Асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади


-rasm. ОТБ томонидан Ўзбекистон Республикасига ажратлган кредитларнинг сохавий



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/143
Sana29.11.2022
Hajmi2,81 Mb.
#875164
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   143
Bog'liq
ЖИ ва ХИМ дарслик

12.3.4-rasm. ОТБ томонидан Ўзбекистон Республикасига ажратлган кредитларнинг сохавий 
таркиби. (2018-йил 1-январ холатига)
ОТБ 
Директорлар 
кенгаши 
томонидан 
Ўзбекистонда 
кичик 
бизнес 
ва 
микромолиялашни ривожлантириш учун 3 та лойиҳа маъқулланган. 2003-йилда ОТБ Молия 
вазирлигига икки компонентдан ташкил топган биринчи лойиҳа доирасида 20 млн. АҚШ 
доллар миқдорида қарз берди. Биринчи компонент бўйича кичик бизнес лойиҳаларини қайта 
молиялаштиришга 3 та тижорат банки, жумладан, Агробанк - 10,3 млн, Асака банки – 6,5 
млн. ва Ипак Йўли банки 1,3 млн. доллар кредит ажратди. Иккинчи компонент бўйича ОТБ 
томонидан кредит уюшмалари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини 


172 
такомиллаштириш ва институционал мустаҳкамлаш бўйича техник ёрдам кўрсатилди. 
Кичик бизнес субъэктларини молиялаштириш ва техник ёрдам кўрсатиш 
компонентларини ўз ичига олган “Кичик бизнес ва микромолиялаштириш бўйича иккинчи 
лойиҳа”ни ОТБ томонидан молиялаштириш мақсадида 2010-йилда Ўзбекистон Республикаси 
Ҳукумати ва ОТБ ўртасида келишув Меморандуми имзоланди. Лойиҳани амалга ошириш 
жараёнида кичик бизнесни қайта молиялаштириш учун “Агробанк”га – 20 млн. АҚШ 
доллари, “Ҳамкорбанк”га – 20 млн. АҚШ доллари, “Ипак Йўли банки”га – 10 млн. АҚШ 
доллари миқдорида кредит линиялари очилди. 2013-йил октябр ойида ОТБ томонидан 
Ўзбекистон Республикасига “Кичик бизнесни ривожлантириш ва микромолиялаштириш. 
Фаза 3” лойиҳасини амалга оширишга 50 млн. АҚШ доллар миқдорида кредит ҳамда 
тижорат банкларининг салоҳиятини ошириш ва қишлоқ жойларда тадбиркорликни 
ривожлантириш бўйича техник кўмак бериш учун 500 минг АҚШ доллари миқдорида грант 
ажратилиши маъқулланди.
“Кичик бизнесни ривожлантириш ва микромолиялаштириш. Фаза 3” лойиҳасини 
амалга ошириш доирасида қўшма молиялаштириш лойиҳада қатнашувчи ОАКБ 
“Ҳамкорбанк” ва ОАИКБ “Ипак Йўли банк”лари маблағлари ҳисобига 50 млн. АҚШ доллари 
миқдорида ҳамда субқарздорларнинг ўз капитал маблағлари ҳисобига 33,3 млн. АҚШ доллар 
миқдорида амалга оширилмоқда. Молия соҳасининг фаолияти самарадорлигини ошириш 
мақсадида 2007-йили ОТБ Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 
“Давлат молиясини ислоҳ қилиш” лойиҳасини амалга ошириш учун 20,7 млн. АҚШ доллари 
миқдорида қарз берилиши ҳамда техник кўмаклашиш учун 0,6 млн. АҚШ доллар миқдорида 
грант ажратилишини маъқуллади.
“Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш” кўптраншлик лойиҳаси 
ОТБнинг молия секторидаги йирик лойиҳаларидан биридир. Умумий қиймати 500 млн. 
АҚШ доллари, шу жумладан, 1,0 млн. АҚШ долларига тенг техник кўмаклашиш лойиҳаси 
ОТБ Директорлар кенгаши томонидан 2011-йил 31-августда маъқулланди. Мазкур лойиҳани 
молиялаштиришда заёмлар уч траншда берилишини кўзда тутган: 2011-йили ОТБнинг оддий 
капитал манбаларидан 200 млн. АҚШ доллар ҳажмга эга бўлган, муддати 18 йил, уч йиллик 
имтиёзли биринчи транш заёмини тақдим этиш маъқулланди. Иштирок этувчи банк ОАТБ 
“Қишлоқ қурилиш банки” бўлди. Шундан 2012-йилда 160,0 млн., 2013-йилда 40,0 млн. АҚШ 
доллари ажратилди; 2013-йилда юқоридаги шартлар бўйича ҳажми 200 млн. АҚШ доллар 
бўлган иккинчи транш берилиши маъқулланди. Бунда учта банк - ОАТБ “Қишлоқ қурилиш 
банк”, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва АТИБ “Ипотека банки” иштирок этди.
2015-йилда иштирок этувчи тижорат банкларига 100 млн. АҚШ доллар ҳажмида 
учинчи транш заёми берилиши маъқулланди. ОТБ кредитларини қоплаш, унга ҳисобланган 
фоиз ва комиссия тўловлари, шунингдек, молиявий маблағларни қайтариш иштирокчи 
банклар ва Ўзбекистон Республикаси бюджети ҳисобидан амалга оширилади. 2013 йилда 
ОТБ томонидан АТИБ «Ипак Йўли банки”нинг устав капиталига инвестиция киритиш 
жараёнлари ниҳоясига этди, натижада ОТБ иккинчи мажоритар акционерга айланди. 
Инвестиция тақдим этишдан ташқари, ОТБ таваккалчиликлар бошқаруви тизимини 
такомиллаштириш, корпоратив бошқарув, ижтимоий ва экологик таваккалчиликларни 
бошқаришга қаратилган дастурларни амалга ошириш ташаббуси билан чиқди. 
Шунинг баробарида, Толлимаржон ва Тахиатош иссиқлик электр стансияларида 
замонавий буғ-газ қурилмаларини барпо этиш, юқори волтли электр узатиш линияларини 
модернизация қилиш, қишлоқ жойларда намунавий уй-жой қуриш, мамлакатимизнинг турли 
ҳудудларида сув таъминоти тизими ва санитария обектларини реконструксия қилиш, Аму-
Бухоро машина канали тизимини қайта тиклаш, Мароқанд-Қарши темир йўлини 
электрлаштириш, кичик бизнесни, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа лойиҳалар 
Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилган ва амалга оширилаётган йирик 
лойиҳалар сирасига киради.
2017-йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё 
тараққиёт банки президентини қабул қилди . Мазкур учрашувда икки томонлама алоқаларни 


173 
янада кенгайтириш бўйича фикр алмашинди ва якунда банкнинг 573 миллион долларлик 
маблағини жалб қилган ҳолда кичик бизнес, мева-сабзавотчилик соҳалари, сув таъминоти 
тизими ва автомобил йўллари инфратузилмасини ривожлантиришга доир 4 лойиҳани амалга 
ошириш бўйича келишувлар имзоланди.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish