Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

захмнинг иккиламчи даври
(syphilis secundaria)
бошланганидан гувоҳлик беради. Иккиламчи захм белгилари дастлаб намоѐн бўлганда унга 
иккиламчи янги захм (syphilis II recens) номи берилади. Мазкур белгилар кўпи билан 2-3 ой 
мобайнида ҳеч қандай даво чораларисиз йўқолади, бунда ҳатто из ҳам қолдирмайди. Бу давр 
иккиламчи яширин захм (syphilis II latens) деб номланади. Юқорида қайд этилган 
тошмаларнинг такрорий намоѐн бўлиши (айниқса, тугунчалар ва доғларнинг) иккиламчи
қайталанган захм (syphilis II recidiva) деб юритилади. 
Захмнинг иккиламчи даври 2-3 йил, баъзан 5-6 йил давом этади. Шу орада тошмалар бир 
неча марта қайталаниши мумкин. Бунда тошмалар миқдори камайиб боради, ҳажми эса 
катталашаверади. Терининг маълум соҳаларида тўпланиб гуруҳ бўлиб жойлашади, бунда ҳар 
хил шакллар (ѐй, ҳалқа, тақа ва ҳоказо) пайдо бўлади. 
Захмнинг учламчи даври
(syphilis tertiaria) касаллик юққандан сўнг, камида 3-5 йил 
ўтгандан сўнг ривожланади, баъзан (даво чоралари ўтказилмаганлигига қарамасдан) узоқ 
йиллардан сўнг шаклланади. Учламчи захмга алоқадор тошмалар (тугунчалар ва 
дўмбоқчалар) фақатгина тери ва шиллиқ қаватларда жойлашибгина қолмасдан, балки ички 
аъзоларда, асаб системаси, суяк ва бўғимларни ҳам зарарлайди. Учламчи захм белгилари 
тери ва шиллиқ қаватларни четлаб ўтиб, биринчи навбатда ички аъзоларда ва асаб 
системасида кўриниши мумкин. Захмнинг дастлабки (эрта) даврларида даволанмаган барча 
беморларда учламчи захм белгиларининг пайдо бўлиши шарт эмас (бу ҳол тегишли 
мавзуларда баѐн этилади). Захм жараѐнининг бир даврдан иккинчисига ўтиш тезлиги 
организмнинг иммунобиологик қобилиятига, жумладан, ҳужайраларнинг аҳволига, уларни 
захм қўзғатувчиси билан ўзаро муносабатига, шунингдек қатор ташқи ва ички омилларга 
боғлиқ. Бу омиллар ичида беморнинг ѐши, турмуш ва мехнат шароитлари, беморда 
кузатилган бошқа касалликлар муҳим роль ўйнайди. 


Биз юқорида орттирилган ва даволанмаган захмнинг кечишида захм даврларининг 
навбат билан биридан иккинчисига ўтиши шарт эканлигини таъкидлаган эдик. Бироқ охирги 
қарийб 20 йиллик кузатувлар (М. В. Милич, 1968) захм жараѐнидаги даврлар алмашинуви 
ҳамма вақт ҳам маълум қонуният асосида кечмаслигини кўрсатди. Қатор беморларда захм 
касаллиги юққандан сўнг белгисиз (симптомсиз) кечиши мумкин ва бундай белгисиз кечиш 
узоқ йиллар давом этиши мумкин. Кейинги йилларда сифилидология бўлимларида захмнинг 
кечиккан турлари билан даволанаѐтган беморларнинг кўпчилиги (70-90%) ўз касалликлари 
тарихини 
ҳикоя 
қилаѐтганларида, 
ѐшлигида 
захм 
билан 
оғримаганликла-рини 
таъкидламоқдалар. Улар тери ва шиллиқ қаватларида умр бўйи ҳеч қандай тошмалар 
кузатмаганлигини исботлашга уринмоқдалар. Бу ҳол захмнинг узок йиллар мобайнида 
симптомсиз кечиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Кейинги йилларда очилган кашфиѐтлар, 
серологик фанида аниқланган янгиликлар бу фикрни тасдиқламоқда. Маълумки, 
спирохеталар «янги организмга» ўтгандан сўнг ўзига қулай шарт-шароитлар топа олмаса, 
атипик шаклларни қабул қилади. Жумладан, циста ҳосил килади, ѐки L-формага айланади, 
ѐхуд ѐриқсимон, ипсимон кўринишларга ўтади. Бу нотипик кўринишга эга бўлган 
спирохеталар ўз активлигини йўкотиб, манифест (белгили) захм қўзғатишга қодир 
бўлмаслиги маълум бўлди. Шу сабабли захм яширин кеча бошлайди. Бу жараѐн узоқ йиллар 
давом этиши мумкин. Турли-туман сабабларга кўра трепонемоцид дорилар қабул қилиш, 
жумладан антибиотиклар билан даволаниш «ноқулай муҳит» муддатининг чўзилишига, яъни 
захмнинг яширин кечиш муддатининг узайишига олиб келади. Бундай ҳолларда захмнинг 
юқумли, эрта даври белгилари кузатилмайди. Ниҳоят, йиллар ўтиши билан организмнинг 
заифлашиши натижасида захмнинг бирор даври белгилари рўѐбга чиқади. 
Захм қўзғатувчилари «янги организмга» тушгандан сўнг захм жараѐни умуман вужудга 
келмаслиги мумкии. Агар рангпар трепопемалар кам миқдорда бўлиб, вирулентлик даражаси 
паст бўлса, шунингдек трепонемоцид дорилар таъсирига бирданига дучор бўлса, захм 
жараѐни ривожланмаслиги мумкин. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish