳири

500 000

40% х 300 000 = 120 000

320 000

180 000

Учинчи йилнинг оҳири

500 000

40% х 180 000 = 72 000

392 000

108 000

Тўртинчи йилнинг оҳири

500 000

40% х 108 000 = 43 200

435 200

64 800

Бешинчи йилнинг оҳири

500 000

64 800 – 30 000 = 34 800

470 000

30 000

Юқорида келтирилган мисолдан кўриниб турибдики, биринчи йилда амортизация ажратмалари тугатиш қиймати айирилмаган тўлиқ бошланғич қиймат, яъни 500 000 сўм асосида аниқланди. Фойдаланиш муддатининг оҳирги йилида амортизацияни ҳисоблаш учун қўлланадиган ҳисоб-китоб шакли ўзгартирилади, чунки олдиндан баҳоланган ва мўлжалланган асосий воситаларни тугатиш қийматини ҳисобдан чиқаришга олиб келадиган миқдорда амортизацияни ҳисоблаш мумкин эмас. Шунинг учун оҳирги йилда ҳисоб-китоб бўйича белгиланган 25,92 минг сўм (64 800 х 40%) ўрнига амортизация 34,8 минг сўм миқдорида белгиланади. Бинобарин, оҳирги йилнинг якунида асосий воситаларнинг қиймати 30 минг сўмгача камайтирилган ва тугатиш қийматига тенг.

Download 27,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish