152
билан таъминлаш, озиқ-овқат бўйича хавфсизлик (масалан, дон маҳсулотларига нисбатан),
санитария-ветеринария назоратини кучайтириш мақсадларида (масалан, озиқ-овақат ва гўшт
маҳсулотларига нисбатан) қўлланилиши мумкин.
ГАТТнинг 1994 йилги Бош Битмининг XVII- моддаси ташқи савдода монополистик
чоралар қўлланилишини назарда тутади ва давлат савдо корхоналарининг унда фаолият
юритишини ман этмайди. Лекин, улар ўз фаолиятида дискриминацияга йўл қўймасликлари
ва тижорат принциплари асосида сифат ва нарх бўйича мутаносибликни таъминлашлари
зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Техник чоралар ёки техник барьерлар. Импорт қилаётган мамлакат ўз миллий
стандартлари асосида хавфсизлик ва товарлар сифатини назорат этиш мақсадида ушбу
нотариф услубдан фойдаландилар. Ушбу туркумга чекловлар муайян бир стандартлар
тарзида бўлиб, экспорт қилинаётган товарлар сифатини таъминлаш, ишлаб чиқариш
технологиясини такомиллаштириш, инсонлар ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш, атроф
муҳит ҳимояси, миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан асосланган бўлиши лозим.
ЖСТ доирасида савдода техник барьерлар тўғрисидаги Битимга асосан ҳар қандай
давлат мажбурий техник стандартларини белгилаши мумкинлиги таъкидлаб ўтилган.
Хусусан, у товарларни қадоқланиши, маркировкасига ҳам тегишли бўлиши мумкин. Амалда
қўлланилаетган техник барьерлар техник стандартлар тарзида маҳсулот сифатининг техник
меъёрларини (масалан, электр токи қуввати, кучланиши, маҳсулотнинг миллий ўлчов
бирликлар тизимига мослиги, экологик зарарсизлиги ва ҳ.к. талаблар) ифодалайди. Ташқи
савдода техник барьерларни қўллаётган давлатлар халқаро стандартлар асосида уни
белгилашлари ёки нима асосида киритилаётганликлари ҳақида ЖСТ секретариатига хабар
беришлари лозим.
Ташқи савдо операцияларини тартибга солишда асосий ўринни тариф услублари
хусусан, импорт божхона тарифи эгаллайди. ўз табиатига кўра импорт божхона тарифлари
бир-бирига боғланган тўрт асосий элементдан таркиб топади:
мамлакатга киритиладиган товарлар туркумининг (номенклатураси) тизимга
солинган таркиби. Одатда у Божхона ҳамкорлиги Кенгаши томонидан ишлаб
чиқилган ва ЖСТ/ГАТТ тизимида тан олинган “Товарларни тавсифлаш ва
кодлаштиришнинг комил тизими” (ингл. Harmonised Commodity Description and
Coding System) асосида амалга оширилади. Кўпгина ҳолларда у содда тарзда
“Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси” (русча, одатда. ТН ВЭД)
деб аталади;
божхона қийматини аниқлаш услублари ва божлар ундириш тартиби. У тегишли
давлатнинг Божхона Кодекси ва Бож тарифлари тўғрисидаги қонун ва
ҳукуматнинг махсус қарорлари асосида амалга оширилади;
божларни киритиш ва бекор қилиш механизми (тартиби). Бу элементлар ҳам
Божхона кодекси, Бож тарифлари тўғрисидаги қонун ҳамда ҳукумат ёки қонун
чиқарувчи органларнинг махсус қарорлари асосида амалга оширилади;
товарларни келиб чиқиш механизмини аниқлаш қоидалари. ЖСТ/ГАТТ ҳамда
халқаро божхона ташкилоти йўриқномалари, тавсиялари асосида товарга қайси
манзилда кўпроқ қўшимча қиймат қўшилганлигига асосланиб, унга асосий
ишлаб чиқарилган давлат манзилини белгилаш.
Шундай қилиб, ташқи савдони тартибга солиш услублари ўта мураккаб ва ўзаро
боғлиқ бўлган қоида ва тартиблар билан бир қаторда, турли йўналишдаги чораларни ўз ичига
олади. Ташқи савдода тариф ва нотариф услубларни қай меъёрда қўлланилиши тегишли
мамлакатнинг ташқи савдо сиёсатига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: