Асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/143
Sana29.11.2022
Hajmi2,81 Mb.
#875164
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   143
Bog'liq
ЖИ ва ХИМ дарслик

(K/L).
im
 
ни бир бирлик АҚШ экспортини ишлаб чиқариш учун зарур 
бўлган капитал ва меҳнат нисбати - 
(K/L)
x
 
билан солиштирилди. “Леонтьев статистикаси” 
(
Leontief statistic
) номини олган ушбу нисбатга мувофиқ 1 тенгсизлик бажарилса ҳар қандай 
мамлакат капитал сероб, 2 тенгсизлик бажарилганда эса меҳнат сероб мамлакат саналиши 
мумкин.
(K/L)
im
/ (K/L)
x
< 1
(1) 
 
(K/L)
im
/ (K/L)
x
> 1 
(2) 
Леонтьев, Хекшер-Олин назариясига мувофиқ, экспорт товарлар импорт ўрнини 
босувчи товарларга (деярли АҚШ импорти) нисбатан ҳар бир ишчи кучи ҳисобига кўпроқ 
капитал талаб қилишини кутган эди. Натижа бунинг қарама-қаршиси бўлиб чиқди: АҚШ 
импортининг капитал сиғимлилиги унинг экспорти капитал сиғимлилигидан 30 фоизга кўп 
чиқди, бу эса АҚШ капитал сероб бўлган мамлакат эмас, балки меҳнат сероб мамлакат 
эканлигидан далолат берарди, ушбу ҳолат мавжуд тасаввурларга умуман мос келмас эди.
 
Леонтьев парадокси (Leontief paradox) — бу Хекшер-Олиннинг ишлаб чиқариш 
омиллари нисбати назариясининг амалда бажарилмаслиги – меҳнат сероб 
мамлакатларнинг капитал сиғимли, капитал сероб мамлакатларнинг меҳнат сиғимли 
товарларни экспорт қилишидир.
 
Ўша пайтда етакчи бўлган ёндашувнинг инкор этилиши унинг тушунтирилишини 


26 
талаб қиларди. Мунозаралар Хекшер-Олин назарияси тўғри, Леонтьев томонидан олинган 
натижалар нотўғри эканлигини исботлашга ҳаракатлар доирасида бўлди. Леонтьев 
парадоксига қарши келтирилган баъзи далиллар қуйидагилар:
Ишчи кучини малакали ва малакасиз ишчи кучи гуруҳларига ажратиш керак ҳамда 
экспорт товарларга сарфланган харажатларни ҳар икки гуруҳ учун алоҳида ҳисоблаш керак.
АҚШ қазиб олинишида катта миқдорда капитал харажатларини талаб қилувчи 
хомашёни катта ҳажмда импорт қилади. Шунинг учун АҚШнинг экспорт товарлари катта 
ҳажмдаги капитал сиғимли хомашёни талаб қилади, бу эса экспортни капитал сиғимлига 
айлантиради.
Леонтьев тести АҚШда мавжуд бўлган импорт тарифларини инобатга олмаган, бу 
тарифлар АҚШ саноатининг меҳнат сиғимли тармоқларини хорижий рақобатдан ҳимоялаш 
учун жорий қилинган, натижада меҳнат сиғимли товарлар импортига тўсиқ қўйилган.
Америкаликларнинг дид ва хоҳишлари анъанавий равишда капитал сиғимли 
технологик маҳсулотларга қаратилган бўлиб, АҚШ капитал билан яхши таъминланган 
бўлишига қарамасдан бу товарларни улар хориждан сотиб олишади.
Ишлаб чиқариш омиллари реверси: бир товар меҳнат сероб мамлакатда меҳнат 
сиғимли, капитал сероб мамлакатда капитал сиғимли бўлиши мумкин. Масалан, капитал 
сероб саналган АҚШда етиштирилган гурунч юқори технология воситасида ишлаб 
чиқарилгани боис капитал сиғимли ҳисобланса, Вьетнамда етиштирилган гурунч меҳнат 
сиғимлидир, чунки у асосан қўл меҳнати ёрдамида тайёрланади.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish