Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

ЗАХМНИНГ УМУМИЙ КЕЧИШИ 
Захм юқумли касалликлар қаторига киради. Барча юқумли касалликлар сингари 
захмнинг кечиши даврларга бўлиниб циклик ўзгаришлар билан бўлади. Орттирилган ва 
даволанмаган захмнинг кечишида даврларнинг алмашиниб туриши кузатилади. Захм
маълум бир даврининг бошқа давр билан алмашиниши маълум қонуниятлар асосида боради, 
буни француз сифилидологи Ф. Рикор исботлаб берган. Ана шунга биноан захмнинг тўрт 
даври: инкубацион, бирламчи, иккиламчи ва учламчи даврлари фарқланади. Рикорнинг
фикрича, юқорида санаб ўтилган даврларнинг навбатма-навбат тартиб билан алмашинуви 
шартдир. Масалан, бирламчи захм белгилари кузатилган беморда учламчи захм белгилари 
намоѐн бўлишидан аввал албатта
иккиламчи захм симптомлари кузатилиши шарт. Мазкур 
қонуният фақат орттирилган ва даволанмаган захмга тегишлидир. 
Захмнинг инкубацион (яширин) даври рангпар трепонемалар организмга тушганидан 
то аниқлангунча бўлган даврни ўз ичига олади, у ўрта ҳисобда бир ойни ташкил этади. Энг 
қисқа яширин давр 2 ҳафтадир, бу ҳол организмнинг қаршилик кўрсатиш қобилияти кескин 
пасайиб кетган беморларда (оғир юқумли касалликлар, сил, қанд касаллиги, жарроҳлик 


муолажаларидан сўнг ва ҳоказо) кузатилади. Яширин даврнинг қисқариши 
трепонемаларнинг даражаси ва миқдорига ҳам боғлиқ. Яширин давр чўзилиб кетиши 
организмга юборилган антибиотиклар ва бошқа трепонемоцид дориларга боғлиқ. 
Антибактериал моддалар бемор организмига қанчалик кўп юборилган бўлса, яширин давр 
ҳам шунчалик чўзилади.
Амалий сифилидологияда яширин даврнинг максимал узайиш муддати уч ой деб қабул 
қилинган. Агар касаллик юқиш хавфи аниқланган кундан уч ой мобайнида қаттиқ яра ҳосил 
бўлмаса ва классик серологик реакциялар манфийлигича қолса, текширилаѐтган шахс соғлом 
ҳисобланади. 
Бирламчи захм
(syphilis primaria) ўрта ҳисобда 6-8 ҳафта давом этади. Бу даврда тери 
ва шиллиқ қаватларнинг маълум соҳаларида, кўпинча жинсий аъзолар соҳасида қаттиқ яра 
ҳосил бўлади, шунингдек лимфа тугунларининг катталашиши кузатилади. Қаттиқ яра (бир-
ламчи сифилома) ҳосил бўлгандан сўнг 2-3 ҳафта мобайнида КСР (ВР, КР, ЗВР) манфий 
натижалар беради. Бу давр бирламчи сероманфий захм (syphilis 1 seronegativa) деб 
юритилади. 
Сўнгра серологик реакциялар, жумладан Вассерман реакцияси мусбат натижалар 
беради, бу даврга бирламчи серомусбат захм (syphilis 1 seropositiva) дейилади. Захмнинг 
бирламчи даврининг сероманфий (негатив) ва серомусбат (позитив) захмларга бўлиниши 
фақатгина Вассерман реакциясининг натижасига боғлиқ. Зеро бирламчи захмнинг бу иккала 
даврида қаттиқ шанкр ва лимфаденитдан бошқа белгилар кузатилмайди. Кўпинча қаттиқ 
шанкр пайдо бўлгандан сўнг 1 ҳафта ўтар-ўтмас ўша соҳадаги лимфа тугунларининг 
катталашиши кузатилади (регионар лимфаденит деб аталади). Захмнинг бирламчи даври 
охирига келиб қаттиқ шанкрдан узоқда жойлашган лимфа тугунларини ҳам пайпаслаш 
имкони яратилади. Аниқроғи, регионар лимфа тугунларигина эмас, балки бир неча гуруҳ 
лимфа тугунлари ҳам пайпаслана бошлайди. Бу ҳол полиаденит дейилади. 
Бирламчи манифест (белгили) захмдан сўнг бирламчи яширин захм келади. Кўпчилик 
ҳолларда касаллик ҳеч қандай яширин даврсиз иккиламчи захмга ўтади. Тери ва шиллиқ 
қаватларда турли-туман тошмалар (кўпинча доғлар ва тугунчалар, баъзан йирингча ва
пуфакчаларнинг) пайдо бўлиши 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish