149
3.“Энг қулай режим. ”ГАТТ нинг ушбу қонуни ажратмаслик принципи ҳисобланади.
Қонунда таъкидланишича, экспортёр ва импортёр давлатларга ўзгартирилган тариф ва бошқа
меъёрлар БСТнинг аъзоси бўлган бошқа давлатларга ҳам камситишларсиз қўлланилиши
керак. Хеч қандай давлат бошқасига алоҳида савдо фойдаси ёки камситувчи чоралар қўя
олмайди. Ҳамма бир хил даражада ва ҳамма савдо тўсиқларини тушириш мақсадидаги барча
чоралардан фойда олади.
4. “Миллий режим”.Агар афзал кўрилган давлатларда камситиш ман қилинган бўлса,
“Миллий режим” қоидасида эса бозорга чиқарилган
товарлар давлат ичида ишлаб
чиқарилган эквивалент товарлар билан бир хил шарт-шароитда амалга оширилиши керак.
Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш жараёни қийин ва узоқ вақтни талаб қилади.
Биринчи босқичда ЖСТга қўшилишни хоҳловчи давлатларнинг ҳукумат бошлиқлари ЖСТда
кузатувчилик ҳуқуқини берувчи ариза беради. Бунда ҳукумат ЖСТга юборувчи ўз
меморандумида мамлакатнинг савдо ва иқтисодий сиёсатини тўлиқ қамраб олган
аспектларни тақдим этади. Бу меморандум қўшилиш тўғрисидаги сўровларни тўлиқ ўрганиш
учун асос бўлади. Шундан сўнг ЖСТга ариза берувчи давлатлар бўйича ишчи гуруҳ
тузилади.
Ишчи гуруҳ йигилишларида ариза берган ҳукумат товар ва хизматлар савдосига
нисбатан ўз хуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаб олишлари мақсадида қизиқувчи аъзо-
мамлакатлар ҳукуматлари билан икки ва кўп томонлама музокаралар олиб боради.
Музокаралар натижасида ЖСТга кираётган давлат товарлар ва хизматлар савдоси бўйича
бажариши лозим бўлган ва ўзгартирилмайдиган аниқ бир тарифлар беради.
Ариза берувчи
давлатнинг савдо режимини ўрганиш ва бозорга киришга имкон берувчи музоқаралар тузиш
билан ишчи гуруҳ асосий қўшилиш шартларини ишлаб чиқади ва йиғилиш натижасига кўра
ЖСТга кираётган давлат тўғрисида қарор тайёрлайди ва бу ҳужжатлар бош кенгаш ёки
вазирлар конференциясида тасдиқлаш учун тақдим этилади. Қўшилиш тўғрисидаги қарор
ЖСТ аъзоларининг 2/3 қисми овоз берган тақдирда имзоланган ҳисобланади. ЖСТга аъзо
бўлган давлат Уругвай раунди қамраб олган битимларни қабул қилиши ва амалга ошириши
керак бўлади.
Уругвай раунди янги кўп томонлама савдо тизими ташкил топишида муҳим роль
ўйнайди. 1994 йилнинг 15 апрелида Марокашда (Марокко) 125 та аъзо-мамлакатларнинг
вазирлари Уругвай раунди қуйидаги тизимлардан ташкил топганлигини тасдиқловчи
битимни имзоладилар.
Жаҳон Савдо Ташкилоти тўғрисида Марокаш битими.
Товарлар
савдоси
Хизматлар савдоси.
Тарифлар ва савдо (ГАТТ-1994) бўйича бош битим ва у билан боглиқ бўлган битимлар
қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ўзаро юк ташиш инспекцияси бўйича битим
PSI
Техник бартерлар ва савдо бўйича битим
TBT
Санитар ва фито санитар ҳолат бўйича битим
SPS
Инвестиция савдо аспектлари ҳолати бўйича битим
TRIMS
Тўқимачилик ва кийим-кечак бўйича битим
ATC
Қишлоқ хўжалиги бўйича битим
Қоидаларнинг келиб чиқиши бўйича битим
-
Хизматлар савдоси. Хизматлар савдоси бўйича бош битим (GATS)
-
Интеллектуал ресурслар хуқуқи (IPRS). Интеллектуал ресурслар савдоси бўйича
битим ўз навбатида:
-
Чегараланган иштирокчилар сонига эга секториал савдо битимга.
-
Фуқаро авиатехникаси бўйича битимга.
-
Давлат харидорлари тўғрисидаги битимларга бўлинади.
150
2001 йилнинг ноябрида Доха шаҳрида (Қатар) ЖСТнинг 4-вазирлар конференцияси
бўлди. Унинг натижасида “Доха тараққиёт тартиби” савдо музоқараларининг янги раунди
босқичи тўғрисида қарор қабул қилинди. Конференцияда дунё
савдо тизимининг
либерализацияси бўйича қўйидаги асосий мавзулар- хизматлар, саноат моллари савдоси
тарифлари, интеллектуал мулк ҳуқуқининг
савдо томонлари, қишлоқ хўжалигида ички
қўллаб-қувватлаш ва экспортга субсидиялар бериш, “Сингапур муаммолари”, савдо ва
инвестиция, рақобат борасида сиёсат, давлат
харидларида транспарентлик, савдо
ҳамкорлиги, савдо ва атроф-муҳит муаммолари каби мавзулар кўриб чиқилди. Бу муаммолар
бўйича турли қарашлар концепцияси билан боғлиқ бўлган жаҳоннинг 148 мамлакатни савдо
вазирликлари 2003 йилнинг 10-14 сентябрида Мексиканинг Канкун шаҳрида бўлиб ўтган
ЖСТнинг 5-вазирлар конференцияси чоғида савдо тизимини эркинлаштириш билан боғлиқ
бўлган ягона фикрга кела олмадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: