163
Туркия
940,0
444,6
495,4
5,3%
Жанубий Корея
762,4
47,5
714,9
4,3%
Манба: Ташқи савдо вазирлиги маълумотларига асосан
муаллиф томонидан тузилган
§ 12.3. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида халқаро иқтисодий
ташкилотлар билан ҳамкорликнинг таъсири
Ўзбекистоннинг турли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларининг
ривожлантирилиши унинг жаҳон хўжалиги интеграциясида самарали иштирок этишини
таъминлайди. Бундай халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўтиш даври муаммоларини
ҳал этишни, шунингдек ижтимоий йўналтирилган бозор хўжалигини
шакллантиришни
енгиллаштиради. Бу нарса кредитлар олишда, бевосита хорижий инвестицияларни жалб
қилишда, маҳсулотларни жаҳон бозорларига чиқаришда катта ёрдам беради.
Мустақил Ўзбекистон 30 та обрўли иқтисодий ва
молиявий ташкилотларнинг
тўлақонли аъзоси бўлди. Буларнинг жумласига Жаҳон Банки гуруҳига кирувчи
ташкилотлар, шунингдек, Халқаро
молия корпорацияси, Халқаро Валюта фонди, Европа
тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт Банки, Ислом тараққиёт банки, Бутунжаҳон
божхона
ташкилоти, Бутунжаҳон туризм ташкилоти, Пахта бўйича халқаро консультатив
комитети ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлди. Республика Ҳозирги
кунда БСТга аъзо
бўлиш учун қатор ишларни амалга оширмоқда. Бунга мисол қилиб Ўзбекистон
Республикаси президентининг Жаеубий Кореянинг Сеул шаҳрида бўлиб ўтган бизнес
форумида Шавкат Мирзиёев: “Биз Жаҳон cавдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича
ҳаракатларни қайта тикламоқдамиз”
27
Жаҳон Банки билан ҳамкорлик. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий
Кенгашининг 633-XII сонли “Ўзбекистон Республикасининг Халқаро
Валюта Фонди,
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро ривожланиш ассоциацияси, Халқаро молия
корпорацияси, Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентликка аъзо
бўлиши тўғрисида ”ги Қарори.
Ўзбекистон Жаҳон банки аъзо-давлатларининг Швейцария гуруҳига киради. 2002 йил
март ойидан бошлаб Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги бўлимининг ижроя директори
Пиетро Веглио ҳисобланади.1992 йил сентябрда Тошкентда Жаҳон
банкининг
ваколатхонаси очилди. Ҳозирда уни Мартин Райзер бошқариб келмоқда. Марказий Осиё
ҳудуди миқёсидаги Департаментнинг бошқарувчиси Денис де Треем Ўзбекистонда ҳам
Жаҳон банкининг эксперт ишларини бошқаради.жаҳон билан ҳамкорлик асосан
“Ўзбекистон билан ҳамкорлик стратегияси” да акс эттирилган ҳолатлар асосида амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикасига қарзлар қуйидаги шартлар асосида берилади:
-
қайтарилиш муддати 20 йил
-
имтиёзлар даври 5 йил
-
фоиз ставкаси
сузиб юрувчи, ҳар йили аниқланадиган.
“Ўзбекистон билан ҳамкорлик стратегияси” босқичлари:
Биринчи хужжат 1995 йилда тайёрланган бўлиб, 3 йил муддатга тузилган.
1997 йил кузида кейинги 3 йилликни, яъни 1998- 2000 йилларни ўзида акс
эттирувчи “стратегия”.
2006-2009 йилларни ўз ичига олувчи ҳамкорлик “стратегия”си
Do'stlaringiz bilan baham: