Таянч иборалар:
Халқаро иқтисодий ташкилотлар, ташкилотлар таснифи, Бирлашган
миллатлар ташкилоти, Бутунжаҳон савдо ташкилоти, халқаро ташкилотларнинг иқтисодий
роли.
Бобнинг қисқача хулосаси:
153
Жаҳон иқтисодиётида халқаро ташкилотларнинг ўрни жуда муҳим саналади. Чунки
улар ўзлари таркибида турли гуруҳ ва давлатларни бирлаштира экан умумий мақсадларни
кўзлаган ҳолда ҳаракатланиш имконини беради. Шунингдек халқаро ташкилотлар жаҳон
хўжалигини ҳамкорликда тартибга солиш ва мувофиқлаштиришга хизмат қилади. Ҳозирда
дуёда сезиларли мавқега эга бўлган 100 дан ортиқ халқаро ташкилотлар мавжудбўлиб,
улардан асосийлари сифатида БМТ тизимидаги халқаро ташкилотлар, Бутунжаҳон савдо
ташкилоти, йирик халқаро банк ва молиявий ташкилотлар (ХВФ, ЖБ, ЕТТБ, ОТБ, ИТБ)
ҳамда нодавлат ва ноҳукумат ташкилотларни келтириш мумкин.
Назорат учун саволлар:
1.
Халқаро иқтисодий ташкилотлар қандай таснифланади?
2.
БМТ ва БМТ тизимидаги ташкилотларнинг жаҳон хўжалигидаги роли қандай?
3.
Халқаро ҳудудий ташкилотлар ва уларнинг функционал вазифалари нималардан
иборат?
4.
ЖСТга аъзо бўлиш босқичларини характерлаб беринг.
12-боб. Жаҳон хўжалигининг глобаллашув
жараёнларида Ўзбекистоннинг иштироки
§ 12.1. Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ва имкониятлари
Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётган мамлакатлар қаторидан мустаҳкам
ўрин эгалламоқда. Зеро, юртимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар жаҳон
ҳамжамияти томонидан тараққиётнинг “ўзбек модели” самаралари сифатида эътироф
қилинаяпти.
Иқтисодиётимизнинг бу қадар равнақ топиши ва ишлаб чиқарувчиларининг дунё
мамлакатлари ишбилармонлари билан ҳамкорлиги мустаҳкамланаётган бир шароитда
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 2005
йилдан буён ўтказиб келинаётган Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик XII Халқаро ярмаркаси
12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтди.
XII Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасига 40 дан зиёд давлатдан
ташриф буюрган таниқли мутахассислар, олимлар, енгил саноат соҳасидаги йирик
корхоналар ҳамда савдо компаниялари вакиллари юртимиз пахта толаси сифатига жуда
юқори баҳо бердилар. Мазкур нуфузли тадбирда 550 минг тонна ўзбек пахта толаси ва
умумий қиймати 1 миллиард 322 миллион АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотлари
савдоси бўйича шартномалар имзолангани ана шундай эътирофларнинг амалий тасдиғидир.
Ўз навбатида, бу ўзбек пахта толаси ҳамда у асосида тайёрланган қўшимча қийматга эга
маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги мавқеи юксалиб, рақобатдошлиги таъминланаётганидан
дарак беради.
Ўзбекистонда экспорт ҳажмининг йил сайин ортиб бораётгани бежис эмас, албатта. Бу
энг аввало, оқилона сиёсат юритилиб, барчага тенг имконият яратиб берилаётгани самараси
ҳисобланади. Чиндан ҳам, табийлиги билан ном қозонган маҳсулотларни сотиб олишда ҳеч
қандай чеклов қўйилмаган. Қолаверса, уни ҳеч бир воситачиларсиз, тўғридан-тўғри харид
қилиш, узоқ муддатли келишувларга эришиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Шу боис,
тўқимачилик саноати тараққий этаётган мамлакатлар дунё пахта бозорида савдолар
фаоллашган бир пайтда юртимиз томон ошиқадилар. Мақсад битта: у ҳам бўлса, ўзбек
толасидан кўпроқ сотиб олиш.
Хорижий компания ва фирмалар вакилларининг савдога қўйилаётган толаларнинг
сифат кўрсаткичлари ниҳоятда юқори эканлигини эътироф этишяпти. Ранги тиниқ, тоза,
чўзилувчанлиги талаб даражасида. Улардан тайёрланган маҳсулот ҳар қандай рақобатга
бемалол дош беради.
154
Таъкидлаш керакки, XII Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси
қатнашчилари нафақат форум давомида ташкил қилинган анжуманлар, давра суҳбатлари,
биржа савдоларида иштирок этиш, балки тўқимачилик ҳамда енгил саноатимз ютуқлари
билан яқиндан танишишга муяссар бўлдилар. Пахта хом ашёсини бирламчи қайта ишлаш,
толани сифатли сақлаш, харидорларга белгиланган муддатларда етказиб бериш хизмати,
калава ип, тўқимачилик маҳсулотлари ва тайёр кийим-кечаклар тайёрлаш жараёнларини
билан ҳам танишдилар.
Жаҳон бозорига харидоргир маҳсулот чиқариш мақсадида мавжуд пахта тозалаш
корхоналари тубдан модернизация қилинмоқда. Шу жумладан, “Ўзбекистон пахта тозалаш
заводи” акциядорлик жамиятида кейинги йилларда яна шундай лойиҳалар амалга оширилиб,
цехлар энг сўнгги русумдаги технологик линиялар билан жиҳозланди.
Соҳада ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан яна бири,
бу-юқори сифатли толани ўзимизда чуқур қайта ишлаб, хорижга қўшимча қийматга эга
товарлар чиқариш. Шу йўналишда ҳаётга татбиқ қилинаётган лойиҳалар самараси ўлароқ,
ҳозирги кунга келиб, заминимизда етиштирилаётган пахта хом ашёсини қайта ишлаш ҳажми
истиқлолнинг дастлабки йилларидагига нисбатан 7 баробар ортиб, 50 фоизга етказилди.
Бунда чет эллик сармоядорлар иштирокида замонавий ускуналар билан жиҳозланган кўплаб
тўқувчилик ҳамда тикувчилик корхоналари фаолияти йўлга қўйилаётгани муҳим омил
бўлаётир.
Дарҳақиқат, 25 йиллик мустақил тараққиётимиз даврида енгил саноатимизда 2,5
миллиард АҚШ долларидан ортиқ хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, 200 дан зиёд
лойиҳалар амалга оширилди. Улар Буюк Британия, Германия, Швейцария, Италия, Жанубий
Корея, Япония, Сингапур, Ҳиндистон каби давлатлар инвесторлари билан биргаликда рўёбга
чиқарилгани Ўзбекистоннинг ишончли иқтисодий ҳамкор сифатида тан олинганининг
амалий тасдиғидир.
Ярмарка қатнашчилари ташриф буюрган “UZTEX Chirchik” Ўзбекистон Швейцария
қўшма корхонаси ана шундай илғор субъектларидан бири ҳисобланади. Бу корхона
Германия, Швейцария, Италия сингари давлатларнинг энг сўнгги русумдаги ускуна ва
дастгоҳлари билан жиҳозланган. Улар ёрдамида хом ашёни чуқур ҳамда тизимли қайта
ишлаш йўлга қўйилган. 1000 кишилик бу жамоа томонидан чет эллик буюртмачиларга
йилига 80 миллион АҚШ долларлик тайёр ва яримтайёр маҳсулотлар етказиб бериляпти.
Илгари хорижга, асосан, болалар ҳамда катталар либослари, бўялган ва бўялмаган калава ип
ҳамда мато сотилган бўлса, жорий йилдан эътиборан улар қаторига пахмоқ мато сочиқ
маҳсулотлари ҳам қўшилди.
Юртимизда тўқимачилик саноатида ижобий маънода “портлаш эффекти”
кузатилаяпти. Пахта толасини чуқур қайта ишлаш ва тизимли равишда маҳсулотлар
тайёрлаш йўлга қўйилган. Ҳар йили амалга ошириладиган юзлаб йирик лойиҳаларни
инобатга оладиган бўлсак, яқин келажакда тўқимачилик маҳсулотлари экспорти янада
ортиши аниқ.
Экспертларнинг фикрича, мамлакатимиз билан ҳамкорлик қилиш истагини
билдирувчи компаниялар кўпайишида толани сифатли сақлаш, харидорларга ўз вақтида
етказиб бериш бўйича кенг тармоқли ҳамда ишончли инфратузилма яратилгани муҳим
омиллардан бири бўлмоқда.
Бугунги кунда юртимизда 21 ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминали
самарали фаолият юритяпти. Уларда маҳсулотни сақлаш ва жўнатишдан ташқари, кўплаб
қўшимча хизмат кўрсатиш ҳам йўлга қўйилгани ишлаб чиқарувчи ҳамда харидор ўртасида
олди-сотди муносабатларини замон талаблари асосида ташкил этиш имконини бераётир.
Тошкент шаҳрида жойлашган “Тошкент-Тола” терминали республикадаги энг йирик
пахта терминалларидан бири ҳисобланади. Унга қарашли омборларга 45 минг тоннадан
кўпроқ тола сиғиши, унинг бир қисми эркин омбор тизимига ўтказилгани эътиборга
моликдир. Бундан ташқари, терминалда яратилган яна бир қулайлик шундаки, тола экспорти
билан боғлиқ ҳужжатларни шу ернинг ўзида бир соат ичида расмийлаштириш мумкин.
155
Бунинг учун Ўзбекистон “Сифат” пахта толасини сертификатлаш марказининг
лабараторияси, божхона, давлат карантин назорати пункти хизматлари ташкил этилган.
Жаҳон пахта бозорининг бу йилги Тошкент форумида ўзбекистонлик ишлаб
чиқарувчилар ҳамда хорижий харидорлар ўртасида нафақат савдо-иқтисодий алоқаларни
мустаҳкамлаш, балки янги ҳамкорлар топиш, тармоққа хорижий инвестицияларни кенг жалб
этиш имкониятини беради.
Ўзбекистонни иқтисодий салоҳияти анъанавий тарзда ташкил этилаётган Халқаро
саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида ҳам яққол намоён бўлмоқда.
Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини таркибий ўзгартириш, саноат корхоналарини
модернизациялаш, ишлаб чиқаришга инновацион лойиҳаларни жалб этиш баробарида,
иқтисодий барқарорлик ва халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлашга ҳам хизмат
қилаётгани айниқса, диққатга сазовор. Гап шундаки, ўтган вақт мобайнида саноатчиларнинг
ўзига хос иқтисодий форумига айланган ярмарка корхоналарга маҳсулотларини кенгроқ
намойиш этиш, янги ҳамкорлар топиш, келгуси йил учун буюртмалар портфелини
шакллантириш, қўшимча шартномалар имзолаш учун қулай шарт-шароитлар яратаяпти.
Маълумки, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ҳар йили икки босқичда
ўтказилади.
Биринчи босқич йилнинг дастлабки ярмида ташкил этилиб, у республиканинг барча
ҳудудини қамраб олади. Унинг доирасида жорий йил учун шартномалар тузилиб, келгуси
йилга мўлжалланган янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича келишувларга
эришилади.
Иккинчи босқичда эса хўжалик келишувлари ҳамда экспорт шартномалари имзоланиб,
навбатдаги йил учун буюртмалар шакллантирилади. Бу халқаро саноат анжумани нафақат
ҳудудлар ва тармоқлар ичида, балки тармоқлараро ҳамда ташқи алоқаларни шакллантириш,
ишлаб чиқаришга хориж инвестициясини фаол жалб этиш, янги ҳамкорлар иштирокида
импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлашни ўзлаштириш учун қулай ишбилармонлик
муҳитини таъминлаб беради.
Шунингдек, ярмарка доирасида долзарб мавзуларда семинарлар, турли тақдимотлар
ўтказилмоқдаки, бу ҳам қатнашчиларга иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари ютуқлари билан
яқиндан танишиш, йирик саноат корхоналарининг илғор тажрибаларини ўрганиш имконини
яратаётир. Шу боис унда иштирок этувчилар сони йил сайин кўпайиб бораяпти. Масалан,
2007 йилги ярмаркада 224 та маҳаллий ва 50 та хорижий саноат корхонаси вакиллари
қатнашган бўлса, 2015 йилга келиб уларнинг сони мутаносиб равишда 20131 ҳамда 1300
тани ташкил этди. Чет элликлар орасида Россия, Қозоғистон, Хитой, Афғонистон,
Швейцария, Буюк Британия, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Германия, Украина, Польша,
Озарбайжон, Франция, Япония, Сингапур ва бошқа мамлакатлар саноатчилари айниқса,
фаоллик кўрсатмоқда. Умуман олганда, ўтган тўққиз йил мобайнида иштирокчилар сони 9
баробар ўсди. Пировардида биргина ўтган йилги ярмаркада саноат кооперацияси бўйича
11,8 триллион сўмлик шартномалар тузилди. Маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича
имзоланган шартномалар ҳажми 8,3 миллиард АҚШ долларига етди. Кўриниб турибдики,
ҳар икки йўналишда сезиларли даражада ўсиш бор.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 мартдаги “2016 йилда
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг март-июнь ойларида
ҳудудларда ана шундай тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилди. Ушбу ҳудудий
ярмаркаларда 5500 дан зиёд корхона ҳамда ташкилотлар қатнашди, улар томонидан 22
мингдан зиёд маҳсулот турлари намойиш қилинди ва 1 триллион сўмлик ҳамда 242 миллион
АҚШ долларилик келишувларга эришилди.
X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида металлургия, кимё, нефть-
кимё, қурилиш, озиқ-овқат, фармацевтика, автомобилсозлик, енгил саноат вакиллари жам
бўлиб, ўзларининг замонавий маҳсулот ҳамда хизматларини тўртта павильон, иккита атриум
ва конференция зали, учта очиқ майдонда кенг намойиш қилдилар.
156
Бундан ташқари, ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга янада қулайлик яратиш
мақсадида махсус каталог ҳам чоп этилди. Унда 2200 дан зиёд саноат корхоналари ҳақида
батафсил маълумот жамланган.
Шундай қилиб ўтказилаёган Халқаро ярмаркаларда Ўзбекистонни иқтисодий
салоҳияти бутун жаҳонга намойиш этилаяпти, Миллий иқтисодиётимизни янада
ривожланишига ижобий таъсир кўрсатаяпти.Ҳозирги вақтда Ўзбекистон МДҲнинг бир неча
йирик шаҳарлари ва жаҳоннинг 20та давлати:АҚШ, Германия, Буюк Британия, Швейцария,
Ҳиндистон, Туркия, Саудия Арабистони, Исроил, Жанубий Корея, Сингапур ва бошқа
давлатлар билан бевосита хаво йўллари орқали боғланган.
Мавжуд
транспорт
ва
телекоммуникацион
тармокларнинг
ривожланиши,
Ўзбекистоннинг дунё микёсидаги нуфузини оширмокда ва унинг халқаро алоқаларини янада
кучайтирмокда.
Саёҳатни ривожлантириш учун имкониятларимиз жуда катта. Республика ҳудудида 4
мингдан ортиқ меъморлик ёдгорликлари мавжуд. Уларнинг кўпларини ЮНЕСКО ўз
муҳофазасига олган.
Ўзбекистоннинг халқаро бозорга мустақил суръатда чиқиши ва дунё хўжалигига
интеграциялашуви шароитларида унинг бошланғич иқтисодий салоҳияти жаҳон хўжалигига
самарали қўшилиш истиқболларига умид қилиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |