Асосий қисм нархнинг мазмуни, вазифалари ва унга таъсир қилувчи омиллар


-чизма Давлат томонидан нарх сиёсатини ишлаб чиқиш механизми



Download 7,87 Mb.
bet18/24
Sana13.06.2022
Hajmi7,87 Mb.
#665183
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
10 иш нарх сиесати (2)

10-чизма
Давлат томонидан нарх сиёсатини ишлаб чиқиш механизми25

Масалан, мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши иқтисодиётга катта фойда келтириши, аммо, шу билан бирга, салбий оқибатларга хам олиб келиши мумкин. Агар нарх белгилаш ва бошқа савдо элементларини эркинлаштириш натижасида кўпгина махаллий товарлар импортга нисбатан нарх ва сифат бўйича рақобатбардош бўлмаса, у ҳолда тегишли фаолият сохалари инқирозга юз тутади. Бундай шароитларда махаллий ресурслардан фойдала-нувчи корхоналарнинг имкониятлари кўпроқ бўлади. Ўзбекистонда бундай корхоналарга ўз хом ашёсини қайта ишловчи корхоналар киради. Булар - пахта, сабзавот ва меваларни қайта ишловчи, тайёр тўқимачилик махсулотлари (ип-газлама, мато, кийим-кечак) ишлаб чиқарувчи ва бошқа корхоналардир. Мазкур маҳсулотлар рақобатбардошлигининг асосий омили товарнинг сифати муносиб бўлганда унинг сотиш нархидир. Шу муносабат билан товар ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш чиқимларини камайтиришга ҳаракат қилиши керак26. Давлат иқтисодий механизмлар орқали харажатларни камайтиришни рағбатлантирар экан, махаллий товарларнинг рақобатбардошлигига хам таъсир кўрсатиши мумкин.
Нарх шакллантириш ва нархларни тартибга солиш механизмини яхшилаш, харажатларни камайтириш воситаларини жорий қилиш натижасида бозор тамойилларига мувофиқ саноат ва қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётнинг устувор ва турдош тармоқлари ўртасида махсулотни тенг қийматларда алмаштириш шароитларини яратиш имкони тукилади. Табиий монополиялар ва монополист-корхоналар фаолиятини харажатларни ва маҳсулот (хизматлар) рентабеллиги даражасини оширмасдан самарали бошқариш имкони юзага келади. Тармоқлараро алоқаларнинг мутаносиблигига эришиш нафақат кичик, балки йирик корхоналарда хам ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини оширишга ёрдам беради. Таклиф этилаётган чора-тадбирларнинг мақсади - товар ишлаб чиқарувчига бошқа тенг имкониятлар шароитида асосланган харажатларни қоплаш ва хом ашё ишлаб чиқаришдан тортиб то охирги махсулот тайёрлашгача бўлган ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида оптимал фойда олишни таъминлашдир. Бундай шароитларда Жахон савдо ташкилоти (ЖСТ) қоидаларидан фойдаланишга ўтиш иқтисодий ўзини оқлайди ва миллий иқтисодиётимиз товар ишлаб чиқарувчилари учун самарали бўлади. Махаллий маҳсулотларнинг мақбул сифат даражасидаги оптимал нархлари иқтисодиёт реал секторининг юқори рақобатбардошлиги учун кафолат, истеъмол нархлари ва тарифларини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Шундай қилиб, махаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг ички бозорда хам, жаҳон бозорларида ҳам рақобат афзалликларини ошириш кўп жиҳатдан нархни шакллантириш ва нархларни бошқариш, солиқ солиш, кредитлаш, харажатларга қарши самарали таъсир чоралари ва бошқаларнинг белгиланган қоидаларига боғлиқ. Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, маҳаллий маҳсулотнинг нарх бўйича рақобатбардошлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар (харажатлар нуқтаи назаридан) қазиб чиқариш тармоқлари, ЁЭМ ва металлургия махсулотларининг баҳосидир. Давлат иқтисодиётнинг устувор тармоқлари махсулотлари нархининг ўсишини жиловлаш чораларини кўриши зарур.
Миллий иқтисодиётнинг мазкур тармоқлари махсулотлари учун нархларни ҳосил қилиш механизмини ишлаб чиқишнинг асоси сифатида хорижда кенг тарқалган "АВС" усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бундай ёндашув фаолият турлари бўйича ишлаб чиқариш чиқимларини хисобга олишни назарда тутгани боис, уни Ўзбекистоннинг юқори монополлашган иқтисодиёти шароитларига осонгина мослаштириш мумкин. Бунинг учун "ишлаб чиқариш харажатлари нархи" назариясидан келиб чиқадиган тамойиллар асосида таннарх ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг амалдаги тизимига муайян ўзгартиришлар киритиш керак.
Иқтисодий назария ва амалий фаолият турлари бўйича харажатларни ҳисоблаш тажрибасига эга, бу тажриба режали иқтисодиёт шароитида хам, бозор муносабатларига ўтишда хам тўпланган. Аммо, сўнгги йилларда нархни шакллантириш ва, хусусан, таннархнинг кулькуляцияланиши борасида ишлаб чиқилган кўпгина фойдали ғоялар амалиётга татбиқ қилинмади.
Юқорида санаб ўтилган чораларни жорий этишдан мақсад - маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларга глобаллашувнинг кескин талабларига мослашишга ёрдам бериш, уларнинг фаолиятини мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишга ва ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратишдир. Баён қилинган нархи шакллантиришни татбиқ қилиш ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган махсулотлар ва истеъмол товарлари (хизматлари) нархларининг баланслашган тизимини қарор топтиришга имкон беради. Нархлар даражаси тегишли бозорларда истеъмолчи томонидан талаб ва таклифдан келиб чиққан холда эътироф этилган ишлаб чиқариш харажатларининг энг мақбул миқдорига нисбатан ўзгариб туради.



Download 7,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish